«Профессионал таълимда менежмент» ўқув модули бўйича АМАЛИЙ ТОПШИРИҚ
«Профессионал таълимда менежмент» ўқув модули бўйича қуйида муаммоли вазиятларга боғлиқ бўлган учта кейсберилган бўлиб, ушбу учта кейсдан биттасини танлаб олиб, ўзингизнинг фикр мулоҳазаларингизни ва унинг ечимларини таҳлил қилиб ёзинг. Қилинган таҳлил 3-5 бет шаклда тақдим этилади.
Кейс №1. “Таълим муассасасига ёш педагог ва нафакадаги илмий даражали ўқитувчини ишга қабул қилиш” Нафакадаги илмий даражали ва унвонли доцент янги ўқув йили бошланишидан олдин кафедрангизга ишга кириш учун ариза берди. Худди шу вақтда шу институтни имтиёзли тамомлаган иқтидорли ёш педагог ҳам ишга жойлашиш учун ёзма мурожаат қилган. Кафедрада вакант иш ҳажми 0,5 штат. Ташкилотдаги ижтимоий-маънавий муҳитни шунингдек илмий салохиятни ошириш ҳамда ёш иқтидорли ёшларни ишга олиш орқали кафедра келажакдаги кадрлар билан таъминланишини инобатга олган ҳолда доцентни ҳам, ёш педагогни ҳам ранжитмаслик лозим.
Таълим муассасасига ишга қабул қилиш учун асосий талаблар:
Институт одоб-ахлоқ қоидаларига амал қиладиган;
Ўқитадиган фанини чуқур биладиган;
Ўқитиш методикасини яхши ўзлаштирган;
Илмий сохада маълум ютуқларга эришган;
Ахборот коммуникация ва педагогик технологияларни яхши ўзлаштирган;
Инглиз тилини мукаммал биладиган.
Кейс юзасидан вазифа: Ушбу вазиятда нафақадаги доцент охирги 2 та талабга жавоб бера олмасада илмий даража ва унвонга эга. Ёш педагог эса, 3- ва 4-талабларни етарли даражада қониқтирмайди. “Ёшларга доир давлат сиёсати” га мувофиқ ёш мутахассисни ҳам иш билан таъминлаш шарт. Кафедрада эса вакант 0.5 ставка мавжуд. Шу вазиятда номзодлардан бирини танлаш бўйича тўғри қарор қабул қилинг.
Кейс №2. “Таълим муассасаси раҳбарининг ходимларни бошқариш” бўйича Касб-ҳунар таълим муассасасида эрталаб дарс бошланиши олдидан дарвоза олдида коллеж директори, директор ўринбосарлари ва бир қанча коллеж ходимлари барча ўқитувчи ва ўқувчиларни кутиб олдилар. Чунки, дарсга қўнғироқ чалинишидан олдин дарси бор ўқитувчиларни ва ўқувчиларни дарсга қандай маъсулият билан келаётганларини текшириш мақсадида назорат қилаётган эдилар. Шу куни маҳсус фан ўқитувчиларидан бири номаълум сабабларга кўра дарсга 20 дақиқа кеч келди. Буни кўрган коллеж раҳбари ўқитувчини бошқа ходимлар ва навбатчи ўқувчилар ёнида жуда қаттиқ изза қилди. Ўқитувчи хатто сабабини ҳам тушунтиришга улгурмади. Раҳбар тўғри иш қилдими?