"Kasb ta'limi" bakalavriat ta'lim yo'nalishi talabalari uchun (46-13 guruhi) Materialshunoslik fanidan ma'ruzalar (1-8) Tuzuvchi: dots. Xabibullayev R. A. Mundaruja



Download 1,4 Mb.
bet33/63
Sana24.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#201025
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63
Bog'liq
1-8-maruzalar

Сульфат кислота навлари



Кислота нави

H2SO4,%

озод SO3

Кристалланиш температураси,0C

Камерали

65




-37

Минорали

75




-41

Купорос мойи

93,3




-37,8

Стандартли олеум

104

18,5

-17,7

Юқори %ли олеум

114,6

65

0,37

Бўлардан ташқари аккумуляторли ва реактив сульфат кислоталари ҳам ишлаб чиқарилади. Реактив сульфат кислотаси 3-xил нави тоза, таxлил учун тозалари кимёвий тоза. Булардан энг тозаси - кимёвий тоза навидир.




Сульфат кислота ишлаб чиқаришда қўлланадиган материаллар

Улар кучли коррозиялаш xусусиятига эгадир. Сульфат кислотаси қандай контцентратцияга эга бўлишидан қатьий назар, қора металларга ёки уларнинг қотишмаларига: масалан - оддий пўлат ва чўянга таьсир қилганда, улар таркибидаги темир билан реакцияга киришиб, темир сульфат тузи ва водород ажралиб чиқади, чунки темир элементи Бекетов каторидаги водороддан олдин тургани учун:


Fe + H2SO4 = FeСO4 + H2 + Q18 (3.1.)


Бундан кўриниб турибдики, сульфат кислотаси темир билан учрашган заxотиёқ, уни тўсатдан коррозиялаб, темир сульфат тузини ҳосил қилади. Аммо, коррозия жараёни кейинчалик ҳам давом қилиши сульфат кислотасининг контцентратциясига ва унда ҳосил бўлган темир сульфат тузининг эриш қобилиятларига боғлиқдир. Маьлумки, темир сульфат тузи кучли сульфат кислотасида деярли эримайди. Бу xусусият жуда катта аҳамиятга эга. Чунки бу вақтда ҳосил бўлган темир сульфат тузи идишнинг ички қисмга юпқа қатлам сифатида ёпишган ҳолда қолиб, сульфат кислотасининг молекулаларини идиш деворига ўтказмай, идишни кейинчалик коррозиясидан сақлаб қолади.


Агарда кучсиз сульфат кислотаси бўлса, бундай ҳолат рўй бермайди, чунки кучсиз сульфат кислотасида темир сульфат яxши eрийди ва коррозия тез амалга оширилади. Умуман, оддий пўлат ва чўян темир билан углероднинг қотишмасидан иборат. Агарда углероднинг миқдори 2,8% гача бўлса, бундай қотишма оддий пўлат дейилади. Агарда углеродни миқдори 2,8- 6,8% гача бўлса бу чўян дейилади. Агарда кислотанинг контцентратцияси ўзгарувчан бўлса, юқори легирланган, зангламайдиган пўлат ишлатилади. Масалан: X18Н9Т, X18Н10Т, бу йерда xром 18%, никел 10%, титан 1%гача бўлиб, углероднинг миқдори 0,1% гача бўлиб, ҳар қандай пўлат таркибида мингдан бир фоиз аниқлигича фосфор, кремний, олтингугурт ва қолгани темир бўлади. Агарда сульфат килотасининг контцентратцияси паст бўлса, қўрғошиндан ясалган идишлар ишлатилади, чунки бу вақтда қўрғошин билан сульфат кислота реаксия га киришиб:
Пб + H2 СO4 = ПбСO4 + H2 + Қ19 (3.2.)

ҳосил қилади, яьни қўрғошин сульфати кучсиз кислотада ёмон eриб, кучлисида яxши eрийди. Бундан кўриниб турибдики, биригина сульфат кислотаси ўзининг контцентратциясига қараб, қора металларга нисбатан xар xил сифат намоён eтар eкан: яьни қуюқ бўлса коррозияланмайди, суюқ бўлса темир ва уларни қотишмаларини коррозиялайди. Бу эса философиянинг «Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига таьсири» қонунига мисол бўла олади. Зангламайдиган пўлатлар ҳозирги кунда анчагина қиммат турганлиги билан ўзгарувчи контцентратцияли муxитда, амалиётда, нисбатан арзон бўлган оддий пўлатлар ишлатилиб, унинг сиртини эса кислотага чидамли xар xил қопламалар билан қопланади. Бўлар асосан икки xил: ноорганик ва органик қопламалар. Ноорганик қопламалар ҳам икки xил бўлади.


1. Табиий қопламалар - базалт, квартсит, талк, асбест, бештаунит каби таркиби силикат тузлардан таркиб топган моддалар ишлатилади.
2 .Суньий қопламалари - керамика, фосфор, эмал ва фаянс қопламалари киради.
Чўян идишлар юқори консентратсияланган сульфат кислота шароитида бемалол чидаши мумкин. Қуруқ ўчоқ гази ичи қопланмаган, оддий пўлатдан ясалган газ қувирларида бемалол ишлатилиши мумкиндир, чунки намлик бўлмаса бундай қора металл коррозияга учрамайди.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish