Кириш 3 I боб. Экологик терминлар тадқИҚининг назарий асослари


Тадқиқотнинг илмий янгилиги



Download 438,5 Kb.
bet3/18
Sana11.06.2022
Hajmi438,5 Kb.
#653845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
BMI namuna uchun

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
- Инглиз ва ўзбек тилларида эколексикасини ўрганилиши тарихини ўрганиш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида экотерминларни шаклланиши омилларини асослаш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида эколексиканинг лексик-семантик таркибини таҳлил қилиш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида экотерминларнинг ясалиш усул ва воситаларини тавсифлаш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида эколексикаси номинацияси хусусиятларини кўриб чиқиш.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, унинг натижалари эколексиканинг умумадабий тилда тутган ўрнини кўрсатиб беради ва қиёсий терминология соҳасининг тадқиқот тамойилларини янада бойитади. Эколексиканинг биз аниқлаган хусусиятлари ўрганилмаган ёки етарлича ўрганилмаган экологик терминларни тадқиқ қилишда асос бўла олади.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва интернет манбалари рўйхатидан иборат. Тадқиқот ишининг умумий ҳажми 81 саҳифани ташкил қилади.


I БОБ. ЭКОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ТАДҚИҚИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

    1. Терминларнинг ўрганиш объекти сифатида

Терминлар масаласига бағишланган тадқиқотлар кўлами жуда катта бўлиб, уларда термин ва терминологиянинг турли назарий ва амалий масалалари атрофлича ўрганилган. Бундай масалаларга термин билан умумадабий тилдаги сўз ўртасидаги муносабатлар, терминологик система билан умумадабий тил ўртасидаги муносабатлар, терминларнинг шаклланиши, тараққиёти, детерминологизация, терминлар таржимаси кабилар киради.
Тадқиқотларда терминология сўзи қуйидаги икки маънода қўлланилади:
1. Терминология бу махсус маънони ифодаловчи сўз ва сўз бирикмаларининг йиғиндиси, мажмуи.
2. Терминология бу терминлар, уларнинг грамматик тузилиши ва тилда амал қилиши билан боғлиқ қонуниятларни ўрганиш билан шуғулланувчи тилшунослик фанининг бир бўлимидир1 .
А.А. Реформатскийнинг таъкидлашича, термин доимо муайян терминологик майдонга тегишли бўлади ва ана шу майдон ичида у биргина маънога эга бўлади2. Демак, маълум бир соҳага оид предмет ёки тушунчаларни ифодаловчи терминлар бир-бири билан маъноси, лексик-грамматик структураси ва бошқа хусусиятлари билан узвий боғлиқ ҳолда терминологияни ташкил этадилар.
Терминологияга яқин бўлган номенклатура тушунчаси ўз функцияси жиҳатидан «термин»ларга жуда ўхшаб кетади. «Номенклатура» сўзи лотин тилидан келиб чиққан бўлиб, «номларни ёзиш, аташ» деган маънони англатади. А.Д. Хаютиннинг таъкидлашича, мазкур сўз илк бор ботаник олим Линней томонидан қўлланилган ва унга ўсимликлар классификациясини яратишда хизмат қилган1.
Терминология билан номенклатура тушунчалари ўртасидаги алоқага
А.А. Реформатский ўзининг муносабатини билдириб, бу икки тушунчани синоним деб аташга қарши чиқади. Унинг таъкидлашича, географик тушунчани ифодаловчи «денгиз», «дарё», «тоғ», «шаҳар» кабилар географик термин, «Каспий», «Волга», «Помир», «Москва» каби сўзлар эса географик номенклатура ҳисобланади2.
Номенклатурага одатда турли ускуналар, техника махсулоти турларининг номлари киритилади. В.М. Лейчикнинг фикрича, номенклатурага бир хил турдаги предметларни ифодалаш учун хизмат қиладиган сўзларни киритиш керак. Шу нуқтаи назардан олим номенклатурани терминлар билан атоқли отлар ўртасидаги боғловчи қатлам деб изоҳлайди3 .
Баъзи олимлар ўз ишларида терминология билан номенклатура тушунчалари ўртасидаги чегарани аниқ белгилаб олиш муҳимлигига эътиборни қаратадилар. А.Д. Хаютин ўз навбатида терминология билан номенклатурани ўзаро қарама-қарши қўйиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб билади4.
Бирор предмет ёки воқеликка қўйилган термин аввало шу предмет ёки воқеликка таъриф ва тавсиф беради. Номенларда эса бу нарса кузатилмайди. Уларнинг функцияси нарса ва предметларни номлаш билан чегараланади. Демак, «термин» номенклатурага нисбатан кенг ва аниқ тушунча бўлиб, махсус вазифадаги сўз маъносини берса, «номенклатура» ўзаро ўхшаш бўлган предмет ва тушунчаларни номлаш учун хизмат қилувчи атамадир.
Термин сўзи лотинча terminus дан олинган бўлиб, унинг биринчи луғавий маъноси «чек, чегара»дир (Larousse, 1046). Унинг иккинчи маъноси муайян фан, техника, санъат ва бошқа соҳаларга тааллуқли бўлган махсус лексикани англатади. Ўзбек тилига «термин» сўзи ХХ асрнинг 40-50 йилларида кириб келган. Бу даврдан олдин «истилоҳ» ва «атама» сўзларидан фойдаланилган.1
Юқорида таъкидлаганимиздек, лингвистик адабиётларда терминологиянинг бош масаласи ҳисобланган терминнинг таърифи борасида ягона қараш ҳозирги кунгача мавжуд эмас. Фикримизча, терминнинг барчани қаноатлантирадиган ягона таърифи яқин йиллар ичида қабул қилинмайди. Сабаби, термин тушунчаси нафақат тилшуносларни, балки турли соҳа мутахассисларини қизиқтирадиган масаладир. Уларнинг ҳар бири термин масаласига ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашадилар ва бу нарса пировардида терминнинг умумий таърифини қабул қилиш масаласини ечишга монелик қилади. Зеро, термин тилнинг қонун-қоидаси жиҳатидан тилшуносликнинг, ифодалаган тушунчаси жиҳатидан турли соҳалар объекти ҳисобланади.
Ҳар қандай фаннинг асосий тушунчалари тўғрисидаги маълумот кишиларга илмий таъриф орқали етказилади. Д.П. Горскийнинг фикрига кўра, илмий таъриф бериш иккита ўта муҳим бўлган вазифани ечишни назарда тутади. Биринчидан, таъриф берилаётган предметнинг асосий хусусиятлари ва моҳиятини очиб бериш ва, иккинчидан, шу предметни унга ўхшаш ёки яқин бўлган предметлардан фарқли томонларини кўрсатиш2.
Терминга берилган таърифларни кўздан кечирар эканмиз, уларнинг барчасида ҳам Д.П. Горский тамойилига бирдек амал қилинмагани кўзга ташланади. Умуман, терминга берилган таърифларни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
а) чуқур мантиққа асосланган таърифлар;
б) терминга хос асосий белгиларни тасвирлаш орқали берилган таърифлар;
в) терминни тилнинг бошқа бирлигига қарама-қарши қўйиш орқали берилган таърифлар;
г) олимларнинг муайян тадқиқотлари доирасидагина амал қилиши назарда тутилган «ишчи» таърифлар1.
Модомики, лингвистик адабиётларда терминнинг таърифи борасида ягона қараш йўқ экан, мазкур масала ўз долзарблигини йўқотмайди. Терминга берилган кўпгина таърифларда унинг махсус предмет ва тушунчаларни ифодалаши, махсус вазифани бажариш билан чеклангани, илмий тушунча тўғрисида маълумот бериши, махсус соҳага оид тушунчаларни англатиши, экспрессивлик ва эмоционалликка эга бўлмаслиги2 каби хусусиятлари қайд этилади. Бундан ташқари таърифларнинг кўпчилигида терминларга сўз ёки сўз бирикмаси сифатида қаралади3 .
Хўш, сўз билан термин ўртасида қандай муносабат мавжуд? Албатта, сўз билан термин ўзаро алоқадор тушунчалардир. Уларнинг ҳар иккиси предмет, нарса ва ҳодисаларни номлаш учун хизмат қилади. Сўз тилнинг асосий бирлиги ҳисобланиб, объектив нарса-ҳодисалар тўғрисидаги тушунчани ифодалайди.
Сўз предметларни номлаш билан бирга улар ўртасидаги муносабатларни ҳам акс эттиради. Инсон бирор предмет ёки ҳодисага ном қўяр экан, аввало, шу объект тўғрисида тушунчага эга бўлади, шу объектнинг бошқа объектлар ўртасидаги ўрнига, улар билан алоқасига аҳамият беради. Бироқ, ҳар қандай сўзнинг келиб чиқиши инсон онгининг маҳсули бўлиб, у сўзнинг объектив томони билан доимо боғлиқ бўлавермайди. Масалан, табиат неъмати бўлган гилос меваси билан «гилос» сўзининг ўртасида аслида ҳеч қандай мантиқий алоқа йўқ. Абстракт тушунчаларни ифодаловчи сўзларда ҳам бундай алоқа мавжуд бўлмайди1. Шунинг учун В.В. Виноградов сўзларни нафақат номлаш воситаси, балки инсоннинг маданий ва тарихий мулки деб баҳолаганида тўла даражада ҳақли эди2 .
Дарҳақиқат, сўз ҳам тил бирлиги, ҳам нутқ бирлиги сифатида ўзида муайян муносабатлар, белги-хусусиятлар, ҳаракат ва ҳолатларнинг ўта мураккаб жиҳатларини ифодалаб кела олади3. Шу билан бирга ҳар бир сўз муайян қирра, томон ва имкониятларга эга ўзига хос кичик бир барқарор системадир4 . Демак, сўзлар тилнинг луғат таркибини ташкил этар экан, улар ўртасидаги алоқа бетартиб эмас, балки маълум қонуниятлар асосига қурилган бўлади. Бу қонуниятлар тилнинг фонетик, грамматик, лексик ва бошқа сатҳларида намоён бўлади.
Тилнинг система экани тўғрисидаги ғояга биринчилардан бўлиб буюк тилшунос олим Фердинанд де Соссюр асос солган. У шундай дейди: «Тил яхлит бир бутунликни ташкил қилувчи элементларнинг системасидир. Уни ташкил этувчи ҳар бир элементнинг маъноси бир пайтнинг ўзида шу системани ташкил қилаётган бошқа элементларнинг мажудлигига асосланади»5 .
О.Т. Ўринова системани бутунлик деб билади ва унинг қуйидаги учта асосий таркибий қисмини ажратиб кўрсатади:
1. Кўплаб элементлардан ташкил топган яхлитлик, бутунлик.
2. Бутунликни ташкил қилувчи элементлар.
3. Элементлар ўртасидаги барқарор муносабатлар6 .
Я


на шуниси ҳам муҳимки, кўп сонли элементларнинг мунтазам муносабатлари асосига қурилган яхлит бир система ўзидан катта бўлган бошқа бир система ичига кичик бир элемент сифатида кириб кетади.
Г.О. Винокурнинг таъкидлашича, терминлар бу махсус сўзлар эмас, балки махсус вазифадаги сўзлардир1. Термин билан термин бўлмаган бирликларни ўзаро фарқлашда олим томонидан берилган мазкур таъриф жуда қимматлидир. Унинг таърифидан шу нарса маълум бўладики, биз термин деб атайдиган бирликлар структур жиҳатидан лексема, вазифаси жиҳатидан эса термин бўлиши мумкин. Терминларнинг вазифаси фан, техника, санъат, ишлаб чиқариш каби турли соҳаларга тааллуқли нарса ва ҳодисаларни аниқ номлашдан иборатдир. Умумистеъмолдаги тоға, жиян, китоб, дафтар, эшик, дераза каби сўзлар қайси вазифани бажараётганига қараб термин ёки нотермин лексема бўлиши мумкин.
Баъзи тадқиқотларда терминнинг моҳиятини бошқа тил бирлигига, кўпинча, сўзга қарама-қарши қўйиш орқали очишга ҳаракат қилинади. Бироқ бу икки бирликни ўзаро қарама-қарши қўйиш, З.И. Комарованинг фикрича, икки сабабга кўра ноўриндир: биринчидан, термин икки ёки ундан ортиқ лексемадан иборат бирикма кўринишида бўлиши мумкинлиги сабабли шаклан сўз билан муносабатга киришиши мумкин эмас, иккинчидан, содда термин сўзга қарама-қарши қўйилиши мумкин эмас, чунки унинг ўзи сўздир2 .
Умумадабий тил лексикаси билан терминологик лексика ўртасида шакл ва мазмун жиҳатидан жиддий фарқ мавжуд эмаслигини Н.П. Кузькин ҳам эътироф этади3. Таниқли тилшунос олимлар Ф.М. Березин ва Б.Н. Головинларнинг ҳам бу борадаги фикрлари жуда қимматлидир. Улар шундай ёзадилар: «Умумистеъмолда бўлган, бинобарин термин бўлмаган кўпгина сўзлар (одатда от туркумидаги) мутахассислик нутқида терминга оид функция ва маъно касб этади»1. Биз бу фикрни тўла маъқуллаган ҳолда шуни таъкидлаймизки, ҳар қандай термин умумадабий тилдаги сўз ва сўз бирикмалари эга бўлган барча шаклий ва маъновий хусусиятларга эгадир.
Терминнинг моҳиятини очишда уни тилнинг бошқа бирлигига қарама-қарши қўйиш усулидан фойдаланиш тўғрисида гап кетганда, бизнинг назаримизда, термин лексема билан нотермин лексемани танлаш тўғри бўлади. Шундай қилинганда термин лексема билан нотермин лексема ўртасидаги фарқларни аниқлаш имконияти туғилади. Маълумки, шакл ва мазмунга эга бўлган ҳар қандай сўз лексема ҳисобланади.
Термин лексемаларда маъно билан тушунча ўртасида тенглик мавжуд бўлади. Бунинг мазмуни шуки, термин лексема маъноси аниқ таърифлаб, чегаралаб, белгилаб қўйилган бўлади. Шунинг учун термин, одатда, ҳар вақт айни бир тушунчани англатади.
Нотермин лексеманинг маъноси эса инсон тафаккурида кечадиган ҳис-ҳаяжон, эстетик завқланиш, тушкунликка тушиш каби турли ҳолатларни ҳам акс эттиради. Бу эса маъно билан тушунча ўртасида тенглик бўлишига йўл қўймайди.
Б.Н. Головин мазкур икки бирлик ўртасидаги яна қуйидаги фарқларни ажратиб кўрсатади:
а) термин лексеманинг шаклланишида айрим шахслар ва олимларнинг роли бўлиши мумкин. (масалан, электр кучи бирлиги саналган ампер термини француз олими Ампер шарафига қўйилган) Нотермин лексеманинг шаклланишида эса алоҳида шахслар эмас, балки бутун халқ, бутун миллат рол ўйнайди;
б) термин лексеманинг маъноси ўзи мансуб бўлган маълум системадаги бошқа терминлар маъноси билан узвий алоқада бўлса, нотермин лексемаларнинг алоқасида узвийлик сезилмайди;
в) термин лексеманинг маъноси доимо муайян соҳа билан боғлиқ бўлгани боис уни ўрганиш учун махсус билимларни эгаллаш лозим бўлади, нотермин лексема эса кундалик хаётда доимий қўллангани сабабли уни ўзлаштириш махсус тайёргарликни талаб этмайди1 .
Ўзбек тилшунослигида терминларни одатда икки катта гуруҳга бўлиш кузатилади. Масалан, Я. Пинхасов терминларни касб-хунарга оид сўзлар ва илмий терминларга бўлади2. Таъкидлаш жоизки, Я. Пинхасов томонидан таклиф этилган ана шу тамойилга кейинчалик бир қатор ўзбек тили дарсликларида, терминологияга бағишланган тадқиқотларда3 узоқ вақт давомида амал қилиб келинди. Профессор Р. Дониёров ўзининг ўзбек тили техник терминологиясига бағишланган докторлик ишида сўзларни «касб ҳунарга оид сўзлар» ва «терминологик лексика»га бўлиш ноўрин эканини ишонарли далиллар билан исботлаб берди4 .
О.Т. Ўринова ўзининг «Ўзбек тилидаги қорамолчилик терминларининг лексик-семантик тадқиқи» мавзусидаги номзодлик ишида Т. Ўриновнинг номзодлик ишини танқидий баҳолаб шундай ёзади: «Диссертация «Ўзбек тили қўйчилик терминологияси» деб аталса-да, унда термин билан профессионализм (касб-ҳунарга оид сўзлар) ўртасидаги аниқ чегара белгилаб берилган эмас. … қўйчилик билан боғлиқ лексик бирликларни тўла-тўкис термин (атама) қаторига киритиб юбориш мақсадга мувофиқ эмас»5 . Энди ўз-ўзидан савол туғилади. Нима учун қорамолчилик билан боғлиқ лексик бирликлар «тўла-тўкис» термин ҳисобланади-ю, қўйчилик билан боғлиқ лексик бирликларни термин қаторига киритиш мақсадга мувофиқ эмас? Қолаверса, терминларни «тўла-тўкис» термин ёки ярим термин каби сифатлар билан баҳолаш ҳам назаримизда мунозаралидир.
Терминлар моҳиятини очиб беришда мавжуд бўлган яна бир муаммо – бу феъл, сифат ва равиш туркумларининг мустақил равишда термин ясашлари масаласидир. Айтиш керакки, бу масала терминологияда анча мунозарали ҳисобланади. Г.О. Винокур, В.М. Лейчик, А.И. Моисеев, Р. Дониёров сингари кўпчилик олимларнинг фикрича, термин ясаш хусусияти фақат отларгагина хосдир. Терминологияга бағишланган монографик ишларнинг кўпчилигида у ёки бу соҳанинг муайян тушунчаларини англатадиган, дефиницияга эга бўлган, шунингдек, номлаш функциясини бажарувчи сўзларга термин сифатида қаралади. От сўз туркуми бошқа сўз туркумларига нисбатан кўпроқ семантик имкониятларга эга бўлиб, юқоридаги сифатларнинг барчасига эгадир.
А.А. Реформатскийнинг фикрича: «…зеро терминнинг асосий функцияси нарса ва ҳодисаларни номлашдан иборат экан, демак терминлар вазифасида асосан от келади»1 . Шунингдек, Р. Дониёров ўзининг ўзбек тили техник терминологиясига бағишланган тадқиқотларида «фақат от туркумига оид сўзларгина терминология объекти бўла олади»2 , деб ҳисоблайди. Бундан ташқари у феъл ясовчи асосий аффикс ҳисобланган -моқ устида тўхталиб, бу аффикс аниқ фанлар ҳамда техникага оид адабиётларда мутлақо ишлатилмаслигини алоҳида таъкидлайди3 .
А.Д. Хаютин ҳам ушбу масала юзасидан ўзининг қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирган. Унинг фикрича, терминологик системаларда асосан от туркумига оид сўзларнинг қўлланишига сабаб, аввало, «отнинг предмет маъносини билдириб келишидир»4 .
Бир қатор олимлар ҳам борки, улар ўз ишларида юқоридаги олимларнинг фикрига тамомила зид бўлган фикрни илгари сурадилар. Уларнинг фикрича, отдан ташқари феъл, сифат, равиш туркумлари ҳам мустақил равишда термин сифатида майдонга чиқишлари мумкин.
А.И. Моисеев эса ҳатто тиниш белгиларини ҳам терминлар қаторига қўшиш мумкин деб ҳисоблайди. Бунинг учун улар махсус тушунчани ифода этишлари керак1. Албатта, бу фикрга қўшилиш қийин. Сабаби, тиниш белгилари нутқнинг синтактик қурилиши ва мазмунан қисмларга бўлинишини ифодалаш учун хизмат қилувчи воситалар бўлиб, улар нарса ва воқеаларни ҳам, махсус тушунчаларни ҳам номлай олмайди.
Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрича, айниқса, феълда термин ясаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, у терминларга қўйиладиган талабларга жавоб беради. «Термин бўлиши керак бўлган тушунчалар кўлами шунчалик кенгки, уларни ифода этиш учун фақатгина отнинг семантик имкониятларидан фойдаланиш етарли эмас», – деб таъкидлайди В.Н. Прокорова2 .
Терминларга бир қатор лисоний белги-хусусиятлар хос бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) муайян терминология доирасида бир маъноли бўлишлик;
2) термин номинатив функцияни бажаргани боис унинг маъноси аниқ ва унга эмоционаллик, экспрессивлик ёки модаллик функциялари хос эмас. Шу сабабли терминнинг маъноси контекстга боғлиқ бўлмайди;
3) термин стилистик жиҳатдан нейтралдир. Терминологик системадан ташқарида эса у ўзининг нейтраллигини йўқотади;
4) термин системали характерга эга. Муайян терминологияни ташкил этувчи терминлар лексик ва грамматик жиҳатдан бир-бирлари билан узвий (системали) алоқада бўладилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, терминлар умумадабий тилдаги сўзлардан фарқ қилувчи махсус лексик қатламдир. Бундай фарқлар тилнинг семантик, функционал ва бошқа сатҳларида намоён бўлади. Сўз тушунчаси термин тушунчасига кўра кенгроқ бўлиб, айтиш мумкинки, ҳар қандай термин сўздир, аммо ҳар қандай сўз термин бўла олмайди.



Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish