Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

 назарий-методологик қисм:
– тадқиқотнинг долзарблиги;
– тадқиқотнинг мақсади;
– тадқиқотнинг вазифалари;
– тадқиқот объекти;
– тадқиқот предмети;
– тадқиқотда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг мантиқий 
таҳлили;
– эмпирик маълумот тўплаш кўрсаткичлари;
– тадқиқот гипотезаси (ёки гипотезалари);
2)
 методик қисм:
– респондентларни саралаш лойиҳаси;
– бирламчи маълумотлар базасини шакллантириш;
– эмпирик маълумотларни тўплаш технологияси;
– эмпирик маълумотларни талқин қилиш методлари;
– тадқиқотнинг ташкилий режаси.
Кейинги ўқув саволларида тадқиқот дастурининг ушбу ҳар бир 
тузилмавий элементига таъриф берилади ва мисоллар келтирилади. 
2.2. Дастурнинг назарий-методологик қисми
Тадқиқот дастурининг назарий-методологик қисмини ишлаб 
чиқиш муаммони таърифлашдан бошланади. Бу социолог ишининг 
бутун жараёнини белгилаб беради. Муаммони тўғри белгилаш 
ишга тўғри йўналиш беради, нотўғри белгилаш эса бутун тадқиқот 
давомида умуман нотўғри йўлдан боришга олиб келади. Иккинчи 
ҳолатда тадқиқотни давом эттиришдан маъно йўқ, чунки барча саъй-
ҳаракатлар бефойда бўлади.


50
Тадқиқот муаммоси – ҳам назарий-методологик, ҳам услубий 
жиҳатдан ғоят мураккаб, мустақил равишда ёритишни талаб этувчи 
масала.
Дастурнинг назарий-методологик қисми қуйидаги элементлардан 
ташкил топади:
1. Муаммони шакллантириш ва асослаш
Социолог тадқиқотчининг илмий тадқиқот дастурини тузиш сари 
узоқ йўли муаммоли вазият ва тадқиқот муаммосидан бошланади. 
Бунинг учун дастурнинг ушбу қисмида биринчи муаммоли вазият, 
ундан кейин ижтимоий муаммо ва учинчи бўлиб, илмий муаммо 
кўрсатилади. Ҳар учала элемент ҳам ўрганилаётган муаммо 
контекстида кўриб чиқилади. 
Муаммоли вазият – 
ижтимоий объектнинг ривожланишида 
унинг беқарорлиги, янада ривожланиш эҳтиёжларига номувофиқлиги 
билан изоҳланувчи ҳолат. 
Бу, албатта, назарий тушунча. Оддий қилиб 
айтганда, тадқиқот ўтказиш учун жамиятда, албатта, муаммоли 
вазият мавжуд бўлиши керак. Чунки тадқиқотда ҳам инсон меҳнати, 
ҳам молиявий ресурслар талаб этилади. Шундай экан, ўрганмоқчи 
бўлган вазиятимиз муаммоли кечаётган бўлиши керак. Улар турлича 
бўлиши мумкин, бироқ ҳар қандай муаммоли вазият жамият, 
социум, ижтимоий гуруҳлар, шахс ёки индивиднинг ижтимоий 
барқарорлигига таъсир кўрсатаётган бўлиши лозим. Ушбу муаммоли 
вазият жамиятнинг ҳар қандай жабҳасида – сиёсий, иқтисодий, 
ҳуқуқий ёки бошқа соҳаларида кечаётган бўлиши мумкин. Масалан, 
оддий муаммоли вазиятларни мисол қилиб келтирамиз: фуқароларда 
коммунал хизматларга нисбатан норозилик кайфиятининг юзага 
келаётганлиги; ёш тадбиркорларнинг давлат томонидан белгиланган 
ҳуқуқий кафолатлардан фойдаланишида ноқонуний аралашувларнинг 
мавжудлиги; хорижий давлатларда меҳнат мигранти сифатида 
ишлаган фуқароларнинг салбий ижтимоий-сиёсий кайфият билан 
мамлакатга қайтаётганлиги; интернет фойдаланувчиларининг “uz” 
доменига нисбатан суст ёндашуви ва ишончсизлиги ва ҳ.к.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish