Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Тайѓр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet134/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

13.3. Тайѓр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби

Корхоналарда тайѓр маҳсулот ҳисоби вазифаларини аниқ ташкил қилиш мақсадида улар омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиб борилади.


Пировард, истеъмолга яроқли бўлган маҳсулот техник назорат бўлими томонидан текширилгандан сўнг омборга топширилади. Тайѓр маҳсулотни омборга қабул қилишда топшириш накладнойи ѓки маҳсулот топшириш ведомостида расмийлаштирилади. Бу ҳужжатларда топширувчи цех, топширилиш муддати, маҳсулотнинг номенклатура рақами, унинг сони, режа таннархи ва тегишли моддий жавобгар шахсларнинг имзоси кўрсатилади. Ќабул ҳужжатлари асосида бухгалтерия маҳсулот топшириш ведомостини юритади. Бажарилган иш ѓки хизматлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Омборларда маҳсулот ҳаракатининг миқдор кўрсаткичларидаги ҳисоби варақларда юритилади. Варақага ҳар бир кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида маҳсулот ҳаракати билан боЃлиқ операциялар ѓзиб борилади.
Тайѓр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби оператив бухгалтерия усулида ташкил қилинади, яъни ҳар бир буюм номенклатура рақамига омбор материаллари ҳисоби карточкаси очилади (№ М-17-шакл). Тайѓр маҳсулотнинг келиб тушиши ва четга берилиши биланоқ омбор ходими ҳужжатлар асосида уларнинг сонини карточкаларга ѓзиб қўяди ва ҳар бир ѓзувдан кейин қолдиқ ҳисоблаб қўйилади. Бухгалтер ҳар куни тугаган сутка учун омбордан ҳужжатларни қабул қилиб олиши керак (қабул қилиш-топшириш накладнойи, буйруқ-накладной, товар-транспорт накладнойи).
Омбор ҳисобининг тўЃри юритилганлиги омбор ҳисоби карточкасига бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Моддий жавобгар шахс омбор ҳисоби карточкалари асосида ҳар ойда тайѓр маҳсулот номенклатураси, ўлчов бирлиги сонига таянган ҳолда тайѓр маҳсулотнинг қолдиқ ҳисоби ведомостини тўлдиради. Бу ерда ҳисоб баҳолари бўйича қолдиқлар таксировка қилинади ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади.
Маҳсулот кирими ва чиқими билан боЃлиқ операциялар расмийлаштирилган дастлабки ҳужжатлар омбор варақаларига ѓзилганидан кейин бухгалтерияга топширилади. Бу ерда ҳужжатлар текширилади, гуруҳланади ва улар асосида тегишли ҳисоб регистрлари тузилади. Тайѓр маҳсулот ҳаракатининг пул шаклида ифодаланган ҳисоби омбор ҳисоби маълумотлари асосида бухгалтерияда юритилади.
ТайЄр маҳсулотнинг синтетик ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:
2810-«Омбордаги тайЄр маҳсулот»
2820-«Кўргазмадаги тайЄр маҳсулот»
2830-«Комиссияга берилган тайЄр маҳсулот».
2810-«Омбордаги тайЄр маҳсулот» ҳисобвараЃи корхонанинг омборида мавжуд бўлган тайЄр маҳсулот миқдорини билдиради. Ушбу ҳисобварақнинг дебети 2010, 2110, 2310 ва бошқа ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияда корхона омборига қабул қилинган тайЄр маҳсулотлар қийматини ифодалайди.
Ҳисоб-китобнинг журнал-ордер шаклида тайѓр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби 16-қайдномада юритилади. Бу қайднома тўртта бўлимдан иборат бўлиб улар қуйидагилардир:
1–бўлим «Тайѓр маҳсулотнинг пул шаклидаги ҳаракати» деб номланади ва унда маҳсулотнинг ҳисобот ойи бошланишига қолдиЃи, омборга қабул қилингани харидорларга жўнатилган ва ҳисобот ойи охирига қолдиЃи ҳисобда қабул қилинган баҳо ҳамда ҳақиқий таннархда кўрсатилади.
2-бўлим «Жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар» деб номланиб, унда жўнатилган маҳсулотларнинг аналитик ҳисоби харидор корхоналар номига ѓзилган ҳар бир тўлов талабномаси бўйича алоҳида юритилади.
3-бўлим «Тўланган ва тўланмаган счЄтлар хақида умумий маълумотлар» деб номланиб, унда жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар тўЃрисида умумий маълумотлар кўрсатилади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish