Бола ўз танасининг қисмларини ва гигенани ўрганади. Болани
соғлом турмуш тарзига одатлантириш. Унга танасининг аъзоларини
кўрсатиш, номларини ва вазифаларини айтиш. Масалан, одамда иккита,
ўнг ва чап қулоқ бор. Қулоқларимиз орқали эшитамиз. Кўзларимиз ҳам
иккита, биз улар орқали оламни кўрамиз. Бурун орқали нафас оламиз.
Танадаги ҳар бир аъзо соғ бўлса, ўз вазифасини аниқ бажарса, одам соғлом
ҳаёт кечириши ҳақида болага содда тарзда тушунчалар бериш. Мавзуга
оид ҳикоя ва шеърлар ўқиб бериш, кўргазмали материаллардан
фойдаланиш.
Ўқув йили охирида бола:
- буюк бобомиз Алишер Навоийни суратидан танийди;
- “Мустақиллик”, “Меҳржон”, “Наврўз” байрамлари ҳақида илк
тасаввурга эга;
- мактабгача таълим муассасаси ходимларининг меҳнати ҳақида илк
тушунчага эга;
- турли транспорт воситаларини билади, йўл қоидалари, светофор
ҳақида дастлабки тасаввурга эга;
- уй жиҳозлари (гилам, жавон, хонтахта, стол, стул) ва ошхона
идишларининг номларини билади;
- электр жиҳозлардан телевизорнинг номини айтади;
- бола ўзининг кўринишини таърифлай олади.
Табиат билан таништириш
(3-4 ёш)
Жонсиз табиат. Болани об-ҳаводаги ўзгаришлар (шамол эсиши,
ёмғир, қор ёғиши, ҳаво булутли ёки очиқ бўлиши қуёш чарақлаб туриши)ни
айтишга ўргатиш.
Сув, қор, муз, қум, лойнинг ўзига хос белгиларини фарқлаш ва
номини айтиш, оддий тажрибага асосланиб, уларнинг хусусиятларини
(қор-оппоқ, юмшоқ, совуқ; муз-қаттиқ ва сирпанчиқ; сув оқади, илиқ ва
совуқ бўлиши мумкин; лой-юмшоқ, ундан нарсалар ясаш мумкин, агар лой
қуриса, эзганда уқаланади, тупроққа айланади) ўргатиш.
Болага қумнинг хусусиятларини қизиқарли мисоллар орқали
таништириш: қум қуруқ бўлса – тўкилади, ҳўл бўлса – шаклни яхши
сақлайди, ҳўл қумдан нарсалар ясаш мумкин. Шунинг учун турли шакллар
(нон, юлдузча) ясашда қумга сув аралаштирилади. Боланинг қумдан хилма-
хил шакллар ясаб ўйнашини рағбатлантириш.
Йил фасллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари (ёзнинг иссиқ,
қишнинг совуқ эканлиги) тўғрисида тушунча бериш.
69
Табиат ҳодисалари ва одамларнинг унга муносабати ( ёмғирли – нам
ҳавода кастюмсиз сайр қилиш мумкин эмас, ёзда иссиқ ҳавода қуёш
тафтидан сақланиш учун бош кийим кийилади, қишда совуқ ҳавода иссиқ
пальто, шарф, этик, шапкалар кийилади)ни тушунтириш.
Эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси сўзларининг маъносини ҳамда
катталар ва болалар сутканинг турли вақтларида қандай ҳаракат
қилишлари ҳақида суҳбатлашиш орқали тасаввурларини кенгайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |