Ўртача режа таннархи, сўм
|
Маҳсулот миқдори, дона
|
Барча ишлаб чиқаришга, сўм
|
СалмоЃи
|
Ҳақиқий харажатлар, сўм
|
Ҳақиқий таннарх, сўм
|
А
|
160
|
100
|
16000
|
7.61
|
19810
|
198.1
|
Б
|
45
|
300
|
13500
|
6.42
|
16720
|
55.7
|
С
|
226
|
800
|
180800
|
85.97
|
22840
|
279.8
|
Жами:
|
|
|
210300
|
100
|
260370
|
|
Демак, А маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи - 198.1 сўм, Б - маҳсулотники - 55.7 сўм, С маҳсулотники - 279.8 сўмга тенг.
Жараѓнлар бўйича маҳсулот таннархи калькуляцияси. Бу усул кўпинча металлургия, тўқимачилик ва бошқа саноатнинг шунга ўхшаш тармоқларида қўлланилиши мумкин.
Жараѓнлар бўйича харажатларни ҳисобга олиш усули маҳсулот ишлаб чиқаришда хом-ашѓнинг бир неча жараѓндан ўтганидан сўнг тайѓр маҳсулот ҳолига келадиган ишлаб чиқаришларда қўлланилади.
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг охирги жараѓнидан ташқари ҳар бир жараѓн ниҳоясига етказилган хом-ашѓга ишлов бериш босқичи бўлиб, унинг натижасида корхона якуний, истеъмолга яроқли тайѓр маҳсулот эмас, балки ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайѓр маҳсулот олади. Олинган ярим тайѓр маҳсулотлар корхонада ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичларида фойдаланилиши билан бирга, у кейинчалик ярим тайѓр маҳсулот ѓки бутловчи қисм сифатида сотилиши ҳам мумкин.
Жараѓнлар бўйича харажатларни ҳисобга олиш усули барча корхоналарда бир хил эмас. Баъзи корхоналарда тўЃри харажатлар бухгалтерия ҳисобида алоҳида бир жараѓн бўйича акс эттирилади, хом-ашѓнинг дастлабки қиймати эса фақат биринчи жараѓн маҳсулоти таннархига киритилади. Якуний маҳсулотнинг таннархи барча жараѓнлар харажатлари суммасидан иборат бўлади.
Мисол. «Бобур» компаниясида ишлаб чиқариш 4 жараѓндан ташкил топган. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми 100 дона. Белгиланган норма бўйича 1-цехга жўнатилган хом-ашѓ ва материаллар қиймати - 20000 сўм, 2-жараѓн томонидан ишлов бериш учун - 16000 сўм, 3-жараѓн томонидан - 24000 сўм, 4-жараѓн томонидан - 28000 сўм сарфланган.
Жараѓнлар бўйича таннарх қуйидагича аниқланади:
1-жараѓн - 20000:100=200 сўм
2-жараѓн - 16000:100=160 сўм
3-жараѓн - 24000:100=240 сўм
4-жараѓн - 28000:100=280 сўм
Жами: 88000:100=880 сўм.
Маҳсулотнинг бир бирлигининг ҳақиқий таннархи 880 сўмга тенг.
Корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайѓр маҳсулотлар 2110-«Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайѓр маҳсулотлар» ҳисобвараЃида акс эттирилади. Агарда корхона 2-жараѓндан сўнг ҳосил бўлган 36000 сўмлик (20000+16000) ярим тайѓр маҳсулотни кейинчалик сотиш мақсадида омборга қабул қилиб олса, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 2110-«Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайѓр маҳсулотлар» - 36000 сўм
К-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» - 36000 сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |