Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


©рдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet65/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

6.9. ©рдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби

Корхонада асосий фаолиятнинг нормал давом этишини таъминлаш мақсадида ѓрдамчи ишлаб чиқаришлар ташкил этилади. ©рдамчи ишлаб чиқаришларга қуйидагилар киради:


- турли хил энергия, электроэнергия, газ ва бошқалар билан хизмат кўрсатиш;
- транспорт хизматини кўрсатиш;
- асосий воситаларни таъмирлаш;
- инструментлар, қурилиш деталларини тайѓрлаш ва қурилиш материалларини бойитиш;
- ѓЃоч тайѓрлаш ва ѓЃоч арралаш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тузлаш ва консервалаш.
©рдамчи ишлаб чиқаришлар фаолиятини бухгалтерияда ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
2310-«©рдамчи ишлаб чиқариш».
Бу ҳисобварақ актив бўлиб, дебетида ѓрдамчи ишлаб чиқаришлар бўйича қилинган харажатлар, кредитида эса ишлаб чиқариши тугатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи суммаси акс эттирилади.
2310-ҳисобварақ дебетланганида қуйидаги ҳисобварақлар кредитланади:
0211-0299 - ҳисобварақлар - ѓрдамчи ишлаб чиқаришларда фойдаланилаѓтган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммасига;
1010, 1070, 1090 -ҳисобварақлар - ѓрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиѓжлари учун сарфланган материал суммасига;
1610- ҳисобварақ - материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилганида;
2510- ҳисобварақ - умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми ѓрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида;
2610-ҳисобварақ - бракдан кўрилган йўқотишлар ѓрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида;
3110, 3190-ҳисобварақлар - келгуси давр харажатлари ҳисобдан чиқарилганида;
6710 - ҳисобварақ - ишчиларга иш ҳақи ҳисобланганида;
6510-6520 - ҳисобварақлар - ижтимоий суЃуртага ва давлат мақсадли фондларига ажратма ҳисобланганида;
4730-ҳисобварақ - моддий қийматликларнинг камомади ѓрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида.
©рдамчи ишлаб чиқариш томонидан тайѓрланган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар қуйидаги ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади:
- юкхатлар - омборга топширилган тайѓрланган инструментлар миқдори кўрсатилган ҳолда;
- таъмирланган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси - бажарилган ва топширилган ишлар ҳажмига;
- маршрут варақалар - юк автомобиллари томонидан ташилган юк ҳажмига.
2310-ҳисобварақ кредитланганда қуйидаги ҳисобварақлар дебетланади:
1010, 1070, 1090 - ҳисобварақлар ишлаб чиқарилган эҳтиѓт қисмлар ва ишлаб чиқаришдан қайтган чиқитлар киримга олинганида;
2610 - тузатиб бўлмайдиган бракнинг ҳисобдан чиқиши;
2810 - ҳисобварақ - ѓрдамчи ишлаб чиқаришлар маҳсулотининг омборга кирим қилиниши;
5910-ҳисобварақ - камомад ва нобудгарчиликларнинг акс эттирилиши.
9110, 9130-ҳисобварақлар - четга жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар қийматига;
9210, 9220 - ҳисобварақлар - асосий восита ва номоддий активларни ҳисобдан чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар қийматига;
9410 - ҳисобварақ - маҳсулот сотишга кўрсатилган хизматлар харажатларини ҳисобдан чиқаришга.
©рдамчи ишлаб чиқаришлар харажатлари ҳар бир цех бўйича алоҳида тузиладиган 12-қайдномада юритилади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish