4.3. Ғовак ва компактли металл-керамика
Ғовак металл-керамика. Қолдиқ ғоваклиги 15-50% атрофида бўлган металл-керамика ғовакли хилларга киради. Бу группага антифрикцион материаллар, фильтрлар ва «терловчи» материаллар киради.
Антифрикцион материаллар таркибида мойловчи вазифасини утовчи графит ва бошқа компонентлар бўлади. Ғовакли мойлар билан тулдирилади. Бронза графитли ва темнр графитли металл-керамик буюмлар ишлаб чиқарилади. Бронза-графит микроструктураси қалайнинг мисдаги қаттиқ эритмаси зарраларига графит ва мой билан тулдирилган ғовакликдан иборат. Темир-графит ферритли, перлитли ва цементитли структурага эга бўлиши мумкин. Антифрикцион материаллар саноатнинг турли соҳаларида (автомобилсозлик, станоксозлик, самолётсозликда ва хоказоларда) ишлатиладиган подшипник втулкаларини тайёрлашда қўлланилади.
Фильтрлар темир, бронза, никель, коррозияга чидамли пўлат ва бошқа материаллар кукунидан тайёрланади. Уларнинг ғоваклиги камида 40—50% бўлади. Фильтрлар автомобиль ва трактор двнгателларида ёнилрини, хавони ва турли суюқликларни тозалашда қўлланилади.
Хладоагентнинг ғовакликлар орқали бурланиши ҳисобига совитиш учун мўлжалланган металл-керамик материалларга «терловчи» материаллар дейилади. Улар коррозияга чидамли пўлат, никель, вольфрам, титан ва хаказо кукунларидан тайёрланади.
Компактли металл-керамика. Фрикцион металл-керамик материаллар химиявий таркибига кўра мис ёки темир асосида мураккаб композидиядан иборат. Фрикцион материаллар таркибига мойлаш вазифасини утаб материални ейилишдан сақловчи компонентлар (қурғошин, графит, турли сульфидлар ва сульфат кислота тўзлари), материалга юқори фрикцион хоссалар берувчи компонентлар (асбест, кварц қуми, турли оксидлар, кийин эрийдиган бирикмалар ва хоказолар) киради. Фрикцион металл-керамик материалларнинг муртлиги катта, мустаҳкамлиги паст. Шунинг учун, одатда улардан ясалган буюмларнинг асоси пўлатдан иборат бўлиб, фрикцион металл-керамика қатлами билан қопланган бўлади. Бу материаллар илашиш ва тормозланиш ўзелларида ишлатилади.
Магнит металл-керамик материаллар кукун металлургияси усуллари билан олинади. Булар магнит юмшоқ (ферритлар), магнит қаттиқ материаллар (доимий магнитлар) ва магнитодиэлектриклардир.
Ферритлар тоза ва темир ва унинг қотишмалари кукунидан ёки темир оксиди кукунидан совуқлайин ёки иссиқлайин пресслаб тайёрланади. Ферритлар оксидловчи атмосферада пиширилади.
Доимий магнитлар темир асосли алюминий, никель, мис, кобальт билан легирланган мураккаб химиявий таркибли металл-керамик қотишмалардир. Прессланган ва пиширилган магнитлар қўшимча яна термик ишловдан ўтказилади, яъни тобланади, тоблаб бушатилади ва хоказо. Металл-керамик доимий магнитларнинг мустаҳкамлиги қуйма магнитларникига қараганда 3-6 марта ортиқ бўлади.
Магнитодиэлектриклар магнит ва изоляцион материаллар композициясидан иборат. Изоляцион материаллар металл зарраларини магнит ва электр жиҳатдан бўлади ҳамда механик боғловчи ҳисобланади. Изоляцион материаллар сифатида фенол омолалари, полихлорвинил, силикатлар, каучук ва ҳоказо ишлатилади. Магнитоэлектриклардаги изоляцион компонентлар миқдори 5-15% га етади.
Электроконтактли металл-керамик материаллар қийин эрийдиган металл кукунларининг мис, кумуш, никель кукунлари аралашмасидан тайёрланади. Қийин эрийдиган металлар (W, Мо, Со, Ni) материалнинг механик хоссаларини белгилаб берса, осон суюқланадиган металлар тулдиргич хизматини утаб, материалнинг юқори электр утказувчанлигини таъминлайди. Олинган материаллар эрозияга барқарор. Контактлар монометалл ёки биметалл қилиб тайёрланиши мумкин. Шу муносабат билан контактларни тайёрлашнинг турли технологиясидан фойдаланилади. Металл-керамик контактлар магнит юргизиб юборгичларда, иссиқлик релесида ҳамда алохида оғир режим релесида, контроллерларда, кучланиш регуляторларида, бошқариш аппаратларида, ток ўзгартиргичларда ва хоказоларда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |