4. Ок ва рангли портландцементлар
Ок, портландцемент — таркибида (0,3—0,45%) темир оксид бўлган ок клинкерни майда туйишдан ҳосил бўладиган гидравлик боғловчи модда.
Клинкерни туйиш жараёнида 15% гача гидравлик ёки 10 % гача инерт қўшилмалар, шунингдек, тишлашиш муддатларини керагича ўзгартириб туриш учун купи билан 3 % гипс қўшишга рухсат этилади. Гипс ва қўшилма туйилгандан сунг бу цемент белгиланган даражада ок бўлиши керак.
Портландцемент ранги клинкер минераллари таркибида кандай оксид борлигига қараб \ар хил бўлади. Масалан, кальций силикатлар ок: C3S C2S дан ҳам окрок бўлади ва ҳоказо. Айниқса уч кальцийли алюминат окдиги билан бошқа цементлардан ажралиб туради. Турт кальцийли алюмоферрит таркибида темир оксидлари борлиги туфайли корарок бўлади. Шу сабабли, оддий портландцемент кулранг-яшил бўлади. Демак, клинкерда уни буёвчи оксидлар (айниқса Fe203) булмаса бундай цемент ок рангли бўлади.
Шундай к,илиб, ок портландцемент ишлаб чиқаришдан мақсад, таркибида темир оксид булмаган ёки жуда оз миқдорда бўлган хомашёнинг ишлатилишидир. Бундай клинкер таркибида G4AF ҳам деярли булмайди. Бирок маълум кимёвий таркибли хомашё ишлатишнинг узи нихрятда ок портландцемент ишлаб чиқариш учун кифоя килмайди. Буёвчи оксидлар цементга ёкилги кулидан ёки туйиш жараёнидан тегирмон шарларидан ёхуд тегирмоннинг пулат копламасидан утиши мумкин. Шунинг учун клинкерни пишириш пайтида кулсиз суюқ ёки газсимон ёкилги ишлатилади. Клинкер пишиб бўлган за\оти унинг окдиги оширилади. Бунинг учун клинкер қайтариш му\ит таъсирига учратилади. Шунда клинкер таркибидаги Fe203 камрок буяйдиган Fe304 га айланади ва цемент янада окаради. Хомашё аралашмаси ва ок цемент клинкери махсус, қаттиқ, кам ёйиладиган пулат ёки чинни плиталар копланган шар тегирмонларда майдаланади.
Ок портландцемент клинкерини ишлаб чиқариш учун зарур хомашё сифатида жуда ок, бўлган материаллар соф оҳактош ёки бур, сералюминий оксидли гиллар (каолинлар) ишлатилади.
Ок портландцемент оклик даражасига қараб учга бўлинади. Олий нав, ОЦ-1, ОЦ-2. Турли нав цементнинг оклик даражаси камида қуйидаги талабларга мос бўлиши керак. 1 нав — 76 %, 2 нав — 72 %, оддий портландцемент 40 % гача.
Окдик даражаси фотометр ёрдамида аниқланади. ГОСТ га кўра қайтариш коэффициенти 96,3 % дан кам булмаган барий сульфат (BaS04) оклик эталони ҳисобланади. Клинкерда куп миқдорда уч кальцийли силикат бўлса, ок портландцементдан тайёрланган буюмларнинг сиртида ок доглар ёки шура ҳосил бўлиши мумкин. C3S нинг гидролизи вакгида охрк ажралиб чикиши сабабли бу \ол юз беради. Бунга йул куймаслик учун ок портландцементда, албатта, охакни кам эрийдиган кальций гидросил и ка гга айлантириш учун 5—10 % жуда актив гидравлик кушимча қўшилади.
Клинкер таркибида куп миқдорда C3S ва С3А бўлгани учун ок цемент тез мустаҳкамлана боради, ҳамда кўпроқ киришиш хоссасига эга бўлади. Бу цемент 400 ва 500 маркаларда ишлаб чикарилади.
Ок портландцемент клинкерига гипс, диатомит (мармар ёки бур) ва минерал пигментлар (сувда ва органик эритмаларда эримайдиган майда туйилган рангли кукунлар пигментлар деб аталади) бирга кушиб тортиш йули билан рангли цементлар олинади. Жумладан, қўшилмалар сифатида охра, темир, сурик, марганец рудаси, ультрамарин ва шу кабилар қўшиш мумкин. Ок ва рангли цементлар сунъий мармар тайёрлашда х,ам ишлатилади.
Рангли цементлар яна қуйидаги йул билан ҳам олинади. Буёвчи оксидлар (хром, марганец, кобальт, никель, мис оксидлар) хомашё аралашмасига аралаштириб яшил, ҳаво ранг, кора, жигарранг, сарик ва бошқа турдаги рангдор клинкерлар олинади. Минерал структурасига турли оксидларнинг бирикиши туфайли олинган рангли клинкер тортилиб, ялтирок, текис ва тургун рангга эга бўлган цемент олинади.
Пардозлаш материаллари узларининг табиати ва техникавий хоссаларига кўра конструктив бетонга якин турса ҳам йирма уй-жой қурилишларидаги пардозлаш ишларини механизациялашга қулай имкон яратади. Улар бир хил типдаги технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарни ишлатиш ҳамда узоқ, муддатга чидамли рангли конструкциялар олиш имконини беради. Шу жихдтдан ок ва рангли портландцементларни энг юқори унумли пардозлаш материалларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Чунки бу оддий портландцементнинг куринишларидан бири бўлиб, ок ва турли рангларни узида мужассамлаштирган ва юқори даражадаги мустаҳкамликка эга бўлган цементдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |