Mavzu: Виражлар уларни лойиҳалаш усуллари
MAVZU:
Виражлар уларни лойиҳалаш усуллари
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS
TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT AVTOMOBIL YO’LLARINI LOYIHALASH
QURISH VA EKSPLUATATSIYASI INSTITUTI
GURUH: 133-17
BAJARDI: Jumayev xasanboy
QABUL QILDI: salimova b.
Режа:
Вираж элементлари
Виражни режалаш.
Вираж қиялиги ва уни лойиҳалаш
Вираж элементлари.
Радиуси 3000 м дан бўлган I даражили йўллар қайрилмаларида ва 2000 м кичик бўлган бошқа даражадаги йўллар қайрилмаларида виражлар, яъни йўл қопламасига қайрилма марказига йўналтирилган бир томонлама нишаблик берилади.
Биртомонлама нишаблик айланма қайрилмаларнинг барча қисмида сақланиб қолади. Бир томонлама нишабликдан икки томонлама нишабликка ўтиш вираж ўтиш қисми, яъни ўтиш қайрилмасида амалга оширилади.
Расмда виражнинг умумий схемаси келтирилган. Виражнинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат:
1) вираж нишаблиги, яъни бир томонлама нишаблик қиймати;
2) вираж ўтиш қисми узунлиги;
3) вираж узунлиги;
4) ютиш қисмини кенгайтирилган ўлчами катталиги.
Виражнинг кўндаланг профили қайрилма радиусига боғлиқ. Қайрилма радиуси 3000 – 1000 м бўлган холларда вираж нишаблиги икки томонлама профилнинг кўндаланг нишаблиги қийматига тенг қилиб белгиланади.
Виражнинг кўндаланг профили қайрилма радиусига боғлиқ. Қайрилма радиуси 3000 – 1000 м бўлган холларда вираж нишаблиги икки томонлама профилнинг кўндаланг нишаблиги қийматига тенг қилиб белгиланади.
Қайрилма радиси 1000 м дан кичик бўлганда вираж нишаблиги юриш қисмнинг кўндаланг нишаблиги қийматидан катта қилиб лойиҳаланади. Вираж нишаблигининг энг катта қиймати 60'/ 00 гача бўлиши мумкин ( R≤600м).
Виражга ўтиш қисми икки томонлама нишабликдан бир томонлама нишабликка бир текис ўтишдан иборат.
Виражга ўтиш қисмининг ташқи қоши қўшимча i2 бўйлама нишаблик билан кўтарилади
Виражга ўтиш узунлиги L қанча катта бўлса, i2 нишаблик шунча кичик бўлади ва иккитомонлама профилдан биртомонлама нишабликка ўтиш бир текисда бажарилади.
I ва II даражали йўллар учун i2 қиймати 50/00 дан, III – V даражали йўллар учун эса 100/00 ва тоғлик жойлар учун 200/00 дан ошмаслиги керак.
Виражга ўтиш узунлиги L қуйидаги ифода ёрдамида хисобланиши мумкин
L=h2:i2=(вi3):i2
бу ерда в – йўлнинг юриш қисми эни;
i3 – виражнинг кўндаланг нишаблиги.
Радиуси 700 м ва ундан бўлган виражларнинг юриш қисми кенгайтирилади.
Виражни режалаш.
Жойда виражни режалаш йўл бўйлаб 5 – 10 м оралиқда кўндаланг профил тузиш орқали амалга оширилади.
Виражга ўтишнинг бошланиш қисми нишаблиги билан тенг қилиб, охирги эса бир томонлама нишаблик билан белгиланади.
Виражда кўндаланг профилни хисоблашда кўндаланг нишабликдан ташқари бўйлама нишаблик хам эътиборга олинади.
Сечение 0-0´ Сечение 0-0´
Қор кам ёгадиган ва сирпанчик даври кам бўлган худудларда катнов кисмининг вираждаги нишоблигини 100 ‰ гача олишга рухсат этилади. Нишоблиги 100 ‰ дан юкори бўлган виражлар одатда тавсия этилмайди. Чунки улар хисобланган тезлик билан юрадиган автомобиллар учун нокулай хисобланиб уларни нишобликда сурилиб кетишига шароит тугилади.
Марзаларнинг нишоблиги йўл катнов кисмининг нишоблиги билан бир хил килинади. Йўл катнов кисмининг икки томонлама нишоблигидан виражнинг бир томонлама нишоблигига ўтиш кисми бутун вираж бўйлаб бир текисликда килиниши зарур. Бу жойни виражнинг ўтиш кисми (отгон) деб юритилади. Унинг узунлиги кўндаланг нишобликка боглик бўлиб 10-30 м атрофида олинади.
Радиуси 1000 м дан кам бўлган йўлнинг эгри жойларида катнов кисмининг ички томони марза хисобига кенгайтирилади. Лекин марза кенглиги I, II, III тоифали йўлларда 1,5 метрдан, колган йўлларда эса 1 метрдан кам бўлмаслиги керак. Тогли йўлларда йўл катнов кисми эгриликнинг ташки томони хисобига кенгайтирилади Тўрт ва ундан ортик харакат бўлакларига эга бўлган йўлларда катнов кисми кенгайтирилиши хисобига бўлаклар сони ортади.
АДАБИЁТЛАР
Бабков В.Ф., Андреев О.В. «Проектирование автомобилнҳх дорог» М. Транспорт 1987 г. I и II Частқ.
Бабков В.Ф. «Автомобилқнҳе дороги» М. Транспорт. 1983 г.
Садирхужаев А. «Автомобил йўлларини лойихалаш» марузалар туплами.
Қодирова А.Р. «Автомобил йўлларини лойихалаш асослари фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий қўлланма».
http://hozir.org
Do'stlaringiz bilan baham: |