Компаниярни ( фирма) ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш ташкил қилиш
Ишлаб чиқариш воситалари бозорининг иқгисодий, ижгимоий ва бошқарув муаммолари уйғунлашиб кетади. Бир томондан у сотувни қулай ва мақбул тарзда чаққонлигини ва товарни сақлаш ҳамда транспортда ташиш сарфлари бўйича кам чиқимли бўлишини таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига томон товарнинг самарали ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан харидор талабини тўлиқ ва ўз вақтида қондиришга қаратилади.
Собиқ иттифоқ республикаларида бозор муносабатларига ўтиш борасида шу кунгача тўпланган тажриба шундан гувоҳлик берадики, ҳар бир мамлакат режаси ва товарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бозор механизмининг барча усуллари ўзлаштириб олинган тақдирдагина бозорни ривожлантириш мумкин бўлар экан. Шубҳасиз бу, аввало, ишлаб чиқариш воситалари маркетингига тааллуқлидир, чунки у бозор фаолиятини фаоллаштириш билан боғлиқ хўжалик муаммоларини ҳал қилишга атрофлича ёндашишни таъминлаш имконини беради. Маркетинг ишлаб чиқариш воситаларини истеъмолчига етказиб беришдан тортиб, то сотувдан кейинги харидорга кўрсатиладиган хизматларни ташкил этишгача бўлган товар ҳаракатланишининг барча босқичларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришни ҳам қўшган ҳолни ўз ичига олади.
Ўзбекистон, гарчи ривожланишни, иқгисодни ислоҳ қилишни ўзига хос йўлини танлаган бўлса-да, лекин ҳали том маънодага бозор муносабатларига тўлиқ ўггани йўқ. Шунинг учун, табиийки, бозор иқтисодиётига ўтган мамлакатлар улкан тажрибасидан иложи борича унумли фойдаланиш даркор. Ундаги барча яхши жиҳатларни, ўзига мос томонларни миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўзлаштириш лозим.
Тадбиркорларнинг кўпгина авлодлари учун ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар билан курашиш бозордаги рақобатга, айниқса, оммавий ишлаб чиқариш шароитларида, қарши туришда муваффақиятнинг муҳим шарти бўлиб қолмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг нархлар хусусидаги рақобати рақобат курашида асосий беллашув шакли бўлиб қолмоқда.
Бироқ, замонавий бозор ва унинг амал қилиш қонунлари мунтазам равишда ўзгарилиб турмоқда. Бозор рақобати тобора аёвсиз тус олмоқда, бу айниқса нархлар борасида эмас, балки бозор иштирокчилари рақобатининг янада устомонлик билан турли усулларни кўллашларида намоён бўлмоқда. Тўғридаи-тўғри ва муомила харажатларидаги тежаш ҳамма вақг ҳам муваффақиятга эришиш учун, баъзан, ҳатто "тирикчилик" юритиш учун кифоя қилмаяпти. Маҳсулотни сотиш, даромадни ошириш ва молиявий аҳволии яхшилаш муаммолари тобора соф ишлаб чиқариш муаммоларини бир чеккага суриб қуймоқда, айниқса, сарф-харажатларни қисқартириш имкони чексиз эмаслиги назарда тутилса.
Замонавий бозорнинг энг муҳим талаби бўлиб, юқори даражада ишлаб чиқариш самарадорлигига эга маҳсулот тайёрлаш эмас, балки харидорлар талабгорлиги юқори бўлганини ишлаб чиқаришдан иборат бўлмоқда. Ҳақиқатдан ҳам сарф-харажатларни тежашга имкон берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш маъносиз бўлиб қолмоқда, қачонки харидор уни сотиб олишни хохламайдиган бўлса. Булар барчаси ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида жиддий панд еб қолишдан сақланишга имкон берувчи маркетинг бўйича чуқур тадқиқотларни долзарб масала қилиб қўяди.
Бундай шароитда маркетинг турини тўғри танлаш ўта муҳим аҳамият касб этади. Маркетинг вазифаси ва таркибий элементларининг ранг-баранглигига қарамай унинг бир неча асосий тури фарқланади. Аввало, бу- товар ва кўрсатиладиган хизматларнинг ўзи билан боғлиқ маркетингдир. Ишлаб чиқариш воситалари маркетинги айнан шу турининг кўринишидир. Маркетингнинг бу тури корхонани ишлаб чиқариш жараёнларини техникавий жиҳатдан такомиллаштириш, бозор- тўлдириладиган янги сифатли ва арзон ишлаб чиқариш воситаларини чиқаришни кўпайтиришга йўналтиради.
Шу билан бирга, яна ҳисобга олиш лозимки, кейинги ўн йилликлар тажрибаси муваффақиятга кўпинча бозорни янги-янги товарлар билан тўлатиш эвазига эмас; балки ишлаб чиқариш фаолиятини сарф-харажат
даражасини энг самарали ҳолатига эришиши ва бозор конюнктураси кўгарилиб-пасайиб туришида йўқотишлар эҳтимолини қисқартиришга қаратилган ишлаб чиқариш фаолиятини (диверсификатсияси) бўйича тадбирларни амалга ошириш эвазига эришилинишидан гувоҳлик бермоқда.
Замонавий бозорда сезиларли аҳамият касб этаётган маркетингнинг яна бир тури бўлиб, харидор (истеъмолчи)га йўналтирилган маркетингдир. Бу турдан унча катта бўлмаган ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчилар фойдаланганлари маъқул, чунки бу соҳадаги тадқиқотлар, одатда, харидорларнинг қизиқишлари ва хоҳишларини ўрганишга йўналтирилган бўлади. Бунда шу муҳимки, иложи борича истеъмолчи ўзи нима хоҳлайди ва нимага пул тўлашта тайёрлигини аниқроқ белгилашдан иборат. Бироқ, маркетингнинг бу турига мўлжални олиш муайян таваккалчилик билан боғлиқ, чунки истеъмолчини топиш, ҳали корхонада ке-ракли товар мавжуд дегани эмас.
Ўзбекистоннинг шаклланаётган бозори учун бозорга таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларни ўрганиш ва улардан фойдаланишга қаратилган маркетинг тадқиқотларни олиб бориш маъқулдир. У "маркетинг-микс" деб ататади. Бу тур маркетинг бозорга таъсир ўтказувчи турт омилнинг аҳамиятини аниқлашга қаратилган, бу тўрт омил- товар, нарх, унинг бозордаги аҳамияти ва унинг ҳаракатланиши бўйича тадбирлар тизими. Бундай йўл тутиш инглизча тўрт термин- "продакт", "прайс", "плейс" ва "промоушин" биринчи харфлари билан "4П" деб аталади. Маркетинг-микс, амалда, молия, хом-ашё, мутахассис ходим ва ишлаб чиқарувчилар бошқа имкониятларини харидорлар эҳтиёжи ҳамда талаблари билан ўзаро алоқасини таъминлашни англатади.
Ишлаб чиқариш воситалари маркетингини табақалаштириш стратегияси корхонани катта бозор ва кўплаб товар сотишга йўналтиради. У ўз дизайнига, ҳаммабоплиги, ишончлилиги ва ҳ.к. билан бошқалар ичида ажралиб туради. Натижада, нисбатан юқори нарх ҳам харидорларни ранжитмайди, улар ўз харидларининг афзаллиги ҳақида кўпроқ ўйлайдилар.
Ишлаб чиқариш воситалари маркетингини уйғунлаштириш сиёсати корхонани жозибали паст нарх ёки таклиф этилаёттан товар ноёблиги ҳисобига бозорнинг маълум сегментларини эгаллашга йўллайди. Бунда, сарф-харажатлар асосий буюмлар, яъни муайян харидорларга мўлжалланган буюмларнинг чекланган йиғмасига куч-ғайратни сарфлашни уйғунлаштириш воситасида ва ўз рақобатчилари орасида бозорда хизмат кўрсатиш борасида юқори обрўга эга бўлиш туфайли назорат қилинади. Бозор муносабатлари амалиёти шуни кўрсатадики, стратегия ишлаб чиқишга ёидашишнииг бириичи икки тури ишлаб чиқариш воситалари бозорда анча катта улушга эга корхоналар учун мақбулдир. Ўша катта бўлмаган корхоналар учун муваффақият маркетинг стратегияси учинчи йўлини танлаганда, яъни бозорнинг қандайдир битта рақобат тахмонини эгаллашга куч-ғайратини уйғунлаштирганда келади.
Корхона қабул қилган стратегияга мувофиқ ишлаб чиқариш воситалари маркетинг программасини ташкил этувчи тадбирлар белгиланади. Қабул қилинган стратегия программаси амалга ошиши учун маркетинг тактикасини диққат билан ишлаб чиқиш лозим. Кейингиси- тактикада корхонанинг ҳар бир бозорда, товарнинг ҳар бир тури бўйича ва муайян вақтга мўлжалланган вазифалари маркетинг стратегияси асосида, бозордаги жорий вазиятни ҳисобга олган ҳолда белгиланади ва ҳал этилади.
Ишлаб чиқариш воситалари маркетинг тактика вазифаларига қуйидаги тур мақсадли тадбирлар киради: мўлжалланаётган бозор товарлари турини харидорларнинг талаблари ҳақидаги ишончли маълумотлар асосида кенгайтириш; талабнинг бир қадар пасайгани туфайли реклама тадбирларини фаоллаштириш; товар сотишни рағбатлантириш учун нархии тушириш ва б
Do'stlaringiz bilan baham: |