"Kasb ta'limi" bakalavriat ta'lim yo'nalishi talabalari uchun (46-13 guruhi) Materialshunoslik fanidan ma'ruzalar (1-8) Tuzuvchi: dots. Xabibullayev R. A. Mundaruja


Сопол буюмлар ишлаб чиқариш технологияси



Download 1,4 Mb.
bet53/63
Sana24.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#201025
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
1-8-maruzalar

Сопол буюмлар ишлаб чиқариш технологияси
Нафис керамика маҳсулотлари. Табиий лойтупроқка кварц, дала шпати ёки бўр қўшиш билан ҳосил қилинган маълум даражадаги намликка эга бирикмаларни қолипга солиб ва куйдириб ҳосил қилинган зич донали тузилишга эга материаллар нафис керамика материаллари деб аталади. Бундай материаллар қаторига биринчи навбатда сопол ва чинни маҳсулотлари киради. Сопол ёки фаянс буюмларнинг сув ютувчанлиги 9—21 % бўлса, чиннининг бу кўрсаткичи 0,5—0 % атрофида бўлади. Фаянс ва чинни оралиғида ҳосил бўлган материал яримчинни номи билан аталади. Унинг сув ютувчанлиги 3—7 % дир.
Нафис керамика маҳсулотлари қаторига майолика ҳам киради. Бундай буюмлар рангли табиий тупроқдар асосида олинган бўлиб, сирти бутик калийли сир билан қопланган бўлади. XV асрда Италиянинг Фаенца шаҳрида ривож топган майолика туфайли сопол «фаянс» деб илк бор номланди.
Фаянс группасига мансуб бўлган буюмлар уч кичик группача — хўжалик-маиший буюмлар, буюмларнинг юзаларини коплашда ишлатиладиган керамика кошинлари ва санитария-техника буюмларига ажралади.
Фаянс ёки сопол яримчинни ва чинни маҳсулотлари каби гил, дала шпати ва кварцлардан тайёрланади, аммо хомашёлар нисбати билан фарқланади (4-жадвал).



Хомашёлар нисбати ҳамда технологик жараёндаги фарқлар туфайли уларнинг физик-механик кўрсаткичлари ҳам турлича бўлади (5-жадвал).


5-жадвал

Шундай килиб нафис керамика маҳсулотларининг илк вакили сопол бўлиб, у жаҳонда кенг тарқалганлиги ва ишлаб чиқариш технологиясининг чиннига нисбатан бироз соддалиги билан ажралиб туради. Сополдан тайёрланган буюмлар танасининг ғоваклиги билан ажралиб туради. Унинг синиғи ок рангли ва ғовакли бўлиб, сирти шаффоф сир қатлами билан қопланган бўлади. Сирланмаса сув ютувчан бўлиб колади.


Сополнинг турлари.
Сопол кадимда ишлатиладиган тупроқнинг таркибига қараб ишқорли, оҳакли, темирли ва бошқа турларга ажратилган. Тайёр сопол маҳсулотининг рангига караб ҳам турларга бўлиш одат бўлган. У оч-сариқ, қизғиш, кулранг, кўкимтир, қизғиш-жигарранг, қорамтир ва бошқа рангларда тайёрланган.
Қурилиш ва саноат қурилиши материалларига деворбоп ва безакбоп сопол-кошин ва бошқа буюмлар, канализация учун ишлатиладиган сопол кувурлар, санитария-қурилиш сопол буюмлари киради. Техника материаллари эса гальваника элементлари қобиғи, кимёвий моддаларга чидамли сопол буюмлари, фильтрловчи ковак сопол, нур техникаси сополи, металл қуйилувчи қолип каби маҳсулотлардан ташкил топган. Маиший-хўжалик материаллари ва буюмларига сополдан ясалган уй-рузгор идишлари (лаган, коса, чойнак, тарелка, пиёла ва бошқалар) ва бадиий-декоратив буюмлар (болалар уйинчокдари, ҳайкалча, йирик ҳайкаллар, ваза ва бошқалар) киради.
Оҳакли фаянс — юмшок фаянс ёхуд ўрта аср фаянси номи билан машхур. Бу фаянс турига «турк» фаянси, ярим фаянс буюмлари киради. Бу маҳсулотлар милодий X—XVIII аерларга оид бўлган форс сополсозлигига асосланган бўлиб, унинг таркибида 30—40 % гил, 30.—50 % кварц, 0—10 % дала шпати ва 10—15 % оҳактош бўлган. Баъзи ерларда оҳактош ўрнига доломит минерали ҳам ишлатилган. Одатда уларнинг юзаси таркибида қўрғошин оксиди бўлган сир билан қопланади. Қўлланилаётган сир рангли, оқ ва шаффоф бўлиши мумкин.
Қаттиқ фаянс — фаянс буюмлари орасида муҳим ўрин эгаллайди. Фаянснинг бу тури дала шпатили фаянс номи билан ҳам аталади. XVIII асрнинг бошларида немис ҳунармандлари биринчи бўлиб бундай сопол буюмларни кашф этишди. Уларнинг массаси таркибига 45—65 % кулранг гилмоя, 25—40 % қумтош ва 8—15 % дала шпати киради. Гилмоя кисман чинни гили, дала шпати эса ишлаб чиқариш чикиндиси билан алмаштирилиши мумкин.
Шамотли фаянс буюмларини олишда масса таркибига кўп миқдорда шамот қўшилади. Шамот ўз навбатида чинни гили ёки бошқа алюминий (III) оксидига бой бўлган гилмояни юқори температурада бир неча соат давомида қиздириш йули билан олинади. Шамотли фаянс юзасига калин ангоб, сунгра шаффоф бўлмаган сир суртилади. Ангобни ишлатишга шамотли фаянс таркибига кирувчи гилмоя восита бўлади. Одатда бу хомашё ёғли ва ёпишқоқ бўлиши керак. Охирги хусусиятлар эса таркибида темир ва алюминий моддалари кўп бўлган гилларга мансуб.



Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish