“Kasb-hunar ta’limi” jurnaliga 2020 yil uchun obuna davom etmoqda



Download 5,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/95
Sana23.04.2022
Hajmi5,81 Mb.
#575910
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95
Bog'liq
4-son 2019

ПЕДАГОГИКА
қалар. Олий таълим муассасалари касбий 
таълим йўналишлари ўқув режаларида ўқи
­
тиш кўзда тутилган ихтисослик фанларнинг 
ишчи дастурлари, техник фикрлашни шакл
­
лантириш имконини берувчи кўпгина мав
­
зуларни ўз ичига олади. Шуларни эътиборга 
олиб биз ихтисослик фан ўқитувчиларига 
бўлажак касб таълими ўқитувчиларида тех
­
ник фикрлашни шакллантириш ва ривожлан
­
тириш бўйича қуйидаги методик услубларни 
тавсия этамиз. Талабаларда техник фикрлаш
­
ни шакллантиришнинг самарали методи – 
бўлиб ўқитишнинг муаммоли – изланиш ме
­
тоди ҳисобланади. Бунда талабалар олдига 
савол (муаммо) қўйилади ва талабалар уларга 
мустақил жавоб излайди, улар ўзлари учун 
янги билимларни яратишади, “кашфиётлар 
қилишади”, назарий хулосаларни шакллан
­
тиришади. Муаммоли – изланиш методлари 
талабаларнинг фаол фикрлаш фаолиятини та
­
лаб этади, ижодий изланиш, ўз тажрибасини 
таҳлил қилиш ва билимларни тўплаш, хусу
­
сий хулоса ва ечимларни умумлаштира олиш 
кўникмаси шубҳасиз, талабаларнинг билиш 
фаолияти мустақил эмас, балки саволлар ва 
топшириқлар занжири орқали талабаларни 
хулосаларга олиб келувчи ўқитувчи раҳбар
­
лигида кечади. Масалан, “Двигателнинг кри
­
вошип – шатун механизми” ўқув машғулоти 
мавзусини тушунтиришда поршенларнинг 
тузилиши ва ишлаш тамойили ўрганилади. 
Тузилиши ва вазифалари билан танишгандан 
сўнг, талабалар олдига савол қўйилади: чўян 
ва алюминий қотишмасидан тайёрланган 
поршенлар қандай салбий ва ижобий жиҳат
­
ларга эга? 
Талабалар фаол фикрлаб алюминий қо
­
тишмасидан тайёрланган поршень енгил ва 
камроқ инерция кучлари ҳосил қилади, аммо 
поршень гильза бирикмада катта тирқиш 
кўзда тутилган – деган хулосага келишади. 
Ўқув машғулотларида талабаларнинг техник 
фикрлашини шакллантириш мутахассислик 
билан боғлиқ, шунинг учун уларда масала
­
ларни тизимли ечишдан мақсадга мувофиқ 
фойдаланамиз. Масалан “Автомобил дви
­
гателининг умумий тузилиши” мавзусини 
ўрганишда қуйидаги масалалар берилиши 
мумкин: двигатель цилиндрида сиқиш дара
­
жасини аниқлаш. Бу машқда талабалар аввал 
цилиндрнинг ишчи ва тўлиқ ҳажмини, сўнг-
ра сиқиш даражасини аниқлашлари керак. 
Бу масалани талабалар ўқув машғулотининг 
якуний қисмида бажаришади, уйга вазифа 
сифатида масалаларнинг қуйидаги вариант
­
ларини таклиф этиш мумкин: нима учун бир 
хил ишчи ҳажмдаги (тахминан V=1,5 л) 2001 
йилда ишлаб чиқарилган “Нексия” марка
­
ли автомобил двигатели 2012 йилда ишлаб 
чиқарилган “Нексия-2” двигателидан тах
­
минан 0.5 марта кичик? Поршень диаметри 
унинг узунлигига нисбати қайси техник кўр
­
саткичларга таъсир этади? Қайси ички ёнув 
двигателлари узун йўлли, қайсилари қисқа 
йўлли ҳисобланади? Қайси таъриф ёниш ка
­
мераси ҳажми ва цилиндрнинг бутун ҳажми
­
га боғлиқ? Бу масалаларни ечиш жараёнида, 
талабалар ўқув тадқиқотини мустақил амал
­
га оширишади, сўнгра олдинги машғулотда 
улар олдига қў йил ган масалаларни асослаша
­
ди ёки тасдиқлашади. 
Техник фикрлашни шакллантириш мақ
­
садида, шунингдек турли қийинликдаги му
­
аммоли мазмунли мустақил иш учун карточ
­
ка-топшириқлардан фойдаланиш ва уларни 
талабаларга дифференцияланган ҳолда бе
­
риш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу 
топшириқлардаги намунавий саволлар қуйи-
дагича бўлиши мумкин; агар илашма тўлиқ 
ажралмаса Матиз автомобилининг илашма 
муфтасини қандай созлаш керак? Нима учун 
двигатель газ тақсимлаш механизми приводи 
икки елкали пишанги (коромысло) юзаси ва 
клапан (тореци) орасидаги иссиқлик тирқи
­
шини созлаш керак? Нексия-2 двигателида 
тирсакли вални ўқли силжишдан нима билан 
ушлаб қолиш мумкин? Бу топшириқлар шу
­
нингдек талабалар билимини тезкор назорат 
учун дастурлаштирилган қурилмаларни қўл
­
лаган ҳолда ўтказилиши ҳам мумкин. Тала
­
баларнинг техник фикрлаши шаклланишига, 
ўқув машғулотида техник носозлик ҳолат
­
ларини яратиш, бу ҳолатларнинг сабаблари
­
ни аниқлаш ва бир вақтда уларни бартараф 


8
Kasb-hunar ta’limi №4, 2019

Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish