Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. ҒОВАК ВА КОМПАКТЛИ МЕТАЛЛ-КЕРАМИКА



Download 301,96 Kb.
bet49/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

33-§. ҒОВАК ВА КОМПАКТЛИ МЕТАЛЛ-КЕРАМИКА
Ғовак металл-керамика. Қолдиқ ғоваклиги 15-50% атрофида бўлган металл-керамика ғовакли хилларга киради. Бу группага антиф­рикцион материаллар, фильтрлар ва «терловчи» материаллар киради.
Ант и фрикцион материаллар таркибида мойловчи вазифасини утовчи графит ва бошқа компонентлар бўлади. Ғовакли мойлар билан тулдирилади. Бронза графитли ва темнр графитли металл-керамик буюмлар ишлаб чиқарилади. Бронза-графит микроструктураси қалайнинг мисдаги қаттиқ эритмаси зарраларига графит ва мой билан тулдирилган ғовакликдан иборат. Темир-графит ферритли, перлитли ва цементитли структурага эга бўлиши мумкин. Антифрикцион материаллар саноатнинг турли соҳаларида (автомобилсозлик, станоксозлик, самолётсозликда ва хоказоларда) ишлатиладиган подшипник втулкаларини тайёрлашда қўлланилади.
Фильтрлар темир, бронза, никель, коррозияга чидамли пўлат ва бошқа материаллар кукунидан тайёрланади. Уларнинг ғоваклиги камида 40—50% бўлади. Фильтрлар автомобиль ва трактор двнгателларида ёнилрини, хавони ва турли суюқликларни тозалашда қўлланилади.
Хладоагентнинг ғовакликлар орқали бурланиши ҳисобига совитиш учун мўлжалланган металл-керамик материалларга «тер­ловчи» материаллар дейилади. Улар коррозияга чидамли пўлат, никель, вольфрам, титан ва хаказо кукунларидан тайёрланади.
Компактли металл-керамика. Фрикцион ме­талл-керамик материаллар химиявий таркибига кўра мис ёки темир асосида мураккаб композидиядан иборат. Фрикцион материаллар таркиби­га мойлаш вазифасини утаб материални ейилишдан сақловчи компонентлар (қурғошин, гра­фит, турли сульфидлар ва сульфат кислота тўзлари), материалга юқори фрикцион хоссалар берувчи компонентлар (асбест, кварц қуми, турли оксидлар, кийин эрийдиган бирикмалар ва хоказолар) киради. Фрикцион металл-кера­мик материалларнинг муртлиги катта, мустаҳкамлиги паст. Шунинг учун, одатда улардан ясалган буюмларнинг асоси пўлатдан иборат бўлиб, фрикцион металл-керамика қатлами би­лан қопланган бўлади. Бу материаллар илашиш ва тормозланиш ўзелларида ишлатилади.
Магнит металл-керамик материаллар ку­кун металлургияси усуллари билан олинади. Булар магнит юмшоқ (ферритлар), магнит қаттиқ материаллар (доимий магнитлар) ва магнитоди электриклардир.
Ферритлар тоза ва темир ва унинг қотишмалари кукунидан ёки темир оксиди кукунидан совуқлайин ёки иссиқлайин пресслаб тайёрла­нади. Ферритлар оксидловчи атмосферада пи­ширилади.
Доимий магнитлар темир асосли алюминий, никель, мис, кобальт билан легирланган мурак­каб химиявий таркибли металл-керамик қотишмалардир. Прессланган ва пиширилган магнит­лар қўшимча яна термик ишловдан ўтказилади, яъни тобланади, тоблаб бушатилади ва хоказо. Металл-керамик доимий магнитларнинг мустаҳкамлиги қуйма магнитларникига қараганда 3-6 марта ортиқ бўлади.
Магнитодиэлектриклар магнит ва изоляцион материаллар композициясидан иборат. Изоляцион материаллар металл зарраларини магнит ва электр жиҳатдан бўлади ҳамда механик боғловчи ҳисобланади. Изоляцион материаллар сифатида фенол омолалари, полихлорвинил, силикатлар, каучук ва ҳоказо ишлатилади. Магнитоэлектриклардаги изоляцион компонентлар миқдори 5-15% га етади.
Э л е к т р о к о н т а к т л и металл-керамик ма­териаллар қийин эрийдиган металл кукунларининг мис, кумуш, никель кукунлари аралашмасидан тайёрланади. Қийин эрийдиган металлар (W, Мо, Со, Ni) материалнинг механик хоссаларини белгилаб берса, осон суюқланадиган металлар тулдиргич хизматини утаб, материал­нинг юқори электр утказувчанлигини таъминлайди. Олинган материаллар эрозияга барқарор. Контактлар монометалл ёки биметалл қилиб тайёрланиши мумкин. Шу муносабат билан контактларни тайёрлашнинг турли технологиясидан фойдаланилади. Металл-керамик конта­ктлар магнит юргизиб юборгичларда, иссиқлик релесида ҳамда алохида оғир режим релесида, контроллерларда, кучланиш регуляторларида, бошқариш аппаратларида, ток ўзгартиргичларда ва хоказоларда ишлатилади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish