36-§. ТЕРМОРЕАКТИВ ПОЛИМЕРЛАР ВА ПЛАСТМАССАЛАР
Фенопластлар. Улар фенолоформальдегид смолалари асосида тайёрланади. Арзон хомашёдан оддий усул билан олингани ҳамда бу материалдан мураккаб буюмлар тайёрлаш мумкий бўлганлигидан улар кенг тарқалган. Фенопластлар мустаҳкамлигининг катталиги, иссиқда чидамлилиги, кислота, ишқор ва органик эриткичларга чидамлилиги билан, шунингдек диэлектрик хоссаларга эга эканлиги билан ажралиб туради. Фенолоформальдегид смолаларига тулдиргичлар қушиб пресс-кукунлар, толали ва қатламли пластиклар тайёрланади.
Текстолит қатламли пластмасса бўлиб, унда ип-газлама тулдиргич, фенолоформальдегидли смола боғловчи сифатида ишлатилади.
Текстолитнинг механик мустаҳкамлиги нисбатан катта, зичлиги кичик, антифрикцион хоссалари юқори, тебранма нагрўзкаларга ва ейилишга чидамли ҳамда диэлектрик хоссалари яхши. Текстолитнинг иссикда чидамлилиги 120— 125°С. Текстолит металлургия саноатида прокат станларидаги подшипник вкладишлари учун рангли металлар урнида, самолётсозлик ва машинасозликда конструкцион ҳамда безак материал сифатида кенг ишлатилади. Ундан юқори механик талаблар к,уйиладиган автомобиль шестернялари ва бошқа техник буюмлар тайёрланади. Текстолитдан ясалган шестернялар металлдан ясалганларга нисбатан шовқинсиз ишлайди.
Электротехник текстолит изоляцияловчи роликлар, генераторларда уйиқларга қуйиладиган ва изоляцияловчи поналар, ҳавода ва трансформатор мойида ишлаш учун турли изоляцияловчи деталлар каби мустаҳкамлиги катта бўлган электр изоляцион буюмлар тайёрлашда ишлатилади.
Гетинакс фенолоформальдегид смола ва қоғоз варақлари асосида яратилган қатламли пластмассадир. Гетинакснинг А, Б, В, Г маркалари ишлаб чиқарилади. А ва В маркали гетинакснинг электр хоссалари, Б ва Г маркаларининг механик мустаҳкамлиги юқори. Гетинакс қалинлиги 0,5-50 мм ли листлар, диаметри 25 мм гача бўлган стерженлар ҳамда турли диаметрли трубалар кўринишида ишлаб чиқарилади. Гетинакс асосан электр изоляцион материал сифатида ишлатилади. Безак ишлари учун декоратив гетинакс ҳам ишлаб чиқарилади. Гетинаксдан шаклдор техник ва рўзғорда ишлатиладиган буюмлар тайёрланади.
Асботекстолит фенолоформальдегид смоласи шимдирилган асбест туқимаси асосида яратилган қатламли пластик бўлиб, температура ва нам ўзгаришларига барқарор, бензин таъсирига чидамли, фрикцион, электр изоляцион ва теплоизоляцион хоссалари юқорилиги билан ажралиб туради. Асботекстолитдан тормоз қолиплари ва илашиш дисклари тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |