Компания ва тадбиркорликда ишлаб чиқаришни техникавий меёрлаш.
Режа
1.
2.
3.
Техник ривожлантириш фан-техника тараққиётига суяниб амалга оширилади ва ишлаб чиқаришга янги техникани жорий қилиш, прогрессив технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор шаклларини жорий қилишда кўринади. Хўжалик юритишнинг янги шакллари кенгайиб бораётган бир даврда корхоналарнинг техник қайта тайёрлаш ишларини (тадбирларини) корхонанинг ўз маблағи ҳисобига ва банк кредитларидан фойдаланиб амалга ошириш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Лекин, ишлаб чиқаришни реконструксия қилишга қаратилган йирик тадбирларни амалга ошириш корхона фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларини вақтинчалик камайтиришга олиб келади. Бунинг натижасида бу чора-тадбирларни амалга ошириш сустлашади.
Корхоналарда техник ривожланишни такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқаришдаги асосий камчиликларини кўриб чиқайлик. Энг аввало, корхоналарнинг янги техникани жорий қилишдан жорий манфаатдорликлари, перспектив манфаатдорликдан кўра юқорироқ бўлади. Янги техникани жорий қилиш режалари кўп ҳолларда ишлаб чиқаришни комплекс ривожлантириш режаларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган, фақат
алоҳида станок ёки янги технологияни жорий қилиш билан чекланади. Бундан ташқари корхоналарнинг техник қайта қуришга ажратган маблағи жахон даражасига чиқиш учун етарли эмас. Ана шу камчиликларни йўқотиш учун техник ривожланишни бошқариш қуйидагиларни кўзда тутади: Ишлаб чиқаришнинг техник даражасини прогноз қилувчи доимий информасион базани ташкил этиш. Корхоналарда, илмий ташкилотларда, бирлашмаларда, умумий илмий техник сиёсатни олиб боришни кўзда тутучи режа (топшириқ) ҳужжатлар тизимини хўжалик механизмини ишлаб чиқариш, бугунларини ишлаб чиқаришнинг техник даражасини доимий равишда олиб ошириб боришда манфаатдорлигини ошириш. Корхоналарда техник қайта қуриш барча технологик сикл бўйича амалга оширилиши лозим. Ҳозирги шароитда ишлаб чиқаришни тайёрлаш фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларни ажратиш мумкин:
Ишлаб чиқаришни техник тайёрлашни режалаштириш учун бошланғич ма`лумот
бўлиб, ишлаб чиқариш об`ектлари таркиби, ҳар бир об`ект бўйича ишлаб чиқариш дастури, янги маҳсулотни ўзлаштириш муддатлари нормативлари ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни техник тайёрлашни режалаштиришда календар режалар тузилади, зарурий меҳнат, моддий ва пул маблағлари миқдори аниқланади. Конструкторлик ва технологик лойиҳалар бўйича ишлар ҳажми киши-соатларда, техник жараёнларни моддий жиҳозлаш бўйича ишлар норма-соат ёки натурал бирликларда аниқланади. Ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш меҳнат сиғимини ҳисоблаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1. дастлабки ме`ёрлаштириш;
2. намуна бўйича ме`ёрлаш;
3. деталли ме`ёрлаш.
Дастлабки ме`ёрлаштириш янги маҳсулот корхона ишлаб чиқариш турига
мос келган ҳолатда қўлланилади. Конструктор янги машина ёки жиҳознинг конструксияси борасида умумий ма`лумотга эга бўлиб, режалаштириш бўлими ходимлари билан биргаликда тажриба ма`лумотлари асосида иш ҳажмини аниқлайди. Намуна бўйича ме`ёрлаштиришда янги машина ёки жиҳозни тузилиши жиҳатдан бир хил ёки ўхшаш маҳсулотлар нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Бунда ишнинг меҳнат сиғими турли омиллар бўйича кўриб чиқилади ва ҳар бир омил бўйича хусусий коеффисиентлар аниқланади, конструксиянинг талабга жавоб беришини ҳисобга олувчи коеффисиент конструксиянинг мураккаблигини э`тиборга олувчи коеффисиент ва ҳ.к. Сўнгра умумий меҳнат сиғими коеффисиенти топилади. Ушбу коеффисиенти янги машина ёки маҳсулотни техник тайёрлаш маҳсулоти меҳнат сиғимидан қанча фарқ қилишини кўрсатади. Яратилаётган маҳсулотнинг иқтисодийлиги:
- Ишлаб чиқариш жараёнида конструксияни нормалаштириш даражаси
билан, металлар сарфи, меҳнат сарфи, таннарх технологик иши билан;
- эксплуатасия жараёнида унумдорлиги, хизмат кўрсатиш давомида иш
бирлигига тўғри келадиган меҳнатнинг иқтисод қилиш, бахоси, қоплаш муддати
билан характерланади.
Йирик корхоналарда конструкторлик тайёргарлик билан бош конструктор
бўлими шуғулланади. Кичик корхоналарда эса, ишлаб чиқаришни тайёрлаш
ягона бўлими бу иш билан шуғулланади.
Технологик тайёрлаш ўз ичига технологик жараёнларни такомиллаштириш,
техник жиҳатдан асосланган нормаларни ишлаб чиқиш, техник назорат
усулларини танлаш, махсус асбобларни тайёрлашга қаратилган чора
тадбирларни олади.
Технологик тайёргарлик икки этапда амалга ошрилади.
Биринчи этапда конструкторлик бўлимида тайёрланган барча чизмалар
текширилиб, таҳлил қилинади.
Иккинчи этапда, эса ишчи чизмаларга, деталларнинг ҳаракат йўналишларига, техник шартларига, ишлаб чиқариш воситаларининг ҳужжатларига асосланиб лойиҳалаштирилаётган маҳсулотнинг барча детал ва бўғинлари учун технологик жараёнлар ишлаб чиқилади ва технологик маршрут карталарда акс эттирилади. Технологик жараёнларни тузиш ишлаб чиқариш тури ва операсиялар мураккаблигига боғлиқ. Йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқариш шароитида технологик жараён тўлиғича деталлаштирилади. Операсия ва узатишларга тақсимланади, ишлаб чиқариш воситаси танланади, самарали ишлов бериш тартиби ўрнатилади, барча ишларни нормаллаштириш амалга оширилади. Буларнинг натижасида операсион карта тузилади. Якка тартибли ва кичик серияли ишлаб чиқаришда эса, фақат маршрут карталари тузилади холос. Унда фақат асосий операсиялар кўрсатилиб, воситаларни танлаш ва ишлов бериш тартиби сех ва участкаларда амалга оширилади.
Технологик тайёргарликнинг якуний қисмда янги технологик жараёнларнинг ўнглаш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |