Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Тайѓр маҳсулот сотишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet139/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

13.6. Тайѓр маҳсулот сотишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби

Маҳсулотнинг сотилиши корхона маблаЃлари айланишининг якунловчи жараѓнидир. Бу жараѓн корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг халқ хўжалиги истеъмолида ўз ўрнини топганлигини англатади. Ҳозирги пайтда корхона ишини баҳолашда маҳсулотнинг сотилиши асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади.


Халқаро ҳисобда маҳсулот, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган тушумни белгилашнинг икки усули мавжуд:

  1. Касса усули – бунда сотувдан олинган тушум, юклаб жўнатилган маҳсулот учун ҳақ сифатида пул келиб тушишига қараб эътироф этиб борилади.

  2. Юклаб жўнатиш усули – бунда маҳсулот харидорларга жўнатилиб, уларга ҳисоб-китоб ҳужжатлари (счЄт-фактура, транспорт юк хатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар) топширилишига қараб бу маҳсулот сотилган ҳисобланади.

Касса усули қўлланилганда маҳсулотни топшириш ва унинг ҳақини тўлашга доир хўжалик операциялари бажарилгандан кейингина маҳсулот сотиш ишлари тугатилган ҳисобланади. Агар маҳсулот жўнатилиб, унинг пули харидорлардан келиб тушмаган бўлса, сотиш иши якунланган деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Юклаб жўнатиш усули қўлланилганда маҳсулот ва товар жўнатилиб, ишлар ва хизматлар бажарилганидан кейин, уларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари харидор (буюртмачи)га тақдим этилган бўлса, ана шундай маҳсулот (ишлар, хизмат)лар ва товарлар сотилган ҳисобланади. Ҳисоб-китоб ҳужжатлари харидор (буюртмачи)га шартномада кўзда тутилган усулда берилган вақтдан эътиборан бу ҳужжатлар харидор (буюртмачи)га тақдим этилган ҳисобланади. Агар шартнома шартларига кўра харидор (буюртмачи) маҳсулотни бевосита ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзида қабул қилса, у ҳолда бундай маҳсулот харидор (буюртмачи) га топширилиб, шартномада кўзда тутилган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳисоб-китоб ҳужжатлари харидор (буюртмачи)га ѓхуд унинг вакилига тақдим этилганидан кейин сотилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги сессиясида тасдиқланган ва 1998 йил 1 январдан бошлаб амалда қўллаш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитасининг 1998 йил 4 январдаги «Корхона ва ташкилотларни солиққа тортиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўЃрисида»ги хатига биноан ҳам юридик шахслар даромадларидан олинадиган солиқ ҳисоблаш усулига кўра амалга оширилади. Бунга кўра корхона ва муассасалар жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар юзасидан ушбу маҳсулот, иш ва хизматлар қийматини тўлаш вақти ҳамда ҳақиқатан пул келиб тушишидан қатъий назар, жўнатилган маҳсулот иш ва хизматлар қийматидан давлат бюджетига солиқ ҳисоблашлари ва уни бухгалтерия ҳисобида ўша ҳисобот даврида акс эттиришлари лозим. Демак, юқорида айтилганлар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги хўжалик юритиш шароитида 1998 йил 1 январдан бошлаб корхона ва муассасаларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар пулнинг қачон келиб тушишидан қатъий назар, улар харидор корхоналарга жўнатилган вақтдан бошлаб реализация қилинган деб ҳисобланади.
«Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад» номли 2-сон БҲМАга мувофиқ қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромадлар тан олинади (12 – банд):

  1. хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча қисмини харидорга топширганида;

  2. хўжалик юритувчи субъект, одатда, мулкка эгалик қилиш билан боЃлиқ бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганида;

  3. даромад миқдори ишончли даражада баҳоланганида;

  4. хўжалик юритувчи субъект битим билан боЃлиқ иқтисодий наф олиш эҳтимоли мавжуд бўлганида;

  5. битим билан боЃлиқ қилинган ѓки кутилаѓтган харажатлар ишончли даражада аниқланадиган бўлганида.

Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад операция билан боЃлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган миқдорни ундириш хусусидаги ноаниқлик вужудга келган тақдирда, қайтарилмаган миқдор ѓки олиш мумкин бўлмаган миқдордаги пул дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
Корхона ишини сотиш режасининг бажарилишига қараб баҳолаш корхона раҳбарларини маҳсулот сотиш ва молиявий фаолият масалаларига кўпроқ эътибор беришга чақиради ҳамда корхонанинг бир маромда ишлашига ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришига ижобий таъсир кўрсатади. Булар эса, ўз навбатида, корхонадаги ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.
Харидорлар томонидан тўланган пул мол етказиб берувчи корхонанинг ҳисоб-китоб счЄтига келиб тушади. Мол етказиб берувчи ташкилотларнинг тайѓр маҳсулоти харидорлар томонидан шу маҳсулотни тайѓрловчи корхонанинг ўзида бевосита қабул қилиб олинса ѓки у маҳсулот транзит усули билан (таъминот сотиш ташкилотларининг иштирокисиз) жўнатилса, маҳсулотнинг харидорга топширилиши тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва у молиявий натижаларга киритилади.
Корхонада сотиш учун мўлжалланган маҳсулот (иш, хизмат) товар маҳсулоти деб номланади. Товар маҳсулоти (иш, хизмат) таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. буюртмачи ва харидорларга сотилган тайѓр маҳсулот (иш, хизмат) ва корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган ярим фабрикат;

  2. халқ истеъмоли товарлари, чиқиндилардан тайѓрланган ишлаб чиқариш-техника мақсадларига мўлжалланган буюмлар, ярим фабрикатлар ҳамда маҳаллий хом-ашѓдан халқ истеъмоли учун тайѓрланган ноозиқ - овқат (турлари) товарлари;

  3. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

  4. саноат хусусиятидаги ишлар ва хизматлар;

  5. ўз капитал қурилиши эҳтиѓжларига сотиладиган маҳсулот, иш ва хизматлар;

  6. ўз хизматидаги ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар эҳтиѓжи учун берилган маҳсулот, саноат хусусиятидаги бажарилган иш ва хизматлар;

  7. саноат хусусиятига эга бўлмаган ишлар ва хизматларнинг амалга оширилиши, қиймати харидорлар томонидан тўланган ва комплектлаш учун сотиб олинган буюмлар;

  8. ўз кучи билан четга бажарилган илмий-тадқиқот ишлари.

Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши ҳисобини ташкил қилишда сотилган маҳсулот, товарлар, иш ва хизматларнинг ҳар бирининг алоҳида тури бўйича юритилиб, сотилаѓтган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг таркибий тузилиши ҳамда уларнинг ҳар бирининг умумий сотилиш суммасидаги ҳиссаси, ҳар қайсининг рентабеллик даражаси ва бошқа маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Сотилган маҳсулот 9010-«Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар» ҳисобварақларида ҳисобга олинади. 9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши» ва 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварақларида сотилган товарларнинг қайтарилиши ҳамда харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар акс эттирилади.
9010, 9020, 9030-ҳисобварақларнинг кредитида 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар» ҳисобвараЃи билан корреспондентланган ҳолда маҳсулот (иш, хизмат) лар сотишдан олинадиган соф тушум акс эттирилади. Бу ҳисобварақларда харидорларга жўнатилган маҳсулот (иш, хизмат)лар бўйича ҳисобланган акциз солиЃи ва ЌЌС суммалари акс эттирилмайди.
Тайѓр маҳсулотнинг сотилишида сотиш баҳосининг акс эттирилишига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар»
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»
К-т 9010-«Маҳсулот сотишдан олинган даромад».
4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар» ҳисобвараЃи актив бўлиб, унинг сальдоси харидор ва буюртмачиларнинг корхонадан сотилган маҳсулот (иш, хизмат) лар бўйича қарзини кўрсатади, дебет обороти ҳисобот ойида топширилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг сотиш қийматини, кредит обороти эса ҳисобот ойида харидорлар томонидан тўланган суммани кўрсатади.
Харидорларга юклаб жўнатилган маҳсулотлар ҳаракатининг ҳисоби 16-қайдноманинг 2-бўлимида юритилади. Юклаб жўнатилган ва сотилган маҳсулотларнинг ҳисобварақлари бўйича синтетик ҳисоб 11-журнал-ордерда юритилади. Бу журнал-ордер 2810, 9410, 9010, 9020, 9030, 9210, 9220, 4010-ҳисобварақларнинг кредит оборотларини ва 9010, 9020, 9030-ҳисобварақларнинг аналитик маълумотларини ѓзиш учун мўлжалланган. 11-журнал-ордер 15 ва 16-ведомостларнинг аналитик маълумотларига асосан тўлдирилади.
Ҳисобот даври якунида 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар ѓпилади:
Д-т 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар
К-т 9900-«Якуний молиявий натижа».
Шу билан бирга сотилган маҳсулотнинг таннархи ҳам ҳисобот даври якунида якуний молиявий натижага ўтказилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9110, 9120, 9130.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish