12.8. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш
Корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўЃрилиги уларнинг ишлаб чиқариш заҳиралари инвентаризация қилиш билан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМА ва «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМАлар билан тартибга солинади.
Инвентаризациядан кўзланган асосий мақсад - ишлаб чиқариш заҳираларининг натура ва қиймат кўринишида амалда мавжуд эканлигини аниқлашдан иборат. Инвентаризация қилиш натижасида бойликларнинг тўЃри сақланиши ва берилиши, тарози ва ўлчов асбобларининг ҳолати, ҳисоб юритиш тартиби ва бошқалар текширилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш бир йилда камида бир марта молиявий ҳисоботни тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш заҳираларининг сақланишини, уларни сақлаш шарт-шароитларини ва омборда ҳисобга олиш аҳволини назорат қилиш учун инвентаризациялар ўртасидаги даврда мунтазам текширишлар ва материалларни танлаб инвентаризациялаш ўтказилиши керак.
Ќуйидаги ҳолатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт:
корхона мол-мулкини ижарага бериш, сотиб олиш, сотиш, шунингдек давлат корхонасини акциядорлик жамиятига айлантириш чоЃида;
товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганида;
моддий жавобгар шахс ўзгарганида;
талон-тарож қилиш ѓки суиистеъмол қилиш, шунингдек бойликларнинг бузилиши билан боЃлиқ фактлар аниқланганида;
ѓнЃин ѓки табиий офатлар содир бўлганида;
корхона тугатилаѓтганида тугатиш балансини тузиш олдидан ва бошқа ҳолларда.
Текшириш кўламига кўра инвентаризация ѓппасига ѓки танлаб ўтказиладиган, ўтказиш вақти бўйича режалаштирилган ѓки тўсатдан ўтказиладиган инвентаризацияларга бўлиниши мумкин.
Инвентаризацияни ўтказишга корхона раҳбари ва бош бухгалтери раҳбарлик қилади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш инвентаризация қилувчи ишчи комиссиялар томонидан моддий жавобгар шахс иштирокида амалга оширилади.
Инвентарлаш даврида моддий бойликларнинг мавжудлиги тарозида тортиш, ўлчаш усули билан аниқланади ва рўйхатда расмийлаштирилади. Рўйхатни моддий жавобгар шахс имзолайди.
Инвентаризация қилиш натижасида материаллар бўйича ҳужжатлардаги маълумотлар ва ҳақиқий қолдиқлар орасидаги фарқ солиштирув қайдномасида расмийлаштирилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш натижасида аниқланган ҳақиқий мавжуд мулк ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутлар қуйидагича акс эттирилади:
Масалан, «Бобур» ҳиссадорлик жамиятида ҳисобот йилида 24000 сўмлик материал камомади аниқланди ва у айбдор шахс топилмаганлиги сабабли давр харажатларига ўтказилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Инвентаризация натижасида камомад аниқланди: