- газета ва журналларга йиллик обуна харажатлари;
- мулкларни йиллик суЃурта қилиш харажатлари;
- келгуси даврлар учун олдиндан тўланган ижара ҳақи суммалари ва бошқа шу турдаги харажатлар.
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланиш кўзда тутилган:
3110-«Олдиндан тўланган ижара ҳақи»
3120-«Олдиндан тўланган хизмат ҳақи»
3190-«Бошқа бўнак харажатлари».
Бу ҳисобварақлар актив бўлиб, уларнинг дебетида ҳисобот даврида қилинган ва маҳсулот таннархига келгуси ҳисобот даврларида қўшиладиган харажатлар акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида эса ушбу харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
3110-«Олдиндан тўланган ижара ҳақи» ҳисобвараЃида ҳисобот даврида келгуси ҳисобот даврларига тегишли бўлган тўланган ижара ҳақлари ҳисобга олинади.
3120-«Олдиндан тўланган хизмат ҳақи» ҳисобвараЃида ҳисобот даврида келгуси ҳисобот даврига тааллуқли бўлган тўланган хизмат ҳақлари ҳисобга олинади.
3190-«Бошқа бўнак харажатлари» ҳисобвараЃида юқоридаги ҳисобварақларда ҳисобга олинмайдиган бошқа турдаги келгуси давр харажатлари ҳисобга олинади.
6.13. Тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш ва ҳисобга олиш Тугалланмаган ишлаб чиқариш деб, 100%лик тайѓр маҳсулот даражасига келмаган, тайѓр маҳсулот тариқасида кўрилмайдиган, бундан келиб чиқиб харидорга сотиб бўлмайдиган маҳсулот қисмига айтилади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини ва уни тайѓр маҳсулот даражасига қанчалик яқинлигини аниқлаш бухгалтерия ҳисоби учун жуда муҳимдир.
Бу турдаги ишлаб чиқариш таркибига қайта ишлаш жараѓнидан ўтган хом-ашѓ, материал ва ярим тайѓр маҳсулотлар ўзи тайѓр ҳолга келтирилган, аммо техника назорати бўлими томонидан қабул қилинмаган маҳсулотлар киради.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашадиган деталь, қисм ва шу кабиларнинг ҳаракати ҳисобини юритиш лозим. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳар бир фазасида вақти-вақти билан мавжуд тугалланмаган ишлаб чиқаришларни текшириш, ҳисоб маълумотларини инвентаризация маълумотлари билан таққослаш лозим.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш инвентаризацияси давомида инвентаризация ѓрлиқлари ѓки варақаларида фақат буюмларнинг ҳақиқий сони ѓки миқдори кўрсатилибгина қолмай, балки уларнинг тайѓрлик даражаси ҳам кўрсатилади. Бу, ўз навбатида, тугалланмаган ишлаб чиқаришни тайѓрлик даражасига кўра баҳолашни енгиллаштиради. Инвентаризация натижасида аниқланган тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиЃи тайѓр маҳсулотни калькуляция қилишда қўлланиладиган калькуляциялаш моддалари бўйича ҳақиқий таннархда баҳоланади. Брак ҳисобига нобудгарчилик, махсус асбоб-ускуналар ва мосламалар қийматини қоплаш, ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, тайѓрлаш харажатлари ҳамда ишлаб чиқаришдан ташқари сарфлар бундан мустасно. Бу харажат моддалари фақат тайѓр маҳсулот таннархига қўшилади.
Корхонада тугалланмаган ишлаб чиқаришларига эга бўлган ишлаб чиқаришда тайѓр маҳсулотга тегишли харажатларни аниқлаш учун уларни ҳар ойда баҳолаб туриш лозим. Бунда ишлаб чиқарилган тайѓр маҳсулот таннархини аниқлаш учун ой бошига қолган тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларига ой давомида қилинган харажатларни қўшиб, ҳисобдан чиқарилган, қайтарилган ҳамда ой охирига қолган тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари суммасини олиб ташлаш лозим. Шу боисдан ҳам тугалланмаган ишлаб чиқаришларни тўЃри аниқлаш ва уларни баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини аниқлаш учун харажатларнинг қуйидаги шаклдаги умумий қайдномаси тузилади: