Конструктив нуқталар силжиши йўналишлари белгиланиши тизими
Белгиланиш
Горизонтал бўйлаб
Вертикал бўйлаб
Ўлчам ёки бўйни катталаштиришда
Ўлчам ёки бўйни кичрайтиришда
Ўлчам ёки бўйни катталаштиришда
Ўлчам ёки бўйни кичрайтиришда
Ўнгга
Чапга
Юқорига
Пастга
-
Чапга
Ўнгга
Пастга
Юқорига
1.5-жадвалда конструктив нуқталар силжиш йўналишлари белгилари берилган. 1.128-расмда битта кўрсаткич билан ўлчамлар бўйича қўш кўрсаткич билан бўйлар бўйича градацияда нуқталар силжиши кўрсатилган.
Горизонтал бўйлаб бошланғич ўстириш ўлчамлар бўйича андазалар градациясида ўлчамлараро фарқ 2 см га тенг бўлган кўкрак чизиғи бўйича тайёр намуна кенглига ўстириш бўлади. Кийим асосий участкалари кенглиги ўртасидаги ўлчамаро фарқни тақсимлаш (орқа, енг ўмизи ва олд бўлак) бу участкалар кенглигига ва маҳсулотда орқа ва олд бўлак кенглигини аниқловчи орқа кенглиги ва кўкрак кенглиги ўлчам белгилари ўзгарувчанлигига пропорционал бажарилади.
Орқа ва олд бўлак ёқа ўмизи, елка ва ён кесиклар контури чизиқлар конструктив нуқталаридаги горизонтал ўстиришлар фигуралар мувофиқ ўлчам белгилари ўзгарувчанлиги ва нуқталарнинг градация бошланғич чизиқларидан узоқлашганидан келиб чиқиб аниқланади.
Вертикал ўстиришлар катталиклари ҳам фигура ўлчам белгилари ўзгарувчанлиги ва нуқталарнинг бошланғич горизонтал чизиқдан узоқлашганига мувофиқ аниқланади. Конструктив нуқталар кўпчилиги учун вертикал ўстиришлар уларнинг бошланғич горизонталга нисбатан жойлашувидан қатъий назар катта ўлчамлар учун юқорига, кичиклари учун – пастга йўналтирилган. Горизонтал ўстиришларнинг йўналиши (чапга ва ўнгга) детал контур чизиғининг бошланғич вертикалга нисбатан ўлчами ва жойлашувига боғлиқ.
ЦНИИШП услубиёти бўйича эркаклар пиджаги асосий деталлар андазасини ўлчамлар бўйича градациясида кесик ён қисм бўлганда ҳамма ўлчамлар орқа ўрта чизиғи ва олд бўлак ён кесиклари горизонтал ўстиришларсиз тузилади. Бу график тузилиши жараёнини соддалаштиришга имкон беради. Худди шундай енг деталлари андазалари градациясида (1.126-расм, б) олд кесиклар чизиқлари доим ўзгаришсиз қолдирилади, енг кенглиги эса фақат тирсак кесиклари конструктив нуқталарини силжитиш орқали оширилади.
Тайёр ҳолда енг кенглигига горизонтал ўстириш умумий катталиги енг ўмизи кенглигига ўстиришдан, одатда, 0,1-0,15 см га кўпроқ лойиҳалаштирилади. Бу енг қиямаси ўтириши доимий меъёрини ҳамма ўлчамларда сақлаб қолиш учун қилинади.
Пастки ва устки ёқа андазаларини кўпайтириш бир хил бажарилади. Барча турдаги ёқалар кенглиги ўртасида ва учларида ҳамма ўлчамлар учун одатда доимий сақланади. Ёқа узунлигини ўстириш катталиги орқа ва олд бўлак ёқа ўмизи узунлигининг ўзгаришига мувофиқ ўрнатилади.
Детал андазаларининг бўйлар бўйича градациясида бошланғич ўстириш тайёр маҳсулот узунлигига ўстириш бўлади. Мавжуд услубиётларда маҳсулот қўшни узунликлари орасидаги бўйаро фарқ қабул қилинган: кўйлак ва палто учун 3-4 см, шим учун 4 см, юбка учун 2-3 см, пилжак учун 2 см (1.126-расм, а), узун енг учун 2 см (1.126-расм, б). Бўйлар бўйича орқа ва олд бўлак деталлари андазасини градацияси жараёнини соддалаштириш учун бўйлама ўлчамлар кўкрак чизиғидан пастда жойлашган участкаларда ўзгартирилади, яъни бел чизиғи ва маҳсулот пастидаги нуқталар вертикал бўйлаб силжитилади. Бундай ёндошув бўйни оширишда кўндаланг ўлчамлар ўзгариши қонуниятларини ҳисобга олмайди.
Баъзи услубиётларда кийим деталларининг фақат пастки эмас, балки юқори участкалари ўзгариши, кўкрак кенглиги ва орқа кенглигининг кўндаланг йўналишда ва енг ўмизи баландлигининг олдиндан ва орқадан бўйлама йўналишда ўзгаришига мувофиқлиги кўзда тутилган.
Конструктив нуқталарнинг ўлчамдан ўлчамга ва бўйдан бўйга тикувчилик маҳсулотлари асосий деталларида силжиш катталиклари конструкциялаш услубиётларида одатда икки қўшма жадвалда берилади? Маҳсулотлар елка ва бел гуруҳлари учун. Жадвалда ҳар бир нуқта учун унинг горизонтал ва вертикал бўйлаб бир қўшни ўлчам ёки бўйга силжиш абсолют катталиги кўрсатилади.
Такомиллаштирилган конструкция деталлари учун (1.129-расм) бошланғич горизонтал чизиқлар типикларга ўхшаш, вертикаллари эса детал марказига ўстиришлар умумий катталикларини сақлаган ҳолда кўчирилган.
1.129-расм. Такомиллаштирилган эркаклар костюми деталлари андазасини ўлчамлар бўйича градация схемаси:
а – яхлит бичилган адипли олд бўлак; б – бир чокли енг; в – пастки ёқа билан яхлит бичилган ёқа; г – ён чокларсиз шим