Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


__ йил учун фойда (даромад) солиЃи ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet210/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

_200__ йил учун фойда (даромад) солиЃи ҳисоби
минг сўм





Кўрсаткичлар

Сатр

Сумма

1

2

3

4

1.

Солиққа тортилгунга қадар бўлган молиявий натижа (Молиявий натижалар тўЃрисидаги ҳисоботнинг 240-сатри)

010




2.

Солиққа тортиладиган базага қўшиладиган харажатлар («Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»нинг 1-иловасига биноан)

020




3.

Мазкур ҳисобот даврида солиққа тортилмайдиган базадан чегирилмайдиган харажатлар (2-илова)

030




4.

Мазкур ҳисобот даврида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган олдин қилинган харажатлар (010-балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича махсус ҳисоб-китоб)

040




5.

Солиққа тортиладиган базага қўшиладиган харажатлар (030сатр-040сатр)

050




6.

Акциялар ва бошқа қимматли қоЃозлар бўйича даромадлар, шунингдек, бошқа корхоналар фаолиятида улуш қатнашишдан олинган даромадлар

060




7.

Солиққа тортиладиган база (010+020+050-060-сатрлар)

070




8.

Амалдаги солиқ қонунчилигига биноан солиққа тортиладиган базанинг камайиши (имтиѓзлар қўлланилиши)

080




9.

Солиққа тортиладиган фойда (даромад) (070сатр-080-сатр)

090




10.

Фойда (даромад) дан ажратиладиган солиқ ставкаси

100




11.

Фойда (даромад)дан ажратма солиЃи ставкасининг тузатилиши

110




12.

Бюджетга тўлашга тегишли фойда (даромад)дан ажратма солиЃи суммаси:(090-сатр*110-сатр:100%)

120




13.

Бюджетга ҳисобланди

130




14.

Муддати бўйича қўшимча ҳисоблаш

140




15.

Камайтирилиши

150




Корхона раҳбари ______________________(имзо)
Бош бухгалтер ________________________ (имзо).


20.4. Юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Даромад (фойда) солиЃи Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг таркибий элементи ҳисобланиб, миллий даромадларни қайта тақсимлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Мазкур солиқ бевосита солиқ бўлиб, унинг суммаси корхона хўжалик фаолиятининг пировард молиявий натижаси билан чамбарчас боЃлиқдир.
Даромад (фойда) солиЃи тўловчилари солиқ солинадиган даромад (фойда)га эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади.
Солиқ объекти бўлиб, жами даромад билан «Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»да белгиланган чегирмалар фарқи (тафовути) ҳисобланади. Солиқ объектини тўлиқ ва тўЃри ҳисоблаш учун жами даромад таркибини мукаммал ўрганиш зарур бўлади.
Жами даромад таркибига юклаб жўнатилган товар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа операциялар учун юридик шахс олиши лозим бўлган (олинган) ѓки у текинга олган пул ѓки бошқа маблаЃлар киради.
Бундай даромадлар қуйидагилардир:
а) товар (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган даромад; товар (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган тушум деганда қуйидаги суммалар тушунилади:

  1. юклаб жўнатилган маҳсулот учун тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган суммалар;

  2. буюртмачи тасдиқлаган бажарилган ишлар далолатномаларида кўрсатилган суммалар;

  3. хизматлар кўрсатилиши фактини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган суммалар.

Даромад (фойда) солиЃини тўловчилар ҳисобланадиган харид, тайѓрлов ва савдо ташкилотлари учун солиққа тортиш мақсадларида сотишдан олинган тушум деганда, сотилган товарларнинг сотиш нархи билан харид нархи ўртасидаги фарқ тушунилади.
Воситачилик фаолиятидан даромадлар (комиссион раЃбатлантиришлар, фоизлар сифатидаги) оладиган корхоналар учун тушум деганда, солиққа тортиладиган даврда амалга оширилган ҳамма битимлар бўйича олинган комиссион раЃбатлантириш ҳақлар (фоизлар) суммаси тушунилади.
б) асосий воситалар, номоддий активлар қимматли қоЃозлар, интеллектуал мулк объектлари, материаллар ва бошқа активларни сотишдан олинган даромад;
Солиққа тортиш мақсадида корхонанинг асосий фондлар ва бошқа мол-мулкини сoтишдан олган даромадини белгилашда ушбу фондлар ва мол-мулкнинг сотиш қиймати билан қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ (ортиқча сумма) ҳисобга олинади. Бунда мол-мулкнинг қолдиқ қиймати, асосий фондлар, номоддий активларга нисбатан қўлланилади.
Агар активларнинг бир қисми сотилса, унда активнинг сотиш пайтидаги қиймати қолган ва сотилган қисмлар ўртасида тақсимланади.
Активларнинг текинга ѓки камайтирилган қиймат бўйича берилиши ҳолларида берувчи шахснинг активлари қиймати вужудга келган харажатлар асосида, олувчи шахснинг даромадлари эса – кирим қилинган баҳолаш қиймати бўйича, лекин бериладиган активларнинг таннархидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади;
в) фоизлар сифатидаги даромад;
г) дивидендлар;
д) текинга олинган мол-мулк.
Агар воситаларнинг текинга берилиши вазирлик, концерн, трест ва шy кабилар тизим деб тушуниладиган тизим ичидаги корхоналар ўртасида юз беpадиган бўлса ва бундай вocиталap бўлиш баланси бўйича юқори ташкилот буйруЃига кўра олинган бўлса, унда улар солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;
е) мол-мулкни ижара беришдан олинган даромад.
Бунда шуни назарда тутиш керакки, агар ижарага берувчи амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларни лизинг шартномаси бўйича ижарага топширса, унда бундай операция солиққа тортиш мақсадларида ижарачи томонидан мол-мулк харид қилинган деб кўриб чиқилиши лозим.
Амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларнинг ижараси агар қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келса, у лизинг ҳисобланади:
ижара муддати acocий воситалар хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса; ижарачи асосий воситаларни қатъий белгиланган нархда ѓки ижара тугаганидан сўнг белгиланадиган нарх бўйича харид қилиш ҳуқуқига эга бўлса; ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара тугалланганидаги қолдиқ қиймати уларнинг ижара бошланишидаги қийматининг йигирма фоизидан камни ташкил этса; ижарага oлинган бутун давр учун жорий тўловларнинг суммаси ижарага олинган воситалар қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса.
Ушбу кичик банднинг иккинчи қисми қоидалари лизинг шартномасини узайтириш ҳуқуқи амалга оширилиши мумкин бўлган даврга ҳам тегишли бўлади;
ж) роялтилар:
з) текинга берилган молиявий ѓрдам (давлат бюджети субсидияларидан ташқари);
и) даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар.
Даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво тақдим этиш йўли билан ҳимоя қилиш мумкин бўлган давр доирасидаги муддатдир.
Даъво муддатининг умумий муддати – 3 (уч) йил;
к) илгари чегирилган харажатлар, зарарлар ѓки гумонли қарзларнинг ўрнини қоплаш тариқасида олинган даромадлар;
л) валюта ҳисобварақлари бўйича курсдаги мусбат фарқ;
м) фавқулодда даромадлар;
н) бошқа даромадлар.
Даромад (фойда) солиЃи қуйидаги ставкалар бўйича ундирилади:



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish