Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Мусиқий-ритмик ҳаракат. Болада ёқимли мусиқа оҳангидан 
қувониш, унга жўшқин муносабатда бўлиш, рақс тушиш, фаол 
ҳаракатланиш кўникмасини таркиб топтириш. Болани ўртоқлари билан 
кенг зал бўйлаб тўп бўлиб юриш (енгил, тез, оҳиста) ва югуриш (енгил, 
тез, майда қадам билан)дан секин-аста турли тарафга: тўғрига, доира 
бўйлаб, эркин-сочма тартибда енгил юриш ва югуришга; мусиқа ритмига 
мувофиқ оёқни тўпиллатишга ўргатиш. 
Болани қўлидаги атрибутлар (байроқчалар, барглар, гуллар, 
шиқилдоқлар) билан енгил ҳаракатланишга (Ўзбек халқ куйи “Дўлонча”, 
Д.Омонуллаева “Шиқилдоқ билан ўйин”) ўргатишда давом этиш.
Марш жанридаги мусиқага хос такрорланувчи ритмни ҳис қилишга 
ундаш; биргаликда ва якка ҳолда марш мусиқаси оҳангига мос юриш 
кўникмасини таркиб топтириш. Мусиқали ҳаракатли ўйинларда (Н. 
Метлова “Поезд”; ўзбек халқ куйлари - “Чори-чамбар”, “Қуёним”) 
иштирок этиш. Қўшиқ матнига мос ритмик ҳаракатлар бажариш орқали 
турли образларни (М.Икромова “Айиқполвон”, “Қорбобожон”) ифодали 
кўрсатишга қизиқтириш.
Рақс. Болани мусиқадаги кайфият (қувноқ, сокин)ни, динамик 
ўзгаришлар (қаттиқ, секин, тез, оҳиста)ни, икки қисмли мусиқа 
асарининг қисмлар ўзгаришини ҳис қилишга ва рақс ҳаракатлари орқали
акс эттиришга ўргатиш. 
Юриш, енгил югуриш, югуриш вақтида икки қўлни белга қўйиш, 
чапак чалиш, қўлларни олдинга ва икки ёнга узатиб, кафтларни 
айлантириш, тиззаларини ярим букиб ўтириб-туриш, бир оёқни 
тўпиллатиш каби рақс ҳаракатларини мусиқа остида бажаришга 
ўргатишда давом этиш.
Уч, тўрт қисмли содда ва оддий ҳаракатлардан иборат рақсларни 
(тўп бўлиб, жуфтликда, сочма тарзда) эркин ижро этишга; рақс 
ҳаракатларини (“Коптокни юқорига от”, “Қўлларимиз чиройли”) 
катталар билан биргаликда мусиқага мослаб бажаришга, мусиқанинг 
якуний қисмини ифодали кўрсатишга ўргатиш. Гуруҳ бўлиб, кичик 
гуруҳларга бўлиниб, жуфтликда рақс тушиш (Ўзбек халқ куйи “Асп 
бўламан”; “Қўғирчоқ ва ўйинчоқлар билан рақс”, “Гуллар билан рақс”, 
“Куз баргчалари билан рақс”, “Жуфтли рақс”) кўникмаларини таркиб 
топтиришда давом этиш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish