Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Ижтимоий муаммо 
деганда воқеликда, бизни ўраб тураётган 
ҳаётда мавжуд бўлган, оммавий тус олган, кенг ижтимоий гуруҳ ёки 
ижтимоий институтларга дахлдор бўлган зид вазият тушунилади. 
Бу ёшлар орасида жиноятчиликнинг ортиб бориши, ишсизликнинг 


51
ошиши ёки аҳоли турмуш даражасини пасайиши, миллий маҳсулотга 
бўлган талабнинг пасайиши, эмиграциянинг иммиграциядан ортиқ 
бўлиши каби ва бошқа ҳодисаларнинг сабабларини билмаслик бўлиши 
мумкин.
Ижтимоий муаммолар тадқиқот мақсади, муаммо ташувчиси, 
унинг миқёслари, амал қилиш вақти ва чуқурлигидан келиб чиқиб 
таснифланади.
Демак, тадқиқот муаммоси – бу объект ёки ҳодисанинг мавжуд 
бўлган, асосан, исталмаган ҳолати (масалан, кадрлар қўнимсизлиги 
даражасини ғоятда юқорилиги) ҳамда исталган ҳолати (барқарор, 
яхши меҳнат қилаётган жамоа) ўртасидаги фарқи. Ҳал этилмаган 
зиддият билимнинг мавжуд бўлмаслиги каби илмий тадқиқотнинг 
бошланғич нуқтаси, зиддиятнинг ҳал этилгани ва тўлиқ билимга эга 
бўлиш – унинг якуний нуқтаси. Улар бир-бирига мос бўлиши лозим.
Илмий муаммо 
– муаммоли вазиятни илмий жиҳатдан акс 
эттириш шакли. Бир томондан у муаммоли вазиятни келтириб 
чиқараётган ҳақиқий зиддиятларни акс эттиради, бошқа томондан 
маълум амалий ҳаракатлар заруриятини англаш ҳамда уларни амалга 
ошириш восита ва усулларини билмаслик ўртасидаги зиддиятни 
кўрсатади. Муаммо ижтимоий ҳаётнинг маълум соҳасини ўрганиш, 
зиддиятларни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаш ва уларни 
ҳал қилишга қаратилган назарий восита ва амалий тадбирларни 
ишлаб чиқиш заруриятини ифода этиш сифатида таърифланади.
Муаммонинг аниқ таърифлангани якуний муваффақиятнинг 60–
70%ни таъминлайди. Тадқиқот вазифаси муаммони қайд этишнинг 
воситасидир (муаммо сўзи грекчада 
problema 
– вазифа).
Муаммони таърифлаш босқичида социолог илмий ва услубий 
адабиётлар, аввал ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари, 
муаммонинг иқтисодий, техник ва ташкилий жиҳатларига таянади. 
Социолог муаммоли вазиятни муаммо таърифига «ўгириши» 
лозим. Бу олим муаммоли вазиятни таҳлил қилиши – махсус таҳлилий 
ишни бажариши лозимлигини англатади. Бунда қуйидаги вазифалар 
ҳал этилиши лозим.
1. Муаммоли вазият тузилиши тўғрисида иложи борича 
тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш, ундан энг аҳамиятли элемент ва 
омилларни ажратиб олиш, улар илм-фаннинг қайси йўналишларига 
алоқадорлигини аниқлаш. Бу ҳал этилиши иқтисодчи, технолог 


52
ва бошқа мутахассисларнинг эмас, айнан социологлар ваколатига 
кирувчи социологик муаммони аниқлаш имконини беради. 
2. Муаммоли вазиятнинг аввалдан маълум, яққол бўлган, махсус 
таҳлилни талаб қилмайдиган ҳамда номаълум элементларни кўриб 
чиқиш учун ахборот базаси бўлиб хизмат қиладиган қисмларини 
ажратиб олиш лозим. Масалан, кадрлар қўнимсизлиги билан боғлиқ 
муаммоли вазиятни ўрганишда қўнимсизлик турларининг ҳиссаси 
ажратиб олинади: а) муқаррар қўнимсизлик (ўлим, ногиронлик, 
нафақага чиқиш билан боғлиқ табиий қўнимсизлик); б) ижтимоий 
зарур қўнимсизлик (армияда хизмат, таълим олиш, жазони ўташ ва 
б.); в) ижтимоий рухсат этилган қўнимсизлик (оилавий аҳволга кўра 
иш ўрнини алмаштириш; фарзанд тарбияси, оилавий таълим, касбни 
алмаштириш, касбий ўсиш ва ҳ.к.); г) исталмаган қўнимсизлик 
(корхона жамоасида ҳал этилиши мумкин бўлган низолар оқибатида 
ишдан бўшаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ишчиларнинг шахсий 
муаммоларини ҳал қилиш имкониятларини билмаслик, кичик стажга 
эга ишчиларнинг мослашувчанлиги бузилиши ва б.). 
Биринчи учта қисм идоравий статистика билан таърифланса, 
тўртинчи омил махсус ўрганишни талаб этади ва тадқиқотнинг 
марказий муаммосига айланиши мумкин.
3. Муаммоли вазиятда умумий (аҳамиятли) ва эргаш (иккиламчи) 
қисмларни ажратиб олиш. Масалан, тадқиқотларнинг бирида 
муаммоли вазият сифатида меҳнат унумдорлигини оширишда 
ижтимоий омиллардан етарлича фойдаланмаслик кўрсатилган. 
Омиллар сифатида эса қуйидагиларни белгилаш мумкин: а) самарали 
меҳнат қилиш имконияти (меҳнатга лаёқат); б) самарали меҳнат 
қилиш қобилияти (таълим ва малака; в) самарали меҳнат қилишга 
хоҳиш (меҳнатга муносабат). 
Умумий омил сифатида охирги омилни (меҳнатга муносабат) 
ажратиб олиб, тадқиқот муаммоси сифатида меҳнат унумдорлигини 
оширишда шу омилнинг аҳамияти ва уни етарлича ҳисобга олмаслик 
ўртасидаги зиддиятни кўрсатиш мумкин. Бунинг оқибатида янада 
аниқ, хусусий зиддиятлар вужудга келди. Масалан, ишчининг юқори 
малакаси (қобилияти) ва шу қобилиятни аъло даражада бажаришдан 
манфаатдорликнинг (хоҳишнинг) пастлиги ўртасидаги зиддият.
Тадқиқот мақсадига қараб 
гносеологик 
ва 
предметли 
муаммолар 
бўлади. Гносеологик муаммолар ижтимоий жараёнларнинг аҳволи ёки 


53
ўзгариш тенденциялари тўғрисидаги билимларни етишмаслигидан 
келиб чиқади. Предметли муаммолар деб аҳоли гуруҳлари ёки 
ижтимоий институтлар манфаатларининг тўқнашуви оқибатида 
юзага келадиган ва жамият ҳаётини беқарор қиладиган зиддиятлар 
тушунилади.
Ўз «ташувчисига» кўра муаммо алоҳида ижтимоий-демографик, 
миллий, касбий, сиёсий ва бошқа гуруҳлар, ижтимоий институтлар, 
ишлаб чиқариш корхоналари, давлат муассасалари, масканлари 
ва ҳоказоларнинг манфаатларига дахлдор бўлган зиддиятни акс 
эттиради.
Тарқалганлик миқёсига кўра, муаммо 
умуммиллий, ҳудудий 
ёки 
маҳаллий 
бўлиши мумкин. Амал қилиш вақтига кўра, муаммолар 
қисқа, ўрта 
ва 
узоқ муддатли 
бўлади. Фирма ишчи-ходимларининг 
раҳбарнинг раҳбарлик қилиш услуби билан норозилиги қисқа 
муддатли муаммога киради, чунки уни бир ҳафта, бир ой давомида 
ҳал қилиш мумкин. Ўша ишчи-ходимларнинг ишни ташкил этиш 
ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тартибига мослашиш муаммоси 
иккинчи турга киради, уларнинг бозор муносабатларига мослашиш 
муаммосини эса узоқ муддатли муаммо сифатида таърифлаш тўғри 
бўлади.
Умуман олганда, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, тадқиқот 
дастурининг назарий-методологик қисмида биринчи бўлиб 
шакллантириладиган элемент – муаммони таърифлашда биринчи 
бўлиб 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish