Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Катталар меҳнати. Боланинг мактабгача таълим муассасаси 
ходимлари (тарбиячи ёрдамчиси, ошпаз, қоровул, ҳамшира, фаррош)нинг 
меҳнати ҳақидаги тасаввурларини бойитиш. Уларнинг меҳнат жараёнлари 
(тарбиячи ёрдамчиси хонани тозалайди, идишларни, деразаларни ювади, 
сочиқларни алмаштиради, овқат келтиради; ошпаз овқатлар, 
пишириқлар, ичимликлар тайёрлайди) билан таништириш. Болага 
катталарнинг меҳнатини ҳурмат қилиш кераклигини сингдириб бориш.
Бола ўз оила аъзоларини, тарбиячини, тарбиячи ёрдамчиси ва мусиқа 
раҳбарининг исмини билиши ва катталарга “сизлаб” мурожаат этишига 
эришиш лозим.
Болани тарбиячига енгил ишларда ёрдамлашиш (стол тузатиш, 
қошиқлар, кичик сочиқларни, нон идишларни қўйишга; машғулотлар учун 
керакли материалларни тарқатиш ва уларни йиғиштириш; ўйинчоқларни 
ўйнаб бўлгандан сўнг йиғиштириш)га ўргатиб бориш. 
Транспорт воситалари. Болага турли транспорт воситалари (енгил 
машина, автобус, самолёт, поезд) ҳақида тушунча бериш, бу борадаги 
билимларини кенгайтириш ва уларнинг номларини тўғри айтишга 
ўргатиш. 
Болага йўл қоидаларига риоя этишни ўргатиш. Кўчанинг машина 
юрадиган қисми билан пиёдалар юрадиган йўлкани фарқлаш кўникмасини 
шакллантириш. Светофорнинг ранглари ва уларнинг вазифаларини 
тушунтириш. 
Буюмлар. Болага уй-рўзғор буюмлари (гилам, жавон, хонтахта, 
стол, стул) ва ошхона идишлари (коса, ликопча, лаган, чойнак-пиёла, 
челак)ни фарқлашни, номларини тўғри айтишни ўргатиш.
Электр жиҳозлардан телевизор ҳақида тасаввурни шакллантириш. 


68 
Кийимлар. Болага кийимларнинг турлари ҳақида тушунча бериш, 
уларни гуруҳларга ажратишга ўргатиш. Устки кийимлар (кўйлак, нимча, 
пальто, тўн), бош кийимлар (дўппи, телпак, қалпоқ, рўмол), оёқ кийимлар 
(туфли, этик, шиппак)нинг вазифалари ва улардан мавсумга қараб 
фойдаланиш, кийимларни эҳтиётлаш, тоза ва озода кийиш малакасини 
тарбиялаш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish