Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Лой, пластилин (тузли хамир ва рангли шамча)лар билан ишлаш



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Лой, пластилин (тузли хамир ва рангли шамча)лар билан ишлаш.
Болада лой, пластилин (тузли хамир, рангли шамча)лардан нарсалар 
ясашга қизиқиш уйғотиш. Пластик материал (лой, пластилин, тузли хамир, 
рангли шамча)ларнинг хусусиятлари ҳақида тушунча бериш, бола нарсани 
қўллари билан ушлаб, ҳис қилишига эришиш; иккала қўлидан 
фойдаланган ҳолда нарса ясаш усулларини ўргатишда давом этиш. Қўл 
кафтлари орасидаги лой бўлагини ишқалаш ҳаракати билан – қўғирчоқ 
учун конфет, сабзи, таёқчалар ҳосил қилиш; айланали ҳаракатлар билан 
ритмик тарзда думалоқлаш ва бўғирсоқ, олма ясаш, юмалоқланган лойни 
иккала қўл кафти билан эзиб япалоқлаб – кулча нон, ҳолва; бармоқлар 
билан яссиланган гувала ўртасида чуқурча қилиб – кичкина ва катта 
ликопча, пиёла ясаш ва улар билан турли ўйинлар ўйнаш. 
Лой ёки пластилин бўлагидан тайёрланган бир неча юмалоқ 
шаклларни бирлаштириб, турли буюмлар ва ўйинчоқлар (қорбола, сарак-
сарак қўғирчоқ, жўжача)ни ясаш. Чимдиш усулидан фойдаланиб 
ўйинчоқларнинг характерли жиҳатлари (бурни, тумшуқчаси, қулоқчаси)ни 
ҳосил қилишга ўргатиш.
Қайси пластик материалдан қандай предметлар ясаш мумкинлигини 
тушунтириш, тўғри ва айланали ҳаракат, яссилаш, юлиш, пачоқлаш, узиб 
олиш ва чўзиш, бармоқ учи билан четларини чимчилаб тугиб қўйиш 
усулларидан фойдаланганча 2-3 қисмли бир хил ёки ҳар хил шаклдаги 
предметларни мустақил ясашга қизиқтириш. 
Болада лойдан ясалган ўзбек халқ ўйинчоқларидаги гўзалликни кўра 
олиш ва ясалган нарсаларни безашга ҳавас уйғотиш. 
Аппликация. Болани аппликация билан таништириш, аппликацияли 
тасвир тайёрлашга қизиқиш уйғотиш. Шакл (доира, квадрат, учбурчак)лар 
ва ранглар бўйича тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш. Болани 
тарбиячи томонидан кесиб тайёрланган битта шаклни (олма) қоғоз сатҳига 


72 
тўғри қўйиш ва елимлашни ўргатиш. Тайёр шакллар (ҳажми бир хил, 
ранглари ҳар хил бўлган қизил, сариқ, яшил коптоклар)ни қоғоз сатҳига 
оралиқ масофани ҳисобга олиб, рангига кўра навбатма-навбат 
жойлаштириш ва елим суртилган шаклни босма қоғоз ёрдамида қаттиқ 
босиб, яхшилаб елимлашга ўргатиш. 
Болада турли шакллардан нақш ясаш, шакл ва ритмнинг ўзаро 
мослигини ҳис қилиш кўникмасини таркиб топтириш. Шакли бўйича 
доира ва квадратни қоғозда тартиб билан қўйиш ва елимлаш орқали 
муайян тасвир ҳосил қилишга эришиш. Рангига кўра геометрик шаклларни 
(доира,учбурчак ва квадратлар) ва ўсимликларни (гуллар ва япроқлар)
навбатма-навбат қўйиш йўли билан 2-3 қисмли нақш ҳосил қилиш. Яхлит 
тасвир тузиш ва қоғоз сатҳига елимлаш.
Болага табиий материаллардан безакли композициялар (қизил ва сариқ 
гуллар, яшил барглар) тузишни; учбурчак, квадрат ва юмалоқ шаклдаги 
(арча,бўғирсоқ) нарсаларни тасвирлашни, қоғозни йиртиш йўли билан 
турли аппликациялар ҳосил қилишни ўргатиш. 
Жамоа бўлиб содда композициялар тузиш, масалан, “Япроқлар ўйин 
тушар” мавзуси бўйича тарбиячи катта (ватман) қоғозга дарахт шаклини 
елимлайди. Болаларга кўп миқдорда қирқиб тайёрланган ҳар хил рангдаги 
(қизил, сариқ, яшил) барглар силуэтини дарахтга ва унинг атрофига 
елимлашни таклиф қилиш орқали кузги гўзал манзарани акс эттиришга
ёки ноанъанавий усулдан фойдаланиб, қизил, сариқ, яшил рангли 
қоғозларни йиртиш йўли билан барг ясаш ва елимлашни ўргатиш мумкин. 
Болага ижодий аппликация ишларини амалга оширишига имкон 
бериш ва ўзи ясаган ишдан завқланиш, қувониш ҳиссини уйғотиш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish