Чиннининг асосий хусусиятлари.
Чиннининг синиғи оқ, сополи зич ва уюшиб қотган бўлиб, сув ва газни ўтказмайди, мустаҳкам, иссиқлик ва кимёвий моддалар таъсирига чидамлидир. Санитария-гигиена ва механика жиҳатидан чинни мармартош ва гранит каби табиий тошлардан ясалган буюмларга яқин туриши билан фаянс ва яримчинни массаси асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан устун келади.
Санитария-техника чинни буюмлари маълум гидравлик босимга бардош бериш, кислота ва сув таъсирига чидамли бўлиши лозим. Уларнинг сув шимувчанлиги нол атрофида, шакли мунтазам, юзаси силлик бўлиши шарт.
Электротехника чинниси олдига катта ва масъулиятли талаблар қуйилган. Бундай маҳсулотлар хўжалик ва қурилиш чиннисига кўра эгилиш ва узилишга ўта чидамли бўлмоғи даркор. П-3, П-4, 5 ва П-6 изоляторларнинг бир минутлик узилишга каршилик курсатиши 2400—4800 кг гача боради. Электр токи таъсирида уларнинг каршилик кўрсаткичи эса 4000—8000 килограмм атрофидадир. ШС-6, ШС-10, ШД-20 ва ШД-35 маркали изоляторларнинг 1 см2 юзасининг эгилишига чидамлилиги 1400—3000 кг га тугри келади. Электр токига каршилик курсатиши эса 1хЮ12— 3,74* 1014 см гача боради.
8-маъруза. Боғловчи моддалар
Анорганик ёки минерал боғловчи материаллар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил қилади: ҳосил бўлган масса аста-секин қотиб сунъий тошга айланади. Анорганик боғловчилар ишлатилиши ва хоссаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Ҳавода қотадиган боғловчи материаллар: оҳак, гипс ва каустик магнезит.
2. Гидравлик боғловчилар. Бундай материаллар фақат ҳавода эмас, балки сувда ва намликда ҳам қотиш хусусиятига эга.
3. Кислоталарга чидамли боғловчилар. Бунга, кислотага чидамли эрувчан суюқ шиша, ишкор ва фосфат кислота, уларнинг тузлари асосида олинадиган цементлар ва қоришмалар мисолдир.
Қурилишда буюм хоссаларини ва боғловчи материалларни тежаш мақсадида қуйидаги махсус қўшилмалар ҳам ишлатилади:
1. Боғловчи материалларни чучук ҳамда сульфат тузларига тўйинган сувлар таъсирида чидамлилигини ошириш мақсадида ишлатиладиган гидравлик ёки актив минерал қўшилмалар — трепел, опока, диатомит, трасслар, пемза, вулкон кули ҳамда туфи, актив кремний чиқиндилари, куйдирилган гил, глиеж, куйган жинслар, тошқоллар, ТЭЦ куллари ва бошқалар.
2. Боғловчи материалларни тежаш учун тўлдиргичлар сифатида майда килиб туйилган кум, охактош, доломит, табиий чангсимон кварц қуми ва шлак.
3. Цементларнинг тишлашувини тезлатувчи ва сусайтирувчи материаллар: тезлатувчилар — кальций хлорид (СаС12), натрий хлорид (NaCl), хлорид кислота (НС1), эрувчан шиша (Na2SiF6), сода; сусайтирувчилар — гипс, сульфат кислота, темир (II) сульфат ва бошқалар.
4. Цементнинг қотишини тезлатувчи ва мустаҳкамлигини оширувчи қўшилмалар: кальций хлорид ва хлорид кислота.
5. Бетон ва қотишманинг совуққа чидамлилигини, пластиклигини ошириш учун ишлатиладиган органик ва анорганик қўшилмалар, сульфит-спирт бардаси (ССБ), етмак (кўпиртириш хусусиятига эга дарахт илдизи), совун чиқиндиси, гил, бентонит, трепел ва бошқалар.
Боғловчи материалларни ишлатишда улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: қоришманинг тишлашиш даври, нормал қоришма олиш учун сув миқдори, сувнинг қоришма билан бирикиш даражаси, тишлашишдаги иссикдик миқдори ва ҳоказолар.
Боғловчи материал сув билан қориштирилганда (физик-кимёвий жараёнлар натижасида) қуюқлаша бошлайди, унинг қўзғалувчанлиги камаяди. Бунга боғловчи модда тишлашишининг бошланиш даври, қўзғалувчанлик бутунлай йўқолгандан кейингиси эса охирги даври (тишлашиш) леб аталади.
Тишлашиш даврига қараб, боғловчилар уч группага бўлинади: а) тез тишлашувчи — тишлашишнинг бошланиш даври — 3 ... 10 минут; б) нормал тишлашувчи — тишлашишнинг бошланиш даври 30 минут, охиргиси эса 12 соатгача давом этади, в) секин тишлашувчи — тишлашишнинг охирги даври 12 соатдан кейин бошланадиган материаллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |