БАҲС
Баҳс – ўз фикрини ифода этишни хоҳловчилар орасида бирон бир мунозарали масалани муҳокама қилиш, ҳақиқатни аниқлаш ва тўғри қарорни қабул қилиш
Баҳс иштирокчисига эслатма:
1. Баҳс муносабатларни ҳал этиш усули эмас балки муаммони ҳал этиш усулидир.
2. Бошқа иштирокчиларга ҳам сўз бериш учун узоқ вақт нутқ сўзлама.
3. Ҳар бир сўзни ўйлаб, тўғри ифода қил, ҳиссиётларингни назорат қил, чунки сенинг ақлий фикрларинг ўз мақсадига етиши керак.
4. Оппонент нуқтаи назарини тушунишга ҳаракат қил, уни ҳурмат қил.
5. Оппонент фикрини бузмасдан эътирозларингни аниқ билдир.
6. Фақат баҳс мавзуси бўйича фикр билдир, кўп ўқиганлигинг ва умумий билимдонлигингни рўкач қилма.
7. Кимгадир ёқишни кўзлаб ҳушомад қилишингга ва ўз нутқинг билан ранжитишга қарши курашгин.
|
Анжуман-баҳснинг роллари
Олиб борувчи - ўргатувчи барча ваколатларига эга – баҳс боришини бошқаради, исботлар ва рад этишларнинг далилигини, тушунча ва атамаларни фойдаланишининг аниқлигини, мулоқат хушмуомалалигини кузатади ва бошқалар.
Оппонент – тадқиқотчилар муҳитида қабул қилинган оппонентлик жараёнини амалга оширади. У нафақат нутқ сўзловчининг асосий нуқтаи назарини ифодалаши балки уни тушиниши орқали унинг хатоларини топиши ва ҳал этишнинг ўз вариантини тақдим этиши зарур.
Мантиқчи – нутқ сўзловчи ва оппонент фикларидаги қарама-қаршиликларни ва мантиқий хатоларни аниқлайди, тушунчалар тавсифини аниқлайди, далиллар ва рад этишлар боришини, ва фаразни олдинга суриш ҳаққонийлигини таҳлил қилади ва бошқалар.
Психолог – маҳсулли мулоқатни ташкил этиш учун жавоб беради, биргалик ҳаракатлар келишишлигига эришади, баҳс можарога айланишига йўл қўймайди.
Эксперт – бутун баҳс маҳсулдорлигини баҳолайди, олдинга сурилган фаразлар ва таклифлар, ҳулосалар ҳаққонийлигини баҳолайди, баҳснинг аниқ бир иштирокчиларининг хиссаси тўғрисида фикр билдиради ва бошқалар.
Музокаралар
Музокаралар – эшитиш аниқ ташкил этилган икки томон фикрлари алмашинуви.
«Ерга мулкчилик: ҳозирги ҳолати ва келажаги» мавзусида музокаралар ўтказинг.
Иккита гуруҳга бўлининглар: ерни хусусийлаштириш тарафдорлари ва қаршилари. Ҳар бир гуруҳда бошчини сайлаб олинглар.
Ўйлаб кўринг, музокаралар иштирокчилари қандай тузилма ва ташкилотларни намоён этишлари мумкин? Шунга мувофиқ ролларни ўйлаб чиқинг ва уларни тақсимланг.
Музокараларни бошқарадиган раисни сайланг.
Музокараларни ўтказишда қуйида келтирилган «Музокараларни ўтказиш жараёнининг тузилиши» схемасига асосланинг.
Музокараларни ўтказиш жараёнининг тузилиши
? Сизнинг фикрингиз бўйича музокаралар ва баҳс ўртасидаги фарқ нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |