Самарадорлик учун 3 савол Бирор вазифани бажармасангиз, нима бўлиши ҳақида ўзингизга савол беринг. Кун давомида яна учта саволга жавоб изланг: қайси ишлар энг муҳим ва зарур? Аҳволни яхшилаш учун мен, фақат менгина нима қила олишим мумкин? Ўз вақтимдан янада унумлироқ қандай фойдалансам бўлади? Бу саволларга жавоб топиш сизнинг унумдорлигингизни икки марта оширади.
Мувозанат тамойили Кўпайиб бораётган иш, вазифалардан ваҳимага тушмасликнинг энг осон йўли - чуқур нафас олиб “Мен фақат қўлимдан келганича ишлай оламан” дейиш ва хотиржамлик билан рўйхат тузишга киришиш. Олдингизда кўндаланг турган ишларни таҳлил қила туриб, сиз доимо ҳаётий муҳим муаммоларни ҳал қилишга вақтингиз етишини кўрасиз. Ҳаётингизда мувозанат сақланиб қолишини диққат билан назорат қилинг. Тинка-мадорингиз қуриганича ишлаганингиз билан организмингизни алдай олмайсиз, у барибир ўзининг айтганини қилади, агар сиз тўхтамасангиз, у буни мажбуран амалга оширади. Бу эса сизнинг режангиздан ташқари ҳолат.
Бироқ унумдорлик учун фақатгина тайм-менежментнинг ўзи камлик қилади. Ўз саломатлигини назорат қилиш ва ўзини меъёрий физик ҳолатда тутиш ҳам муҳим. Ҳаётингиз мазмунга бой бўлиши, унда доимо оилангиз ва дам олиш учун вақт топилиши керак.
Мувозанатнинг асосий тамойили: уйдаги вақт миқдори ва ишдаги вақт сифати муҳим. Биринчи ўринда доимо сиз ва ҳаётингиздаги муҳим кишилар туриши лозим. Аслида шуларгина ўз шахсий самарадорлигингиз устида ишлашга арзийди.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Вақт бошқаруви нима?