Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш


Кийим деталлари андазаларини даражалаш



Download 8,66 Mb.
bet24/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

1.11. Кийим деталлари андазаларини даражалаш
Кийимни оммавий ишлаб чиқаришда – оригинал деб андазаларнинг дастлабки конструкцияси ушбу модел тавсия қилинган ўлчам ва тўлалик гуруҳига фақат бир ўрта ўлчами ва бўйга ишлаб чиқилади. Бошқа ўлчам ва бўйлар детал андазалари ўртача ўлчамбўй андазаларининг чизиқли ўлчамларини пропорционал камайтириш ёки ошириш йўли билан ҳосил қилинади. Ўртача ўлчамбўй маҳсулот андазалари асосида турли ўлчамлар ва бўйлар кийим деталлари андазалари тўпламини лойиҳалаштириш жараёни андазалар градацияси деб аталади.
ЕМКО СЭВ бўйича градация деб ўрнатилган ўлчамлардаги кийим деталлари ўхшаш тасвирлар контур ёки конструктив чизиқларини ўрнатилган қоидаларга мувофиқ кийим деталлари бошланғич ўлчамларини катталаштириш ёки кичрайтириш йўли билан ҳосил қилинувчи мунҳардис-конструкторлик жараёнига айтилади. Градация алоҳида ўлчамлар ва бўйлар бўйича амалга оширилади. Тўлиқлик гуруҳлари бўйича модел андазалари градацияси бажарилмайди, чунки бир хил ўлчам ва бўйли типик фигуралар турли тўлиқлик гуруҳларида турли гавда тузилишига эга бўлади. Градация жараёни фақатгина ўлчам белгилари ўзгариши билангина эмас, балки типик фигуралар ёки манекенлар ҳажмли шакл оралиқлари ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ўлчамаро ва бўйлараро узайтиришлар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Бошланғич ўлчам андазалари аслида лойиҳаланувчи модел намунаси ҳажмий шакли ёйилишини акс этади. Бу борада бошқа ўлчамлар ва бўйлар андазасини ҳосил қилиш жараёнини ҳажмли фигуралар текис ейилиш ўзгаришлари нуқтаи назаридан қараб чиқиш лозим.
Андазалар градацияси бошқа ўлчамлар ва бўйлар андазаларини ишлаб чиқиш жараёнини соддалаштиради ва тезлаштиради. Бироқ бунда чекка ўлчамлар конструкцияларини бузиш ва истеъмолчилар фигурасида маҳсулот ўтириши сифатининг ёмонлашуви хавфи пайдо бўлади.
Градацияда деталлар андазаси контурлари ўзгариши намуна-эталонга қўйилувчи қуйидаги талаблар бажарилишини таъминлаши керак:
- кийим ички ўлчамларининг киши гавдаси ўлчамларига аҳоли ўлчам типологиясини ҳисобга олган ҳолда статикада мос келиши;
- кийим устки елка участкаларининг қоматни ҳисобга олган ҳолда киши гавдаси устки таянч юзаси шаклига мос келиши;
- кийимнинг гавда ўлчамлари ва шаклининг динамикада ўзгаришлар билан ўзаро оптимал таъсир шартлари;
- турли ўлчамлар ёки бўйлардаги маҳсулот ташқи кўринишининг база ўлчам бўй (намуна) маҳсулотга мос келиши.
Детал андазалари контурларининг ўзгариши андазалар асосий конструктив (тугун) нуқталарининг улар координаталар ўстирилиш катталигига силжиши ва бу нуқталарни бирлаштирувчи контур чизиқлар ўзгаришига мос келишини кўзда тутади. Детал андазалари ўзгариши жараёнига градацияда, бир қатор омиллар тўплами таъсир кўрсатади. Бу омилларни аниқлаш ва улар ўзгарувчанлиги қонуниятларини аниқланиши андазалар градацияси жараёнининг назарий асоси ҳисобланади.
Андазалар градацияси жараёнига таъсир этувчи энг муҳим омиллар бу: ўлчам белгиларининг ўзгариши, конструкциялаш услубиётида қабул қилинган ҳисоблаш формулалари тузилиши, конструктив нуқталарнинг бошланғич ўқларга нисбатан силжиш катталигини ҳисоблаш усули, турли ўлчамли фигуралар ҳажмий шаклининг ейилиш характери, маҳсулотлар бичими ва ташқи кўриниши, газалмалар хусусиятлари.



Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish