Акциз солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
bet 213/240 Sana 28.03.2022 Hajmi 3,42 Mb. #513997
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
20.6. Акциз солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Акциз солиЃи соф даромад нархида ва қўшилган қиймат солиЃига тортиладиган базада ҳисобга олинадиган , билвосита солиқ сифатида бюджетга тўланадиган солиқдир.
Акциз солиЃи олинадиган товарлар рўйхати ва солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан табақаланган ҳолда белгиланади. Вазирлар Маҳкамаси солиқ ставкалари ва акциз солиЃи солинадиган товарлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқиб жорий этиш ҳуқуқига эга. Акциз солиЃи солинадиган товарнинг натурада ҳақ тўлаш сифатида ѓки бепул берилиши ҳам солиққа тортиладиган объект ҳисобланади. Бунда солиқ тўловчида товарни бериш пайтида қарор топган, лекин бундай акциз солиЃи солинадиган товарнинг ишлаб чиқарилишига доир амалда таркиб топган харажатлардан паст бўлмаган нархлар даражасида ҳисоблаб чиқилган қиймат солиққа тортиш объекти ҳисобланади.
Акциз солиЃи суммаси қуйидаги формулага биноан белгиланади.
(О х А) / 100, бунда:
О – акциз солиЃи суммасини ўз ичига оладиган , ЌЌСсиз шартномавий (эркин) нарх;
А – акциз солиЃи ставкаси.
Акциз маркалари ѓпиштирилган товарлар бўйича акциз солиЃи умумий белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади. Бунда акциз маркаларининг номинал қиймати акциз солиЃини тўлаш ҳисобига ҳисобга олинади.
Бухгалтерия ҳисоби ҳақидаги қонунларга мувофиқ берилган хом-ашѓ маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан балансдан ташқарида ҳисобга олинади.
Берилган хом-ашѓдан ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича акциз солиЃини ҳисоблашда акциз солиЃи солинадиган маҳсулотнинг сотилишига доир айланма бундай товарларни ишлаб чиқаришга оид ишлар қиймати ва берилган хом-ашѓ қиймати асосида белгиланади.
Мисол: Телевизор ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқарилган телевизорларнинг сотилиш нархи 1000000 сўм. Акциз солиЃи ставкаси 15%. Демак солиқ — 150000 сўм (1000000 х 15% : 100). Телевизорларнинг сотилиш нархи 1150000 сўм (1000000 + 150000). Телевизорларнинг сотилиш қийматига:
Д-т 5110- «Ҳисоб-китоб счЄти» ҳисобвараЃи - 1150000 сўм
К-т 9010- «ТайЄр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобвараЃи - 1150000 сўм.
Акциз солиЃи қийматига:
Д-т 9010-«ТайЄр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар» ҳисобвараЃи - 150000 сўм.
К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃи - 150000 сўм.
Акциз солиЃи бюджетга ўтказилганда:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃи - 150000 сўм.
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ҳисобвараЃи - 150000 сўм.
Тўловчилар томонидан амалдаги сотиш ҳажми асосида ҳисоблаб чиқилган акциз солиЃи суммаси қуйидаги муддатларда бюджетга тўланади:
жорий ойнинг 13-кунигача — жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун ;
жорий ойнинг 23-кунигача — жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун;
навбатдаги ойнинг 3 кунгача – ҳисобот ойининг қолган кунлари учун.
Товарга илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот юклаб жўнатилган кун сотиш куни деб ҳисобланади.
Акциз солиЃининг ўн кунлик тўловлар бўйича келиб тушган суммаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларида бир вақтнинг ўзида солиқнинг «ҳисобланиши» ва «тўланиши» устунларида акс этгирилади.
Солиқ тўловчи ўзи рўйхатдан ўтган тегишли солиқ хизмати идорасига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача акциз солиЃи бўйича ҳисоб-китобни, унга солиқ солинмайдиган айланмалар суммалари кўрсатилган маълумотномани илова қилиб тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: