ЛИФО усули – ўсиб бораѓтган инфляция шароитида вақт бўйича охирги сотиб олинган материаллар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобни юритиш;
ФИФО усули – камайиб бораѓтган инфляция шароитида вақт бўйича биринчи сотиб олинган материаллар қиймати бўйича ҳисобни олиб бориш.
АВЕКО усули - ўртача қиймат бўйича ҳисобни олиб бориш.
Ишлаб чиқаришга сарфланган асосий материаллар ва сотиб олинган тайѓр маҳсулотларни бошланЃич ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш фақат таннархга тўЃридан-тўЃри ўтказиладиган материаллар бўйича бўлиши мумкин. Агар корхонада бир хил материалдан бир вақтнинг ўзида бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, у ҳолда таннархни аниқлашда материаллар сарфи калькуляция объектлари ўртасида бирон-бир кўрсаткичга мутаносиб равишда тақсимланади. Саноатнинг баъзи бир тармоқларида (машинасозлик, кимѓ, енгил саноат ва бошқ.) тақсимлашнинг кенг қўлланиладиган усулларидан бири ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий сонига нисбатан қайта ҳисобланган материалларнинг меъѓрдаги сарфида мутаносиб равишда тақсимлашдир.
Моддий харажатлар таннархга ўтказилаѓтганда аввал улар бўйича харажатлар пайдо бўлиш жойларида ҳисобга олинади, кейин таннархга ўтказилади. Ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш заҳиралари сарфланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари
К-т Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобварақлари.
6.7. Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда ижтимоий суЃуртага ажратмалар бўйича харажатлар ҳисоби
Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига «Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»га мувофиқ қуйидагилар киради:
Корхонада қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва окладлар асосида ҳақиқатан бажарилган иш учун ҳисобланган ишлаб чиқариш характеридаги иш ҳақи, қуйидагилар қўшилган ҳолда:
а) оЃир табиий иқлим жойларда узоқ муддат узилишсиз иш стажига эга бўлганлар учун иш ҳақига қўшимча;
б) доимий иши йўлда амалга ошириладиган алоқа, темир йўл, сув, автомобиль транспорти ва бошқа соҳаларда банд бўлган ходимлар иш ҳақига қўшимча. Бундай ходимлар учун корхоналардан чиқиб, қайтиб келгунгача бўлган ҳар бир сутка учун қўшимча ҳақ тўланади;
в) тўЃридан-тўЃри қурилишда, капитал таъмирлаш каби ишларда банд бўлган ходимларга қонунда кўзда тутилгандек айрим ишларни бажарганлиги учун тўланадиган қўшимча ҳақ;
г) ер ости ишларида банд бўлган ходимларга тўланадиган қўшимча ҳақ;
д) амалдаги қонунларга мувофиқ чўл, сувсиз ва тоЃли ҳудудларда меҳнат қилувчи ходимларга тўланадиган ҳақлар;
е) авангард ишларни бажаришда банд бўлган ходимлар, транспорт ташкилоти ва йўлда об-ҳаво ноқулайлиги туфайли ушланиб қолган ходимлар учун тўланадиган суммалар;
ж) махсус шартномага мувофиқ корхона, ташкилотлардан муайян ишларни бажариш учун жалб қилинган ходимларга ва уларни юборган ташкилотга тўланадиган суммалар.
Меъѓрдан ортиқча ишлаган ҳамда яхши ишлаган кунлари ва ҳолатлар ҳисобига берилган дам олиш кунлари учун тўланадиган ҳақ.
Миқдор кўринишида тўланадиган маҳсулот қиймати.
Амалдаги қонунларга мувофиқ, раЃбатлантириш характеридаги тўловлар: мукофотлар, касб маҳорати учун тариф ставкалари, ойлик маошга қўшимчалар ва бошқа раЃбатлантиришлар.
Тунги сменада, сменадан ортиқча, шунингдек дам олиш кунлари меҳнат шароити оЃир ва зарарли бўлганлиги учун тўланадиган тўловлар.
Амалдаги қонунларга мувофиқ, навбатдаги меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар, ўсмирларнинг имтиѓзли соатлари, болали оналарнинг танаффус соатлари учун тўловлар ва бошқалар.
Иш ҳақи қисман сақланган ҳолда, мажбурий таътилда бўлган ходимларга тўланадиган ҳақлар.
Ќон топширувчилар учун тўланадиган тўловлар, текшириш ва қон топшириш, дам олиш кунлари учун бериладиган тўловлар.
Корхоналарда ишлаб чиқариш амалиѓтини ўтаганлиги учун олий ва ўрта махсус ўқув юрти талабалари учун тўловлар.
Талабалар қурилиш отрядлари таркибида ишловчи олий ва ўрта махсус ўқув юрти талабалари меҳнатига ҳақ.
Тузилган шартномага кўра бажарилган ишлар учун корхона штатида бўлмаганлар меҳнатига ҳақ.
Амалдаги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқариш жараѓнида иштирок этадиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига қўшиладиган бошқа тўлов турлари.
«Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари» элементи бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари йиллик иш натижалари бўйича тўловларни ҳам акс эттирадилар.
Иш ҳақи харажатларини тўЃри ҳисоблаш учун уларни ҳисобварақларга қилинган ишлар бўйича тўЃри мутаносибликда тақсимлаш керак бўлади. Яъни ишлаб чиқаришда ишчиларнинг маҳсулот бирон-бир турини ишлаб чиқариш билан бевосита боЃлиқ бўлган асосий иш ҳақи одатда бошланЃич ҳужжатларга асосланиб, калькуляция қилиш объектлари бўйича ҳисоб қилинади ва таннархга тўЃридан-тўЃри ўтказилади.
Ҳисобланган иш ҳақи суммаси 6710-ҳисобварақ кредитида ҳисобга олинади.
Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг ишбай иш ҳақи маршрут варақалари, нарядлар ва бошқа бошланЃич ҳужжатлар асосида, калькуляциянинг тўЃри элементи сифатида қилинган ишлар ва буюртмалар бўйича, 2010 ва 2310-ҳисобварақлар дебетига олиб борилади. Агар ишлаб чиқариш ишчиларига вақтбай иш ҳақи ҳисобланса, ишбай иш ҳақига мутаносиб равишда буюртмалар бўйича тақсимланади.
Ќўшимча иш соатлари, тунги иш соатлари ҳамда шунга ўхшаш соатлари учун қўшимча иш ҳақлари буюртмалар ва иш турига нисбатан 2010 ва 2310-ҳисобварақлар дебетига тақсимланади. Иш ҳақини тақсимлаш билан бир қаторда ишчиларга таътил учун заҳира яратилади. Унинг миқдори корхонада ҳисобланган режа фоизи ҳамда корхонада ҳисобланган иш ҳақи суммасига нисбатан яратилади.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари
К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб китоблар».
Меҳнат ҳақи бўйича харажатлар цехлар бўйича 12-қайдномада (2010, 2310, 2510, 2610-ҳисобварақларнинг дебетига), 15-қайдномада ҳамда 10/1-журнал-ордерда акс эттирилади.
Заҳира суммаси маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига қўшилади ҳамда иш ҳақи ҳисобланган ҳисобварақларга олиб борилади.
Дебет 2010, 2310, 2510-ҳисобварақлар
Кредит 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви» ҳисобвараЃи.
Ҳисобланган иш ҳақи ва мукофотларни тақсимлаш ҳамда таътил учун ойликларга заҳиралар яратиш билан бир қаторда тиббиѓт суЃуртаси, нафақа фондларига ўрнатилган фоизлар миқдорида ажратмалар ҳисобланади.
Низомга биноан бу харажатлар турига қуйидагилар киради:
«Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари» элементи бўйича таннархга қўшиладиган қуйидаги ажратмалар: амалдаги қонунлар бўйича ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларидан мажбурий ажратмалар – ижтимоий суЃурта органларига, нафақа фондига, давлат бандлик хизматига ва тиббий суЃурта органларига.
Давлатга қарашли бўлмаган нафақа фондларига, ихтиѓрий тиббий суЃуртага ва бошқа ихтиѓрий суЃурта турларига ажратмалар.
Ажратмалар маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига олиб борилиб, иш ҳақи ҳисобланган ҳисобварақлар дебетига олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |