Яроқсиз маҳсулот (иш, хизмат) лар ва нобудгарчиликлар ҳисоби
bet 67/240 Sana 28.03.2022 Hajmi 3,42 Mb. #513997
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
6.11. Яроқсиз маҳсулот (иш, хизмат) лар ва нобудгарчиликлар ҳисоби
Ишлаб чиқаришда бухгалтериянинг асосий вазифаларидан бири брак ҳисобига ҳамда ярим тайѓр маҳсулот ва бошқа моддий бойликларнинг бузилиши, камомади натижасида келадиган нобудгарчиликларни тўЃри ҳамда ўз вақтида аниқлашдан иборат.
Брак нобудгарчилик суммаси унумсиз харажатнинг бир тури бўлиб, у маҳсулот таннархининг ошишига ва корхона даромадининг камайишига олиб келади. Брак ҳисобига нобудгарчиликлар суммаси «Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»га кўра ишлаб чиқариш таннархининг «Ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар» моддаси таркибида таннархга қўшилади.
Ишлаб чиқаришда брак деб , ўз сифатига кўра белгиланган стандарт ва техник шароитларга тўЃри келмайдиган деталь ҳамда ярим тайѓр маҳсулотга айтилади. Ишлаб чиқаришда бракка йўл қўйилган бўлса, бундай маҳсулотни қайта ишлаш учун қўшимча харажатлар талаб қилинади ѓки ундан умуман фойдаланиш имконияти бўлмай қолади. Брак ишлаб чиқариш ўз яроқлилик даражасига кўра иккига бўлинади: тузатилиши мумкин бўлган ва тузатилиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар.
Брак топилган жойига қараб икки хил, яъни ички ва ташқи бракка бўлинади. Техник назорат бўлимининг ходимлари бундай маҳсулотларни акт ҳужжати билан расмийлаштирадилар. Бракнинг келиб чиқиш сабаби, унинг айбдори, айбдоридан ушлаб қолинадиган маблаЃ ва бошқа маълумотлар ана шу актда кўрсатилади.
Тузатилиши мумкин бўлмаган брак бўйича асосий ишлаб чиқариш ҳисобвараЃи маълумотлари асосида унинг ҳақиқий таннархи аниқланади. Брак маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ҳамма асосий харажатлар ва умумишлаб чиқариш харажатлари йиЃиндисидан ташкил топади. Брак таннархига қуйидаги проводка тузилади.
Дебет 2610-«Ишлаб чиқаришдаги брак» ҳисобвараЃи
Кредит 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ѓки 2310-«©рдамчи ишлаб чиқариш ҳисобварақлари.
Ташқи брак бўйича ишлаб чиқаришда харидор корхона зиммасига тушадиган турли чиқимлар (брак маҳсулотни алмаштириш билан боЃлиқ транспорт харажатлари, тузатиб бўладиган брак учун тузатиш харажатлари ва ҳоказо) ҳам акс эттирилади. 2610- ҳисобварақнинг кредитига эса айбдордан ушлаб қолинадиган маблаЃ, брак маҳсулотдан фойдаланиш қиймати ҳамда брак йўл қўйишда товар юборувчи корхоналар айбдор бўлса, у ҳолда улардан ундириб олинадиган маблаЃ акс эттирилади. Ушбу суммаларга қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:
Дебет 1010-«Материаллар» ҳисобвараЃи
Дебет 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобвараЃи
Дебет 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар» ҳисобвараЃи
Кредит 2610-«Ишлаб чиқаришдаги брак» ҳисобвараЃи.
Ушбу бухгалтерия ѓзувларидан сўнг ишлаб чиқаришдаги брак ҳисобвараЃи бўйича брак ҳисобига нобудгарчилик суммаси кўрсатилади. Бу сумма ушбу ҳисобот ойида ишлаб чиқарилган яроқли маҳсулотлар таннархига тўЃридан-тўЃри ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: