Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet138/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

13.5. Сотиш харажатлари ҳисоби

Маҳсулотни реализация қилиш бир қанча харажатларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги харажатлар сотиш харажатлари деб юритилади. Ушбу турдаги харажатларни тўЃри, аниқ ва ўз вақтида акс эттириш ҳар бир корхонанинг молиявий натижаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.


Сотиш харажатларини ҳисобга олиш «Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»га асосан амалга оширилади. Низомга биноан сотиш харажатлари таркибига қуйидагилар киритилади:
- темир йўл, сув, автомобиль, от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар;
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг иш харажатлари;
- маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боЃлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари;
- уларнинг ижтимоий суЃурта ажратмалари;
- савдо эҳтиѓжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;
- асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
- санитария кийим-боши, ошхона дастурхон ва сочиқлари, ошхона идиш-товоЃи ва анжомлари эскириши;
- газ, ѓқилЃи, электр энергияси харажатлари;
- товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари;
-савдо рекламаси харажатлари;
-ташиш, сақлаш ва сотиш чоЃида товарларнинг норма доирасида ва ундан ортиқча йўқотилиши;
-ўраш-жойлаш материаллари харажатлари;
-мол-мулкни мажбурий суЃурта қилиш харажатлари;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари;
- вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш, туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар;
-махсус кийим-бош ва пойафзални ювиш ва тузатишга материаллар қиймати;
-умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиѓт муассасаларига ҳақ тўлаш;
- касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;
- умумий овқатланиш корхоналарида қоЃоз салфеткалар, қоЃоз дастурхонлар, қоЃоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати;
- сотиш бозорларини ўрганиш бўйича белгиланган нормативлар доирасида ва ундан ортиқча харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар);
- илгари иш жойи бўйича лавозим оклад миқдорини сақлаган ҳолда бошқа ташкилотлар корхоналардан, шунингдек, вақтинчалик ўриндошлик бўйича ходимларга тўланадиган окладлардаги фарқ;
- совун, аптека, дори-дармон воситаларининг қиймати;
- солиқлар (ер учун, мулк учун, автотранспорт воситалари учун);
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлашга ва таъмирлашга ажратмалар;
- банк хизматларига тўловлар;
Юқорида биз келтирган харажатлар 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобвараЃида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисобварақ бўлиб, қайси давр бўлмасин, унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди. Унинг дебет томонида товарларни сотиш билан боЃлиқ бўлган харажатлар кўрсатилса, кредит томонида ушбу харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Бу сумма фойданинг камайишига олиб келади, яъни фойда ҳисобидан қопланади.
9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобвараЃининг аналитик ҳисоби 15-сонли қайдномада харажатларнинг дебет ва кредит обороти бўйича кўрсатилади. Дебет оборотининг жами суммаси №1, 2, 7, 10/1-журнал-ордерларида акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11-журнал-ордерда акс эттирилади.
Сотиш харажатлари ҳар ойда тўлиқ суммада қуйидаги ѓзув билан молиявий натижаларга ўтказилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9410-«Сотиш харажатлари».



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish