Кадрлар тайёрлаш миллий дастури



Download 301,96 Kb.
bet1/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik


Мамлакатимизда усиб келаётган ёш авлод таълим тарбиясига етук ихтисослик ва касб-хунар эгалашлари “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури “ва таълим тугрисидаги конун ижроси доирасида таълим тизими тубдан ислох килиниб, янгича яшаш, янгича фикирлаш йулида самарали ютукларга эришилмокда .Мамлакатимиз тараккиётининг асосий йўналишларда тубдан янги техника, материаллар ва илғор технологик процессларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш асосида фан-техника тараққиётини янада жадаллаштиришни таъминлаш қайд этилган. Белгиланган мақсадга металл маҳсулотларининг сифатини ва ассортиментини яхшилаш; янги конструкцион материаллар, металл кукунлари асосида тайёрланадиган қоплама ва буюмлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш; талаб этилган хоссалар комплексига эга бўлган янги полимер ва композицион материаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш; кам чиқинди чиқадиган, чиқинди чиқмайдиган ва кам операцияли технологик процессларни кенг қўллаш; металл ва материалларнинг хоссаларини кескин яхшлашни таъминлайдиган ишлов беришнинг юқори самарали усулларидан фойдаланишнинг ҳамда бошқа қатор тадбирларни амалга ошириш мумкин. Фан-техника тараққиётини жадаллаштиришнинг бу муҳим йўналишларидан баъзилари ушбу китобда ўз аксини топган.
Ҳозирги замон машинасозлиги мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган металларнинг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Станоксозликда, автомобиль ва авиация саноатида, электроника ва радиотехникада металлардан жуда кўп машина ва прибор деталлари тайёрланади.
Техникада ишлатиладиган металлар асосан икки группага – қора ва рангли металларга бўлинади. Қора металларга темир ва унинг бирикмалари (чуян, пўлат, ферроқотишмалар) киради. Қолган металлар ва уларнинг қотишмалари рангли металлар группасини ташкил қилади.
Ҳозирга қадар асосий машинасозлик материали ҳисобланган темир ва унинг қотишмалари металлар ичида алоҳида аҳамият касб этади. Дунё миқёсида ишлаб чиқариладиган металларнинг 90% ини темир ва унинг қотишмалари ташкил қилади. Бу қора металлар муҳим физик ва механик хоссаларга эга бўлганлиги, шунингдек темир рудалари табиатга кенг тарқалганлиги, чуян ва пўлат ишлаб чиқариш эса арзон ва мураккабмаслиги билан тушунтирилади.
Қора металлар билан бир қаторда рангли металлар ҳам техникада муҳим аҳамиятга эга. Бу уларнинг қора металларда учрамайдиган ўзига хос муҳим қатор физик-химиявий хоссалари билан тушунтирилади. Самолётсозликда, радиотехникада, электроникада ва саноатнинг бошқа соҳаларида мис, алюминий, магний, никель, титан, вольфрам, шунингдек бериллий, германий, кремний ва бошқа рангли металлардан жуда кенг фойдаланилади.
Мамлакатимиз мустакиллика эришган йиллар ичида синтетик материаллар-пластмассалар ишлаб чиқариш тез ривожланди. Бундай материаллар узелларининг хизмат муддатини ошириш, конструкция массасини камайтириш, камёб рангли металлар ва қотишмаларни тежаб ишлатиш, ишлов бериш таннархини ҳамда меҳнат сарфини камайтириш имконини беради.
Материалларни рационал танлаш ва уларга ишлов беришнинг технологик процессларини такомиллаштириш конструкцияларнинг ишончлилигини таъминлайди, таннархини камайтиради ва меҳнат унумдорлигини оширади. Асосий вазифаси техник материалларнинг таркиби, структураси ва хоссалари орасидаи боғланишни белгилаб берадиган амалий фан материалшунослик деб аталади.
Материаллар ҳақидаги фан тараққиётига рус ва мамлакатимиз олимлари катта ҳисса қўшдилар.
Д.К.Чернов (1839-1921) илмий материалшунослик асосчиси ҳисобланади. Н.С.Курнаков (1860-1941) ва унинг ўқувчиларининг ишлари металл қотишмаларини текширишнинг физик-химиявий усулларини ривожлантиришда катта роль уйнайди. Пўлатга термик ишлов бериш назарияси ва технологиясини ишлаб чиқиш С.С.Штейнберг (1883-1942) ва Н. Т. Гудцов (1885-1957) номлари билан боғланган. С.Т.Конобеевский, Г.В.Қурдюмов, В.Д. Садовский, А.А.Бочвар, С.Т. Кишкин, Н.В.Агеев ва бошқа йирик совет олимлари металл қотишмаларидаги ўзгаришни текширдилар.
Йирик химик А.М.Бутлеров органик бирикмаларнинг химиявий тузилиши назариясини ҳамда синтетик полимер материаллар ишлаб чиқаришнинг илмий асосини яратди. В.А.Каргин ва унинг шогирдлари полимер материалларни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлган тадқиқотлар қилдилар. С.В.Лебедов ишлари асосида дунёда биринчи бўлиб синтетик кауичикни саноат миқёсида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Материалшунослик фанининг кейинги йилларда ривожланишига муносиб хисса кушган юртимиз олимларидан В.А.Мирбобоев ,Р.Фозилов ,А.С-Турахонов ва бошкаларни курсатиш мумкин. Ушбу укув кулланма Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг касб-хунар коллежларида таълими Давлаи комитети тасдиқлаган “Материалшунослик” предмети ўқув программаси асосида ёзилган ва касб ҳунар коллежларида малакали ишчилар (машина ва механизмларга хизмат кўрсатиш ҳамда ремонт қилиш билан боғлиқ бўлган касблар учун) тайёрлаш учун мўлжалланган. Танланган касб бўйича амалий кўникмалар олиш билан бирга материалшунослик асосларини ўрганиш ўқувчиларнинг назарий тайёргарлигини ошириш, юқори малакали ишчи бўлиб етишиш ва ишлаб чиқариш процессларини янада такомиллаштиришда актив иштирок этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда чиқариладиган маҳсулот сифатини яхшилашда актив иштирок этиш имконини беради.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish