1.7. Кийимни типик лойиҳалаштириш
Бичимлар катта хилма-хиллиги ва мода тез-тез алмашуви туфайли кийим лойиҳалаштиришнинг мураккаб объектидир.
Ҳар бир янги моделни (модел конструкциясини – МК) индивидуал, янгидан лойиҳаланувчи ва тайёрланувчи каби қараб чиқишда кийим янги моделларини лойиҳалаштириш жараёнини интенсификациялаш имкони бўлмайди. Шунинг учун анча вақтдан бери саноатда кийим янги моделларини лойиҳалаштиришда конструкциялар база асослари типик ва база конструкциялари тўғрисида маълумотлардан фойдаланилади.
Кийим типик конструкцияси КТИЛП таърифига кўра, энг характерли, у махсус яратилмайди, балки тажриба, амалиёт натижасида намоён бўлади. База конструкцияси (БК) асосий сифатида қабул қилинади. У типик конструкциялар тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳам ишланиши ва типик база конструкция (ТБК) деб аталиши мумкин.
«Бичим» тушунчаси билан аниқланувчи кийим принципиал турлича типик база конструкциялари моделларга нисбатан анча кам. Бунда кийимнинг кўп моделлари асосий деталлар тузилиши, бичимда муҳим фарқларга эга эмас, улар бир-биридан фақатгина модел хусусиятлари билангина фарқ қилади (борт ва адип қайтармаси, тақилма шакли, чўнтаклар, пардозловчи деталлар ва ҳоказо). Бу типик база конструкцияларнинг чекланган миқдоридан келиб чиқиб, кийим модел конструкцияларининг катта миқдорини ишлаб чиқишга имкон беради. Кейингиларининг ўзгариши кийим моделлари ўзгаришига қараганда кам ва аста-секин (одатда бир неча йил давомида) рўй бериши туфайли, кийим янги моделларини лойиҳалаштиришда улардан анча вақт давомида фойдаланиш мумкин.
Кийим янги моделларини лойиҳалаштиришни рационал ассортимент сериялар билан (РАС) амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги бугунги кунда исботланган. Бу кийим модел конструкциялари сериясининг (МКС) типик кўпвариантли лойиҳалаштириш ҳамма афзалликларини, шунингдек илгарилама стандартлаштириш принциплари ва ҳисоблаш техникаси воситаларини самарали қўллашга имкон беради (типик унификацияланган элементларни унификациялаш ва агрегатлаштириш орқали).
Бу ҳолда кийим янги моделларини лойиҳалаштириш жараёнини оммавий саноат ишлаб чиқаришида қуйидаги схема бўйича ташкил этиш мақсадга мувофиқ: ОКБ-ТБК-МКС.
Типик база конструкцияси ОКБ асосий деталларини (орқа ва олд бўлаклар), енг бичимларидан бирини (уланиб тикилувчи, реглан ёки яхлит бичилган) ва асосий деталларнинг типик қисмларини ўз ичига олади.
МКС яратиш учун типик асос сифатида чиқувчи типик база конструкциялари кийимнинг энг муҳим эстетик ва утилитар функцияларни бажаришини таъминлайди. Бундай кийимнинг МКС конкрет хусусиятларининг барча турлари, типик база конструкцияларини техник моделлаштириш услублари билан ўзгартириш орқали ҳосил қилинади ва уларнинг конструктив-декоратив элементлар билан модификациялаш ва бойитиш натижасида шаклланади.
ТБК дан фойдаланиб типик лойиҳалаштириш юқори эстетик ва эргономик сифат даражали модел конструкцияларини ишлаб чиқиш, детал ўлчамлари ва шаклини унификациялаш, материаллар сарфини қисқартириш, кийим янги моделларини лойиҳалаштириш услублари самарадорлигини ва жараёнини интенсификациялашга имкон беради.
Рационал ассортимент сериялар билан янги кийим моделларини типик лойиҳалаштиришда ишлар умумий схемаси қуйидагича кўринишга эга бўлиши мумкин:
- аналог-моделлар таҳлили ва кийим конструкциялари типизациясини амалга ошириш;
- кийим типик база конструкцияси деталларини ҳар бир ўлчам-тўлдиришли гуруҳда базис ўлчам бўйларга конструкциялаш;
- берилган ўлчамлар ва бўйларда детал конструкцияларини унификациялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |