Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. АБРАЗИВ МАТЕРИАЛЛАР ВА УЛАР АСОСИДА



Download 301,96 Kb.
bet60/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
materialshunoslik

44-§. АБРАЗИВ МАТЕРИАЛЛАР ВА УЛАР АСОСИДА
ИШЛАНГАН АСБОБЛАР
Абразив материаллар. Қаттиқлиги жуда юқори, ўткир кесувчи қирралари бўлган майда заррачали ёки кукунсимон металлмас моддаларга (элеметларнинг химиявий бирикмалари) аб­разив материаллар дейилади. Абразив мате­риаллар табиий (қумтош, кварц қуми, кремень, корунд) ва сунъий (синтетик олмос, электро­корунд, бор карбиди, кремний карбиди ва хоказо) хилларга бўлинади. Табиий абразив материалларнинг хоссалари бир хил бўлмаганлигидан чекланган миқдорда қўлланилади. Сунъий абразив материаллар саноатда кенг миқёсда ишлатилади. Улар силлиқлаш доиралари, сегментлар, каллаклар, брусоклар; эгилувчан силлиқлаш ва жило бериш тасмалари ҳамда терилари, шунингдек жило бериш пасталари олишда ишлатилади. Абразив зарралар қаттиқ қотишмаларни гидроабразив (абразив-суюқлик), абразив-импульсли (ультратовушли) ва абразив-химиявий ишлаш учун ишлатилади.
Абразив материаллар ўзининг абразивлилиги (кесувчанлик хоссаси) қизиб турган ҳолатда ҳам (1800-2000°С) ўз хоссаларини ўзгартирмаслиги, донадорлиги, қаттиқлиги ва ейилишига чидамлилиги билан характерланади. Абразивлилик абразивларнинг асосий сифат кўрсаткичидир. Абразивлилик материални силлиқлашда зарралар ўтмаслангунча кесиб олинадиган мас­са билан характерланади. Абразивлилигига қараб абразив материаллар қуйидаги тартибда жойлашади: олмос, бор, нитриди, кремний кар­биди, монокорунд, электрокорунд, қум қоғоз, кремень. Зарраларининг ўлчамлари ва бир хиллиги уларнинг донадорлигини характерлайди.
Абразив материаллар туртта группага бўлинади, силлиқловчи зарралар, силлиқловчи кукунлар, микрокукунлар ва майин микрокукунлар. Ҳар бир группадаги материаллар заррала­рининг номерлари билан бир-биридан фарқланади. Силлицловчи зарралар ва силлиқловчи кукунларнинг донадорлиги миллиметрнинг юзли улуши билан, микрокукунлар микрометр билан аниқланади. Юқорида қайд қилинган группалар абразив материаллар йириклигига қараб 28 номерга бўлинади; 200, 160, 125, 100, 80, 63, 50, 40, 32, 25, 20, 16 номерли силлиқловчи зар­ралар 12, 10, 8, 6, 5, 4, 3 номерли силлиқловчи кукунлар; М63, М.50, М40, М20, М14 номерли микрокукунлар; М10, М7, М5 номерли майин микрокукунлар бўлади.
Абразив асбоб. Абразив асбобларнинг қаттиқлигини қуйидаги ҳарфлар билан белгилаш қабул қилинган: М — юмшоқ (мягкий), СМ - ўртача юмшоқ (среднемягкий), С - ўртача (средний), СТ - ўртача қаттиқ (среднетвердый), ВТ - жуда қаттиқ (весьма твердый), СТ - ўртача қаттиқ, ЧТ - ҳаддан зиёд қаттиқ (чрезвычайно твердый). Абразив асбобларни тайёрлаш процесси қуйидаги операциялардан ташкил топади: абразив материалларни парчалаш, майдалаш; зарралар ўлчами номерига кўранавларга ажратиш; боғловчи модда билан аралаштириш ва намлаш; керакли шакл ва ўлчамли буюмлар олиш учун қолиплаш; қуритиш ва иссиқлик билан ишлов бериш.
Боғловчи абразив зарраларини бир-бирига бириктирувчи, цементловчи модда. Боғловчилар керамик, бакелитли, вулканитли ва ҳоказо бўлади. Маълум пропорцияда олинган тупрок,, да­ла шпати, кварц каби моддаларни майин майдалаб ва аралаштириб керамик боғловчи олинади. Сунъий смола - бакелит асосий бакелитли боғловчи ҳисобланади. Вулканитли боғловчи - мустаҳкам, қаттиқ эбонитга айлантириш учун вулканизация қилинган сунъий каучукдир.
Буюм сиртини тозалаш ва ишлов бериш учун силлиқлаш териларидан фойдаланилади. Бу аб­разив зарралар ёпиштирилган қоғоз ёки туқимадир.
Ишқалаб мослаш ёки ўлчамини етказиш ва жило бериш абразив ҳамда пасталар билан бажарилади. Ишқалаб мослаш ишлов бериладиган заготовкага нисбатан юмшоқроқ материалдан ясалган ишқалагич билан бажарилади. Ишқалагичга кукун ёки паста суртиб қуйилади. Ишқалаб мослаш йўли билан ишлов беришнинг аниқлиги оширилади, сиртнинг ғадир-будурлиги камайишига эришилади. Жило бериш юмшоқ абразив зарралари жуда кўп ёпиштирилган тез ҳаракатланадиган абразив тасма ёки сиртига жило бериш пастаси суртилган юмшок, жило бе­риш доираси (кигиздан, фетрдан, хом сурпдан ясалган) билан амалга оширилади. Жило бериш билан ишлов бериш аниқлиги оширилмайди, бал­ки сиртнинг сифати яхшиланади (ғадир-будур­лиги йўқотилади).
Пасталар абразив материалларга химиявий актив моддалар шилган суюқ, ярим суюқ ёки қаттик, аралашмалардан иборат бўлади. Ишлатиладиган материалга қараб барча абразив-иш­қалаб мослаш пасталари икки группага бўлинади: қаттиқ (олмос, бор карбиди, қумқоғоз) ва юмшоқ (хром оксиди, темир оксиди, кварц). Абразив материаллардан ташқари паста таркибига химиявий актив олеин ва стеарин кислоталари, парафин, шунингдек скипидар, кани­фоль каби боғловчи моддалар ҳам киради.
Олмослар юқори унумли олмос асбоблар, кукунлар ва пасталар тайёрлашда кенг ишла­тилади. Олмос пасталар ишқалаб мослаш ва ўлчамларини етказиш учун энг самарали восита хисобланади. Синтетик ёки табиий олмослардан олинган пасталар деталь ва буюмларнинг ўлчамларини етказиш учун ишлатилади.
Абразив асбоб унинг материали, боғловчиси, донадорлиги, қаттиқлигини билдирувчи белгилар билан маркаланади. Ушбу курсаткичларга қа­раб у ёки бу технологик операция учун асбоб танланади. Абразив материалга унинг маркаси қизил буёқ билан ёзиб қўйилади. Масалан, сил­лиқлаш доираси устига ёзилган ПП450Х50Х Х1273АЗЭ50С1Б маркировка қуйидаги маънони билдиради: ПП - доира ясси тўғри туртбурчакли профилда эканлигини; 450- доиранинг ташқи диаметрини; 50-доира баландлигини; 127- доира тешигининг диаметрини (барча ўлчамлар мм да); ЗАЗ - Златоуст абразив заводида ясалганлигини; Э - электрокорунд; 50- донадорлигини; С1-ўртача қаттиқлиги 1 га тенглигини; Б - бакелит боғловчили эканлигини билдиради.
Силлиқловчи доиралар кундаланг кесимларининг шакли ва ўлчамлари ГОСТ 2424-75 да белгиланган, унда 22 профил ва бир неча юз ўлчам хиллари кўзда тутилган. Абразив доира­лар тайёрлаш учун олмос, кварц, корунд, қайроқтош, кремень, гранат каби табиий; нормал электрокорунд (Э), оқ электрокорунд (ЭБ), монокорунд (М), яшил кремний карбиди (КЗ), Қора кремний карбиди (КЧ), бор карбиди, бор-силикокарбид, хромли электрокорунд (ЭХ), титанли электрокорунд (ЭТ) каби сунъий минераллар ишлатилади. Қаттиқлигига кўра абразив асбоблар еттита группага ва 16 та қаттиқлик даражасига бўлинади. Бунда абразив асбоб қаттиқлиги деганда боғловчининг ташқи куч таъсиридан асбоб иш сиртида абразив зарралар ажралиб чиқишига қаршилик курсата олиш лаёқатига айтилади. Абразив асбоб структураси асбоб ҳажми бирлигидаги абразив зарралар, боғловчи ва ғовакликлар миқдори нисбати би­лан белгиланади.
Олмос доиралар қаттиқ қотишма ва ўта қаттиқ материалларни силлиқлашда ишлатила­ди. Доира алюминий, пластмасса ёки пўлат корпусдан ва 1,5-3 мм қалинликдаги олмос қатламидан иборат бўлади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish