Tekshirish uchun savollar
Кукун металлургияси деб нимага айтилади?
Кукунлардан буюм олиш процесси нимадан иборат?
Металл кукунларини олиш усулларини санаб беринг.
Кукунлардан олинадиган буюмлар қандай шакллантирилади?
Каттиқ қотишмаларнинг ўзига хос хоссаларини гапириб беринг.
Куйма қаттиқ қотишмалар нимага ишлатилади?
Металл-керамика нима?
Ғовак металл-керамика қаерда ишлатилади?
5-ma'ruza. Ноорганик моддалар
Reja:
5.1. Сульфат кислотанинг хоссалари ва уни ишлаб чиқариш
5.2. Ўчоқ гази ва уни олиш
5.3. Боғланган азот ва уни ишлаб чиқариш
5.1. Сульфат кислотанинг хоссалари ва уни ишлаб чиқариш
Сульфат кислотасининг кимёвий формуласи Н2SO4 бўлиб, унинг молекуляр оғирлиги 98,08 гр. бирлигига тенг. Тузилиш формуласи.
Н-О О
S
Н-О О (2.1.)
Сульфат кислота нормал шароитда (t=0 0C, p=1 атм) рангсиз, xидсиз модда. Сульфат кислотанинг элементар таркиби 81,63% SO3 ва 18,37% сувдан иборат; яьни
Сульфат кислотасини биринчи бўлиб, IX аср бошларида араб алxимиги Жабр Ибн Xайян (русчасига Гебер) томонидан темир купоросини қиздириб, ундан чиққан газларни сувда ютдириш натижасида олингандир. Шунинг учун ҳам, шу вақтга қадар сульфат кислотасининг қуюқ эритмасини теxникада купорос мойи деб аталади. Бу 93-95% лик сульфат кислотасидир. 1742 йили рус кимёгари М.В. Ломоносов бу суюқликка сульфат кислотаси деб ном беради. Сульфат кислотаси таннарxи бўйича арзон, энг кучли кислоталардан биридир; у медицинада, текстил саноатида, кимё саноатидаги нам газларни қуритишда, мудофаада, нефтни қайта ишлаш саноатида, аммиакли чиқинди газлар аралашмасидан аммиакни ушлаб, қуйидаги реакция бўйича аммоний сульфати каби минерал ўғит ишлаб чиқаришда ҳам кўп ишлатилади:
SO3+ H2O = H2SO4 + Q (2.2.)
2NH3 + H2SO4 = (NH4)2SO4 +Q (2.3.)
Сульфат кислота ноорганик кимё саноатида энг кўп қўлланиладиган моддадир. Масалан: экстракцион фосфор кислотасини ишлаб чиқаришда Коратоғ ёки Қизилқум фосфоритларига уч молекула сульфат кислота таьсир эттирилади:
Ca3 (PO4)2 +3H2SO4 = 2H3PO4 + 3CaСO4 + Q2 (2.4.)
ЭФК фосфогипс
Сульфат кислотаси оддий суперфосфат ишлаб чиқаришда:
Ca3 (PO4)2 + 2H2SO4 + 2H2O = Ca (H2PO4)2 + 2CaСO4 * 2H2O+ Q (2.5.)
ҳамда преципитат ишдаб чиқаришда қўлланади:
CaCO3 + H3PO4= CaHPO4 + CO2 + H2O + Q4 (2.6.)
Ўз навбатида экстрактсион фосфор кислотаси (ЭФК) га аммиакни таьсир эттириб, моно ва диаммоний фосфатлар олинади:
NH3 + H3PO4= NH4H2PO4+ Q5 (2.7.)
2NH3 + H3PO4= (NH4)2HPO4+ Q6 (2.8.)
NH4H2PO4 ва (NH4)2HPO4 лар аралашмаси аммофос аралашмаси дейилади.
Сульфат кислотаси кучли кислота сифатида кучсиз кислоталарни уларнинг тузларидан сиқиб чиқаради: Масалан дала шпати СаF2 дан водород фторид кислотасини:
CaF2 + H2SO4 = 2HF + CaСO4 + Q7 (2.9.)
Чили селитрасидан нират кислотасини:
2NaNO3 + H2SO4 = 2HNO3 + Na2SO4 + Q8 (2.10.)
Ош тузидан водород xлориди кислотасини:
2NaCl + H2SO4 = 2HCl + Na2SO4 + Q9 (2.11.)
Xозирги вақтда HCl кислотаси тўғридан тўғри синтез қилиб олинмоқда:
H2 + Cl2 = 2HCl + Q (2.12.)
Бу ерда ҳосил бўлган натрий сульфат тузлар суньий аччиқ тошлар ишлаб чиқаришда, литопон ва xоказолар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |