Лойиҳаланувчи кийим моделлари тежамлилиги
Тежамлилик кўрсаткичлари маҳсулотни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва эксплуатацияси учун харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини акс эттиради. «Тежамкор модел» тушунчаси унинг баҳоланиши қайси нуқтаи назардан олиб борилишига боғлиқ: тикувчилик корхонаси, истеъмолчи ёки бутун жамият. Шунинг учун ишлаб чиқариш ва иқтисодий тежамкорликни ажратиш мумкин.
Ишлаб чиқариш тежамкорлиги. Бу кўрсаткич энг аввало материалларни тежамли сарфлашга боғлиқ. Материаллардан рационал фойдаланиш айниқса саноатнинг газлама сиғимли ишлов берувчи саноат соҳалари учун муҳим бўлиб, уларга тикувчилик саноати ҳам киради, чунки тикувчилик маҳсулоти таннархига асосий ва ёрдамчи газламалар учун харажатлар қисми 80-85 % ни, мўйна маҳсулотлари бўйича эса 90 % гача ташкил этади. Шунинг учун тикувчилик маҳсулотларининг газлама сиғимдорлигини фақатгина 1 % га пасайтириш тикувчилик соҳаси кўламида юз миллионлаб сўмни тежашга имкон беради.
Узоқ вақтгача газламаларни иқтисод қилиш заҳираларини фақатгина бичиш ишлаб чиқаришидагина изланди (қолдиқсиз бичиш услублари, жойлаштириш рационал комплектлиги ва ҳоказо). Бугунги кунда газламалар иқтисоди катта заҳиралари маҳсулот модели ва конструкциясида эканлиги исботланган.
Маҳсулотлар газлама сиғимдорлигини пасайтириш аввало конструкторлик ечимлари даражаси ва ишлаб чиқаришнинг умумий техник даражасини ошириш билан боғлиқ. Маълумки, кийимда газлама сарфи меъёрининг асосий қисмини деталлар андазаси суммар майдони ташкил этади. Масалан, Чебишев тармоғида камоперацион тайёрлаш технологияси учун кийим деталлари жойлашуви конструкцияланиши аниқроқ услублари асосида ишлаб чиқилган деталларнинг такомиллаштирилган конструкцияларидан фойдаланиш (кийимда ортиқча дарзлар, деталларни аниқлаштириш учун қўйимларни ва ҳоказо йўқотиш) устки кийимга газлама сарфини ўртача 1 дан 3 % гача камайтиришга имкон беради (1.118-расм).
Мажбурий намлаб-иситиб ишлов беришни талаб этмайдиган кийим технологик конструкцияларини ишлаб чиқилиши аниқ бичишдан фойдаланиш имкониятларини очади, бу ўз навбатида деталлар шаклига талабларни оширади. Масалан, силлиқ чизиқлар бир контур шаклида бошқасига кескин ўтувчи чизиқларга нисбатан осонроқ ва аниқроқ кесилиши мумкин. Шунинг учун конструкцияда (маълум чегараларда, маҳсулот ташқи кўринишини бузмасдан) елка, ён, тирсак чокларини олиб ўтишга йўл қўйилади, бу зичроқ жойлаштириш ва газлама сарфини камайтиришга олиб келади.
Маҳсулотни конструкциялашда ва унинг деталлари конфигурациясини танлашда бу деталлар андазасининг кейинги зич жойлаштирилишини олдиндан ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Бошқача сўз билан, андазалар орасидаги чиқиндиларни минималлаштириш масаласини ҳал этишга лойиҳаланувчи маҳсулот деталлари андазалари конфигурациясини мослаштиришга имкон берувчи априор қоидаларга эга бўлиш мақсадга мувофиқ. Бу қоидалар адаптив констуркциялаш қоидалари деб аталган.
1.118-расм. Мавжуд (а) ва такомиллаштирилган (б,в) эркаклар костюми конструкцияси деталларини жойлаштириш схемалари
Адаптив конструкциялаш масаласини оптимизацион масала каби ифодалаш мумкин: маҳсулотни шундай конфигурацияли деталлардан конструкциялаш талаб этиладики, бир томондан бутун маҳсулот конструкциясига қўйилувчи ҳамма талаблар қониқтирилсин, бошқа томондан маҳсулот деталлари андазаларини жойлаштиришда андазалар орасидаги чиқиндилар минималлаштирилсин.
Б.А. Козлов томонидан ифодаланган жойлаштирилишларни зичлаштиришга олиб келувчи умумий қоидаларни кўриб чиқамиз:
- тропизация – яъни оптимал йўналишни танлаш (жойлаштиришнинг энг катта зичлигини таъминловчи) (изотроп материаллардан деталлар учун қўлланади); мултипликация (лотинча multuplicatio – кўпайтириш) – такрорлаш;
- лобилизация – яъни фигуранинг конфигурациясини шундай ўзгартирилишики, уни фигура ўрнини босувчига яқинлаштиради (1.119-расм);
- декомпозиция – одатда зичроқ жойлаштирилишни таъминловчи деталларни майдароқ тенг ва нотенг қисмларга ажратиш (1.120-расм, а,б).
Кийим лойиҳаланувчи моделлари тежамкорлигини ошириш учун лойиҳалаштириш ва ўзлаштириш босқичларида уни баҳолаш услублари муҳим аҳамиятга эга.
1.119-расм. Детал имкони бор бўлган лабилизацияси (а) ва лабилизациялшанган деталлар жойлашуви (б)
Рис. 1.120. Деталларнинг декомпозицияси
ЦНИИШПда кийим моделлари йўналтирувчи база ва саноат коллекциялари эскизлари бўйича лойиҳаланувчи маҳсулотлар газлама сиғимдорлигини эрта диагностикаси услуби ишлаб чиқилган бўлиб, у нотежамкор моделларни аниқлаш ва тўплам ҳали фақат эскизларда мавжуд бўлган пайтда эскиз лойиҳалаштириш босқичидаёқ маҳсулот сифати истеъмол кўрсаткичларини ёмонлаштирмасдан уларнинг иқтисодий кўрсаткичларини мақсадга йўналтириб яхшилаш усулларини таклиф қилишга имкон беради.
Эксплуатацион тежамкорлик. Кийим конструкцияси тежамкорлиги маълум даражада эксплуатация жараёнида маҳсулот ташқи кўринишини сақлаб қолишга истеъмолчи харажатларига ҳам боғлиқ (ифлосланишларни кимёвий тозалаш воситасида йўқотиш ёки ювиш, дазмоллаш, таъмирлаш ва ҳоказо).
Кийимнинг эксплуатацион тежамкорлиги асосан у тайёрланган газламалар сифатига, шунингдек газламалар хусусиятларини яхшилаш учун турли пардозлар ва кимёвий шимдиришлардан фойдаланишига боғлиқ. Масалан, яримжун ва ип газлама толали газламаларга ғижимланмаслик таъсири бериш учун коратрон шимдирилиши, ип газлама ва штапел газламалардан маҳсулотларга шакл сақланувчанлик бериш учун форниз билан пардозлаш ва бошқалар. Сув ўтказмайдиган ва сувитарувчи шимдиришларнинг палто газламалари учун қўлланиши йилнинг совуқ нам вақтида кийимнинг иссиқлик ҳимояловчи хусусиятларини сақлаб қолиш, маҳсулотлар узоқ муддат хизмат қилишини ошириш, маҳсулот ташқи кўринишини сақлаб қолиш учун эксплуатацион харажатларни камайтиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |