119
Я.А.Коменский характерли жиҳати дарс шаклидаги таълимни ташкил этишдан иборат
таълимнинг синф-дарс тизимини назарий жиҳатдан тушунтириб берди.
Назарий қисми
Таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг маълум бир белгиланган тартибда
амалга ошириладиган фаолиятининг ташкил кўриш
таълимнинг ташкилий шаклини
бслгилайди. Таълимнинг ташкилий шакллари ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамжиҳатликдаги
фаолиятини аниклаб беради, оммавий таьлим ва алоҳида (индивидуал) ҳолдаги
таълимнинг нисбатларини белгилайди.
Ўрта Шарқ таълими алоҳидалик, айримлик, якка ҳолда ўргатиш хусусиятларига эга
эди, ўрта аср даврида эса машғулотлар ўқувчиларнинг унча катта бўлмаган гуруҳларида
ўтказилди. XVI асрда дунё мактабларининг тажрибаларини ўрганиш асосида
Я.А.Коменский характерли жиҳати дарс шаклидаги таълимни ташкил этишдан иборат
таълимнинг синф-дарс тизимини назарий жиҳатдан тушунтириб берди.
Таълимнинг ташкилий шаклида – дарс давомида ўқув машғулотлари ўқитувчининг
раҳбарлигида, бир хил ёшдаги ва маълум муддат мобайнидаги тайёргарлик даражаси
хамда ўрнатилган жадвалга кўра доимий бўлган ўқувчиларнинг гуруҳи билан
машғулотлар олиб борилади. Дарс давомида ўқитувчи томонидан катта миқдордаги
ўқувчиларни бир вақтда ўқитиш мумкинлиги имкониятлари туғилади.
Таълимнинг синф-дарс шакли XVIII асрнинг охири ва
XIX асрнинг бошларида
Англияда ёйилди ва белланкатер тизими дсб номланди.Бу ном уни таклиф этган
муаллифлар А. Белла ва Д. Лаккастер исм-шарифларидан ҳосил қилингандир. Кичик
ҳаракатлар асосида ёш авлодга оддий таълимнпнг кенг жорий этишдек жамиятнинг
эҳтиёжини акс эттирадиган бу тизим ўқитувчининг бир вақт мобайнида 600 ва ундан
кўпроқ ўқувчилар билан ишлашини назарда тутар эди. Тажрибали ўқитувчиларнинг
фаолияти катта ёшдаги ўқувчиларни таълим жараёнига тайёрлашга йўналтирилади, улар
ўз навбатида ўқув машғулотларини ўзларининг кичик ёшдаги ўртоқлари гуруҳи билан
ўтказардилар, уларнинг ишларини кузатиб борар ва назорат этардилар.
Дарс ҳозирги замон ўқув тарбия жараёнида таҳсил мақсадларини амалга оширишда
асосий таълими шакли ҳисобланади. Бир неча асрлар
давомида таълимнинг дарс
шаклидан бошқа бир янги шаклини педагогика назарияси ҳам, амалиёти ҳам таклиф
этганча йўқ.
Ўтказилган дарс ўқувчиларни ҳам, ўқитувчиларни ҳам қаноатлантириш учун маълум
даражада умумий баъзи бир талабларга жавоб бериши керак. Шулардан баъзиларини
эслатиб ўтамиз. Айрим олинган бирон-бир дарс предмет календар дастуридаги ўз ўрнига
эга бўлиши, мақсади аник белгиланган бўлиши керак. Дарс ўтиш жараёнида
шакллантирилиги лозим бўлган билим, иқтидор ва кўникмалар алоҳида аниқланиши
даркор. Шу билан бирга мазкур дарс давомида билим, иқтидор ва кўникмаларнинг
эришиладигаи даражаси ҳам белгиланиши маъқул бўлади. Дарсда ишлатиладиган
методлар, воситалар туркуми аниқ бўлиши олдиндан белгиланиши мақсадга мувофиқдир.
Дарсга қўйиладиган дидактик талаблардан яна бири шуки, бериладиган ўқув
материали
системали равишда осондан- қийинга, оддийдан- мураккабга, ўқувчилар ёш
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиш керак.
120
Ўқитувчи дарсни ташкил қилар экан ўқувчилар ўқув фаолиятини активлаштирувчи
ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг муқобил режаларини амалга
оширишни кўзда тутмоғи лозим. Дарсга бирмунча тарбиявий талаблар қўйилади. Қар бир
дарс маълум даражада ғоявий йўналган аниқ тарбиявий вазифаларни бажариши, олинган
илмий бнлимлар асосида дунёқарашни, юқори ахлоқий фазилатларни, эстетик дидни
шакллантириб таълимни хаёт билан мустақил алоқаларини таъминлаши зарур.
Ўқувчиларда билимга қизиқишни, билимларни мустақил эгаллаш кўникмаларини қарор
топтириш, ижодий ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш,
уларнинг тасаввурлари
чуқурлиги, ривожланиш даражасини хисобга олиш хам дарсга қўйиладиган тарбиявий
талаблардан ҳисобланади.
Дарсга қўйиладиган ташкилий талаблар: мавзуий (календар) режалаштириш асосида
дарс ўтказишнинг ишлаб чиқилган аниқ режаси мавжуд бўлиши, дарс ўз вақтида
бошланиб, ўз вақтида тугаши керак. Дарснинг мантиқий изчиллиги, тугалланганлиги ва
дарснинг бошидан то охиригача ўқувчилар онгли интизоми таъминланмоғи лозим. Дарсни
ташкил этишда турли-туман воситалардан, ўқув-техник, компьютер,
стационар ва
динамик кўргазмали қуроллардан фойдаланиш кўзда тутилади.
Дарснинг таркибий тузилиши ўрганилаётган материалнинг мазмунига, дарсда
фойдаланиладиган таълимнинг усуллари ва методларига, ўқувчиларнинг тайёрланиш
ҳамда ривожланиш даражасига, ўқув жараёнида дарснинг ўрнига боғлиқ бўлади.
Дарслар жуда ҳам турли-туман таркибий тузилишларга эга бўлиб, дарсларни бир
марта доимий равишда мавжуд бўладиган кўриниш
тарзида режалаштириш ва
ўзгармайдиган қотиб қолган намуна асосида ўтказавериш мумкин эмас. Дарснинг
таркибий тузилишига юқорида қайд этиб ўтилган омиллар қаторида мазкур синфда
ишлашнинг ҳаққоний шарт-шароитлари, шунингдек, ўқитувчи иш фаолиятининг ижодий
характери катта таъсир кўрсатади. ҳар бир дарс бошқа дарслар-дан ҳатто улар битта фан,
битта мавзу юзасидан тенг, ёнма-ён синфларда ўтказилганда ҳам ўзининг ўзига хос
жиҳатларига кўра фарқ қилади. Дарсда ҳар доим ўқитувчининг махсус «педагогик
ёндошув тарзи»ни кўриш мумкин. Масалан, комбинациялашган дарс қуйидаги кўринишда
ташкил этилади: ташкилий иш, ўқувчиларга берилган уй ишларининг бажарилишини
текшириш, ўрганилган материал юзасидан ўқувчилардан сўраш, ўқитувчи томонидан янги
материалнинг баён этилиши, ўрганилган материални мустаҳкамлаш, уйга топшириқлар,
вазифалар бериш.
Дарснинг
таркибий
тузилиши
ўқитувчи
ва
ўқувчиларнинг
дарсдаги
ҳамжиҳатликдаги фаолиятларини ташкил этишнинг ташқи кўринишини, ташқи намоён
бўлишинигина эмас, балки ўқувчиларнинг актив англаш фаолияти билан боғлиқ бўлган
ички жараёнларнинг моҳиятларини ҳам акс эттириши керак.
Дарснинг тузилиши ўқув
материалининг мазмунига, шарт-шароитларига,
ўқувчиларнинг тайёргарлигига ва бошқаларга боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Янги
билимларни ўзлаштириш дарси қуйидагилардан иборатдир: ўқув материалини англаш ва
қабул этиш; ундаги алоқалар, ўзаро муносабатларии англаш, билимларии умумлаштириш
ҳамда системалаштириш. Аммо янги бнлимларни ўзлаштириш дарсларининг
айримларини таркибий тузилишларида, яъни масалан, ўқувчилар учун бутунлай нотаниш
бўлган материалларни ўрганиш давомида асосий билимларни тасаввурдан ўткалиш
умумаи бўлмаслиги мумкнн. Дарсларнинг ҳар бир тури кўрсатиб ўтилган асосий
босқичлардан ташқари ички тузилишга-дарснинг ҳар бир босқичида айрим дидактик
121
вазифаларни ҳал этиш методикасига эга бўлади. Бу методика ҳар бир дарснинг кўп
даражада муҳим қисми ҳисобланади, чунки дарсда қўлланиладиган методлар, усуллар ва
таълим ўқитиш воситалари давомийлик ҳамда ўзаро боғлиқликларнинг турли-туман
мувофиқлиги асосида қўлланилади. Масалан, янги ўқув материалини англаш ва қабул
этиш босқичида ўқитувчи тушунтиришдан, муаммоли баён этишдан, эвристик суҳбатдан,
ўқувчиларнинг турли-туман мустақил
ишларидан, ўқитишнинг техник воситаларидан
фойдаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: