Солиқларни таснифлаш - солиқларни муайян характерли белгилари, яъни уларни ундириш усуллари, қўлланиладиган ставкалар тури, солиқ имтиѓзлари ва ҳоказолар бўйича гуруҳлашдир.
Солиқларни турлари бўйича таснифлашга бир неча белгилар асос қилиб олинган. Халқаро амалиѓтда иккита асосий тасниф гуруҳлари қабул қилинган-бевосита ва билвосита солиқлар. Ушбу гуруҳлар солиқ солиш объектига ва тўловчи билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларга боЃлиқдир.
Бевосита солиқлар бевосита даромад ва мол-мулкка белгиланади (солиққа тортишнинг бевосита шакли), яъни бевосита солиқларнинг узил-кесил тўловчиси даромад олувчи (мол-мулкка эгалик қилувчи ва ҳ.к.) хўжалик субъекти ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг даромади (иш хақи, фойда, фоизлар ва бошқалар) ва мол-мулки (ерлар, уйлар, қимматли қоЃозлар ва бошқалар) қиймати бевосита солиқлар объектидир.
Билвосита солиқлар - нарх ѓки тарифга устама кўринишида белгиланадиган, товар ва хизматлардан олинадиган солиқлар. Билвосита солиқларга товарни сотиш нархида тўланадиган ѓки тарифга киритилган товар ва хизматларга солинадиган солиқлар киради, яъни билвосита солиқларнинг пировард тўловчиси бўлиб, товар истеъмолчиси майдонга чиқади, унинг зиммасига солиқ нархда кўзда тутилган устамалар орқали юкланади. Мазкур ҳолда корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар ва хизматларни сотиб, солиқ суммалари ҳисобга олинган пул суммаларини оладилар, сўнгра олинган барча солиқ суммаларини тегишли тартибда бюджетга ўтказадилар.
Билвосита солиқ солишда давлат амалда янги қийматни тақсимлаш иштирокчисига айланиб, товар ѓки хизматларни сотиш пайтида ушбу қийматнинг бир қисмига бўлган ўз ҳуқуқларини эълон қилади.
Бевосита солиқлардан фарқ қилиб, билвосита солиқлар бевосита тўловчининг даромади ѓки мол-мулки билан боЃланмайди. Одатда, шахсий истеъмол товарлари шунингдек аҳолига сартарошхоналарда, кимѓвий тозалаш шоҳобчаларида, автотранспорт корхоналари томонидан кўрсатилган ва ҳоказо хизматлар солиқ солиш объекти ҳисобланади. Билвосита солиқларга тортиладиган товарлар ва хизматлар сони мунтазам равишда ошиб боради.
Бевосита солиқлар салмоЃининг камайиши корхоналарнинг моддий-техника базасини кенгайтиришга, қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келадиган бўлса, билвосита солиқлар салмоЃининг кўтарилиши корхоналарда инвестицион фаолиятини ривожлантиришга имкон яратади.
Солиқлар мажбурий тўлов бўлиб, қонун асосида ундирилади. Демак, солиқларда, молияда бўлгани сингари доимий қайтарилиб турадиган молиявий воқеликлар, аниқроЃи пул муносабатлари бўлади. Ана шу пул муносабатларининг мазмунини очиш орқали солиқлар моҳияти очилади.
Умумдавлат ва маҳаллий бюджетларга тўланадиган солиқларнинг асосий қисми юридик шахслар зиммасига тўЃри келади. Шу билан биргаликда давлат мақсадли фондларига тўланадиган мажбурий тўловларнинг ҳам каттагина қисмини юридик шахслар тўлайди. Юридик шахслар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўЃри тўланиши, аввало, уларда солиқ ҳисобининг қай даражада юритилишига боЃлиқ. Солиқ ҳисобини тўЃри ташкил қилиш ва юритишда ҳисобнинг асосий вазифалари белгилаб олинади. Солиқ ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- юридик шахслар томонидан солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўЃри ҳисоблаш;
- ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни давлат бюджети ҳамда давлатнинг мақсадли фондларига ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
- солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича белгиланган имтиЄзлардан кенг фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |