Тадқиқот мақсади. Инглиз ва ўзбек тилларида эколексика ва экотерминларнинг шаклланиши, унинг шакл ва маъно хусусиятларини қиёсий-типологик тадқиқ қилишдан иборатдир.
Тадқиқот вазифалари. Диссертацияда назарда тутилган асосий мақсадга қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш орқали эришилади:
- Инглиз ва ўзбек тиллари эколексикаси ўрганилиши тарихини ўрганиш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида экотерминларни шаклланиши омилларини асослаш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида эколексиканинг лексик-семантик таркибини таҳлил қилиш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида экотерминларнинг ясалиш усул ва воситаларини тавсифлаш;
- Инглиз ва ўзбек тилларида эколексикаси номинацияси хусусиятларини кўриб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти. Инглиз ва ўзбек тилларида экотерминлар тадқиқот объектини ташкил этади.
Тадқиқотнинг предмети. Экотерминларни ясалиши, шунингдек, уларнинг шакл ва маъно хусусиятларини типологик жиҳатдан қиёсий ўрганишни ўз ичига олади.
Тадқиқот методлари. Тадқиқот олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида ишда тавсифий, қиёсий-типологик, тарихий-этимологик, компонент ҳамда семантик майдон таҳлили, шунингдек, лингвостатистик методлардан фойдаланилди.
Тадқиқот материаллари. Диссертацияни ёзиш жараёнида соҳа назарияси ва амалиётида мавжуд бўлган адабиётлар, турли имло, икки тилли, ихтисослаштирилган, этимологик луғатлар, турли табиий фанлар бўйича дарсликлар, ва тилшуносликка оид тадқиқотлардан олинган эколексика намуналари амалий лисоний материал тўплашда асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар. Кўзланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳимояга қуйидаги мулоҳазалар олиб чиқилди:
1. Инглиз ва ўзбек тилларида эколексикасининг ясалиш ресурслари табиатан турлича бўлган лисоний воситаларни ўз ичига олади. Булар морфемалар, морфологик-синтактик ва метафорик сўз ясаш воситаларидан иборат.
2. Ҳар бир тилдаги эколексика ва экотерминлар ўз фонди, эколексика соҳасидаги деривация жараёни натижалари ва тамойилларига, мавжуд тушунчалар потенциалига эга.
4. Экологик билимлар лексикасининг ядросини экология сўзидан ҳосил қилинган ясама бирликлар ташкил қилади. Эколексика бошқа соҳалар лексикаси билан ўзаро таъсирлашув муносабатлари орқали ҳам намоён бўлади.
5. Эколексиканинг ясалишида сўзларни (ёки уларнинг асосларини бошқалари билан) қўшиш, экотушунчаларни қисқартма сўзлар ва сифатлашли оборот ва сўз бирикмалари тарзида ифодалаш усуллари анъанавий ва оммавий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |