Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш


Тикувчилик маҳсулотлари деталларининг чизма-андазаларини ясаш



Download 8,66 Mb.
bet22/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

1.10. Тикувчилик маҳсулотлари деталларининг чизма-андазаларини ясаш
Детал андазалари чизмалари техник ҳужжат бўлиб, у деталлар конструкцияси, шакли ва ўлчамлари, уларни ишлов бериш ва бичиш техник шартларини аниқлайди. Андаза чизмаларини тузишда турли маҳсулот турларига соҳа стандартлари умумий техник шартларида берилган меъёрий-техник ҳужжат фойдаланилади.
Кийим деталлари андазалари чизмаларини ишлаб чиқишда бошланғич маълумотлар модел хусусиятлари, маҳсулот тайёрлаш тавсия этилган газлама хусусиятлари ва танланган технологик ишлов бериш услублари қайд этилган маҳсулот конструкцияси техник чизмалари бўлади. 1.121-расмда асосий деталлар андаза чизмаларини тузиш схемаси кўрсатилган.

1.121-расм. Асосий деталлар андаза чизмаларини тузиш схемаси:


а – эркаклар пиджаги; б - шим

Чизмаларда ҳамма ўлчамлар сантиметрларда берилган. ЦНИИШП кўрсатмаларига биноан вазифасига кўра андаза-оригинал, андаза-намуна ва ишчи андазалар фарқланади.


Андаза-оригиналлар базис ўлчамли маҳсулот моделининг асл намунасига тўлиқ мос келади.
Андаза-намуналар ушбу тўлиқлик – ёш гуруҳга тавсия этилган ҳамма ўлчамлар ва бўйларни андаза-оригиналларга градациялаш орқали ҳосил қилинади. Улар тикувчилик маҳсулотлари намуна-эталонлар тайёрлаш ва ишчи-андазалар аниқлиги ва сифатини текшириш учун мўлжалланган.
Ишчи-андазалар андаза-намуналар бўйича тайёрланади, улар газламалар сарфланиш меъёрини аниқлашда, газламада андазалар жойлашувини чизиб олиш ёки газламаларни бичиш ва бичиш сифатини текшириш учун трафаретлар тайёрлаш учун мўлжалланган.
Тегилувчи кесиклар бўйича чизиқлар тегилишини, назорат белгилари (кертмалар) жойлашув жойини текшириш ва андазалар ишчи чизмаларини аниқроқ тузиш учун асосий деталларнинг ёрдамчи андаза шаблонлари тайёрланади: олд бўлак, орқа бўлак, кесик ён қисми, енг, пастки ёқа ва ҳоказо. Шаблонлар қалин қоғоздан кесувчи ёрдамида конструкция чизмасидан нусхалаш орқали тайёрланади.
Шаблонларда асосий конструктив чизиқлар белгиланади: енг ўмизи кенглиги ва чуқурлиги, орқа ва олд бўлак кенглиги, бел, бўксалар, яримўтиш, виточка, чўнтаклар жойлашуви чизиқлари. Кесиклар контур чизиқларида назорат белгилари жойи белгиланади.

1.122-расм. Кесиклар мослигини текшириш:
а – енг ўмизи; б – ёқа ўмизи

Ташқи контур чизиқлар бўйича асосий деталлар шаблонлари кесилади ва кесикларни устма-уст қўйиш орқали уларнинг мослиги (1.122-расм), ўрнатилаётган участкалар узунлиги, технологик ишлов бериш катталиги (салқи ҳосил қилиш ёки тортиш), назорат белгилари ҳолати текширилади. Зарурат бўлганда кесиклар конфигурацияси, назорат белгилари ҳолати аниқлаштирилади ва бу ўзгаришлар конструкция чизмасига киритилади.


Ишчи чизмалар шундай бажариладики, улардан фойдаланишда минимум конструкторлик ҳужжатлари талаб этилсин. Андазалар контурлари технологик ишлов беришни ҳисобга олган ҳолда ва «Тикувчилик маҳсулотлари. Тақилмалар – бахяқаторлар ва чокларга техник талаблар» ОСТ билан аниқланувчи чок конструкциясига мувофиқ безатилади. Қатор ҳолларда контурлар конфигурациясини қўлланувчи ускуналар аниқлайди. Масалан, эркаклар костюми деталлари конструкциясида ярим автоматик ускуналарни тўлиқроқ фойдаланилиши учун конструктив чизиқлар – орқа ўрта чизиғи, олд ва орқа бўлак ён кесиклари, пиджак елка кесиклари, олд бўлак, енг олд ва тирсак кесикларидаги виточкалар, шимлар ён ва қадамлаш кесиклари унификацияси кўзда тутилган. Асосийлар базасида ишлаб чиқилувчи тикувчилик маҳсулотлари деталлари ишлаб чиқилган деб аталади. Улар маҳсулотни декоратив-конструктив элементлар билан детал кесикларини ишлов бериш ва ички чокларни ёпиш, маҳсулотларга шакл барқарорлигини бериш ва ҳоказо бадиий безатилиши учун мўлжалланиши мумкин. Шунинг учун ишлаб чиқилган деталлар ўлчамлари ва шакли асосий деталлар контурлари билан яқиндан боғланган деталлар контурлари билан яқиндан боғланган бўлиши керак. Ишлаб чиқилганларга қуйидаги деталлар киради:
- асосий газламадан – адип, устки ёқа, баргчалар, қопқоқлар, белбоғ, мағизлар;
- астарлик газламадан – орқа, олд бўлаклар, олд бўлакнинг кесик ён қисми, енгнинг устки ва пастки қисми, шим олд бўлаги астари, жилет астари ва бошқа майда деталлар;
- қотирма газламадан – борт қотирмаси, қўшимча елка алмашгичи, елка остилар;
- ўрин босувчи қотирма газламадан – палто, жилет, пиджак олд бўлагига қотирма, орқа бўлак кесими ва пасти, ён енг ўмизи ва пасти, енг пасти, пастки ва устки ёқа ва адип.
Ишлаб чиқилган андаза чизмалари асосий деталлар андаза-намуналари ишчи чизмалари асосида уларга ишлов бериш услубларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ишлов бериш услублари ишлаб чиқилган детал кесиклари шаклигина эмас, технологик қўйимлар катталигини ҳам аниқлайди.


1.123-расм. Ишлаб чиқилган деталлар андазасини тузиш схемалари:
а – орқа, ён, олд бўлак астарлари; б – адип; в – ўрин босувчи қотирма
Астарлик ва қотирма газламалар яхши шакл ҳосил қилиш хусусиятларига эга эмас, шунинг учун бу газламалардан маҳсулотлар ҳажмли шакли конструктив йўл – виточкалар ва қўшимча чоклар киритиш билан зосил қилинади. Ишлаб чиқилган деталлар андазаларини тузиш мисоллари 1.123-расмда келтирилган.
Маҳсулотни тикиш, бириктириб тикиш, бостириб тикиш, чўнтаклар жойлашуви, кесиклар чизиғи ва ҳоказо ёрдамчи чизиқларни солиш жараёнида фойдаланилувчи андазалар ёрдамчи деб аталади (1.124-расм).

1.124-расм. Ёрдамчи андазаларни тузиш схемаси

Вазифаси бўйича ёрдамчи андазалар бўрловчи ва детал кесикларини аниқлаштириш андазаларига бўлинади. Бўрловчи ёрдамчи андазалар деталларга чизиқларга солиб, улар устидан бахяқаторлар, чоклар ётқизилиши, деталларни босиб ёки улаб тикилиши, виточкалар, тахламалар ва ҳоказо тикиш учун мўлжалланган.


Алоҳида деталлар кесилишини аниқлаштириш учун андазаларга борт чети, маҳсулот пасти, пастки ёқа, борт ички четини кесиш учун андазалар киради. Андазалар контурларни бўрлаб чиқиш учун алоҳида деталда эмас, тўпланган тугунда фойдаланилса, уларни ишлаб чиқишда технологик қўйимларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Ёрдамчи андазалар асосий андазалар ва ишлаб чиқилган деталлар андазаси асосида чизиқларни солиш максимал аниқлиги, асосий кесиклар бўйича ёрдамчи андазаларнинг ишончли йўналганлиги, ҳамда қўлланиш қулайлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Бу билан боғлиқ бир андазада бир ишчи жойда қўлланиши мумкин бўлган икки-уч ёрдамчилар бирлаштирилади.
Ёрдамчи андазалар сони ва тури, улар конфигурацияси кўп омилларга боғлиқ бўлади (қўлланувчи ишлов бериш усуллари, ускуналар ва кичик механизация воситалари, модел мураккаблиги ва ҳоказо), шунинг учун тикувчилик маҳсулотларининг ёрдамчи андазалари тузилиши қоидалари қатъий белгиланмаган.



Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish