Чегирма (скидка) – солиқ солиш базасини қисқартиришга қаратилган имтиѓздан иборат. Чегирмалар даромадларга нисбатан эмас, балки харажатларга нисбатан қўлланилади, яъни муайян ҳолатларда айрим харажат суммалари солиқ базасига киритилмайди, яъни солиқ солинадиган даромадлар доираси имтиѓзли тарзда ҳисобга олинган харажат ҳисобига камайтирилади.
Чегирмалар лимитланган (чегирма ҳажми чекланган) ѓки лимитланмаган бўлиши, умумий (ҳаммага берилган) ѓки махсус (айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга берилган) бўлиши мумкин.
Солиқ кредити – бу солиқ ставкаси ѓки миқдорини камайтиришга қаратилган имтиѓз бўлиб, ҳар доим ҳам қайтарилиши, вақтинчалиги ва ҳақ олиш эвазига берилишини англатавермайди ва кўпчилик ҳолларда солиқ кредити шаклида берилган имтиѓзлар қайтариб олинмайди. Масалан, кичик корхоналар очилган пайтдан бошлаб маълум давр давомида солиқ соҳасида имтиѓздан фойдаланади. Аммо, улар қонунда белгиланган муддат тамом бўлмасдан ўз фаолиятини тўхтатса, бу имтиѓздан маҳрум бўлади ва ўтган давр учун, яъни ташкил топган пайтдан бошлаб солиқ тўла ҳажмда олинади, солиқ юзасидан берилган кредит шаклидаги имтиѓз қарз сифатида қайтариб олинади.
Корхоналарнинг аризасига мувофиқ солиқ тўлаш муддати кечиктирилиши ѓки уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши мумкин.
Корхоналар солиқлардан ташқари йиЃимларни ҳам тўлайдилар. ЙиЃимлар солиқлардан фарқ қилиб, маълум ижтимоий хизматлар кўрсатилгани учун, яъни ҳақ баробарида амалга ошириладиган тўловлар саналади. Юридик шахслардан олинадиган йиЃимларнинг турлари миқдори, олиниш тартиблари қонунларда белгилаб қўйилади.
20.3. Даромад (фойда) солиЃига тортиладиган базани аниқлаш
Республикамизда мавжуд солиқ тизими бухгалтерия тизимига тўла-тўкис мос келмайди. Шу сабабдан ҳам солиққа тортиладиган базани аниқлашга эҳтиѓж туЃилади.
1999 йил 5 февралда «Харажатлар таркиби тўЃрисида»ги Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб тасдиқланди. Ушбу Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишда харажатларни ҳисобга олишда пайдо бўладиган фарқларни ажратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлилигини аниқлаш мақсадида улар фаолиятининг харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий натижаларни аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ҳисобланади. Солиқ солинадиган даромад хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг айрим моддаларини солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ солиқ солинадиган базага киритиш йўли билан аниқланади.
«Харажатлар таркиби тўЃрисидаги» Низомга биноан солиққа тортиладиган база қуйидагича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |