1.9. Янги моделларни саноатда жорий этишга тайёрлаш
Ишлаб чиқаришни конструкторлик тайёргарлиги
Корхона бадиий-конструкторлик бўлимининг умумий тузилиши
Аниқ режалаштириш ва корхона ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг конструкторлик ва технологик тайёргарлиги билан аниқланади.
Конструкторлик тайёргарлик вазифасига жорий этишга қабул қилинган модел тўпламларини танлаш ва ҳамма хизматлар билан келиштириш, янги моделларни ишлаб чиқиш кетма-кетлигини режалаштириш, улар конструкциясини лойиҳалаштириш, меҳнат сиғимдорлиги, рентабеллиги ва режали таннархини ҳисоблаши киради.
Технологик тайёрлашга муҳандислик таъминоти, ҳар бир аниқ модел ёки моделлар сериясининг (миқдоран ва сифатли) газламалар, маълум артикулдаги ва зарур ранг гаммасидаги фурнитуралар билан комплектланиши, моделлар чиқарилиши кетма-кетлигини режалаштириш, мавжуд ускуналар ва оргоснастика воситаларини ҳисобга олган ҳолда технологик жараёнларни лойиҳалаштириш киради.
Корхонада конструкторлик тайёргарлик бадиий-конструкторлик бўлими томонидан амалга оширилади, унинг таркибига бўлимларга бирлаштирилган мутахассислар тўрт гуруҳи киради: моделлаштириш, конструкциялаш, технологик ва меъёрлаш.
Моделлаштириш бўлими чиқарилувчи маҳсулот бадиий-эстетик даражасини аниқлайди. Унинг таркибига рассом-моделерлар ва конфекционерлар киради. Бўлимни бош рассом бошқаради. Бўлимнинг асосий вазифаси саноат тўпламини эскизда ишлаб чиқиш, замонавий моделлаштириш, конструкциялаш ва илғор технология даражасига жавоб берувчи модел намуналарини яратиш киради. Рассомлар ялпи сотувлар ярмаркасига моделлар саноат тўпламларини танлаб олишда қатнашади, намуна-эталонларга мувофиқ маҳсулотлар чиқарилишини муаллиф назоратини амалга оширишади, тузилиши ва безатилиши янги газламаларни фурнитура ва безак материалларини савдо ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшни саноат соҳалари корхоналари учун яратиш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқишади, янги маҳсулот турларига бўлган харидорлар талабини ўрганиш мақсадида кўргазма-сотувлар ва харидорлар анжуманларини ўтказишда қатнашади.
Конструкторлик бўлимини бош конструктор бошқаради. Бўлим вазифаларига техник топшириққа мувофиқ янги моделлар саноат тўпламлари конструкцияларини ишлаб чиқиш ва жуда модали конструкцияли маҳсулот моделларини кичик серияларда ва 4 индексли конструкциялар чиқариш учун тайёрлаш. Бу бўлим конструкторлари бутун техник ҳужжатларни ишлаб чиқади ва комплектлайди, моделларни оқимга туширишга тайёрлайди. Моделлаштириш ва конструкциялаш жараёнининг кийим деталларини унификациялаш ва стандартлаш соҳасидаги жараёнларни такомиллаштириш бўйича бўлим катта ишларни амалга оширади.
Технологлар гуруҳининг асосий вазифаси – энг илғор меҳнат ва энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш, моделлар ассортимент сериялари унификацияланган гуруҳли технологиясини яратиш, газламалар янги тузилишларини уларнинг тикилиш хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Меъёрлаш гуруҳи асосий, ёпиштирилувчи ва безовчи газламалар ва фурнитура сарфини меъёрлайди, газламалар сарфланишининг таҳлилини амалга оширади ва уларни тежашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади.
Чиқарилувчи маҳсулот сифати, унинг рақобатбардошлиги ва рентабеллигига корхона бадиий-техник кенгаши катта таъсир кўрсатади. Бадиий-техник кенгашнинг асосий вазифаси корхона кийим модаси ва маданияти масалалари бўйича эстетик комиссия илмий-техник кенгаши қарорига мувофиқ чиқарувчи маҳсулот ассортиментини ривожлантиришда ягона бадиий-техник сиёсатни амалга оширишдан иборат.
Корхона бадиий-техник кенгаши таркибига турли бўлимларнинг юқори малакали мутахассислари, савдо ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киради.
Корхона бадиий-техник кенгаши қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
- ишлаб чиқаришда жорий этишга мўлжалланган тикувчилик маҳсулотлари янги моделлари, янгидан ишлаб чиқилган намуна-эталонларни тасдиқлайди ва улар ҳаракати муддатини аниқлайди, янги ассортимент моделларининг бадиий ва техник даражасини аниқлайди;
- жорий ишлаб чиқариш маҳсулоти намуна-эталонлари ҳаракат муддати тугаши туфайли қайта тасдиқлайди ва улар ҳаракатининг янги муддатини аниқлайди;
- модел намуналарини кўргазмаларда экспонентлаш учун ёки танловларда қатнашиш учун тавсия этади;
- маҳсулот саноат тўпламлари сифатини уларни товарлар ялпи сотув ярмаркаларига тайёрлаш учун баҳолайди;
- мода ва талаб конъюнктураси талабларига мос келмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан олиниши тўғрисида қарор қабул қилади;
- саноат моделлаштириш ва конструкциялашни такомиллаштириш, қўшни соҳа корхоналари билан ўзаро муносабатлар бўйича масалаларни кўриб чиқади, моделлар тайёрланишини муаллифлик назоратини амалга оширади, маҳсулот сотуви бўйича ихтисослашган магазинлар ишини баҳолайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |