Кадрлар тайёрлаш миллий дастури



Download 301,96 Kb.
bet62/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
materialshunoslik

Пластик мойлар. Томчилаш температураси ва пенетрация сони пластик мойларнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади (21-жадвал). Ишқа­ланувчи сиртлардан мой оқиб чиқмаслиги учун унинг томчилаш температураси ишқаланиш ўзели иш температурасидан 15-20° юқори бўлиши керак. Пенетрация сони мойнинг қуюқлигини белгилайди. Пенетрация сони қанча юқори бўлса, у шунча ҳаракатланувчан бўлади.
Ишлатилишига қараб мойлар антифрикцион, консервацион ва герметикловчи хилларга бўлинади. Антифрикцион мойларга ЦИАТИМ-201, ВНИИ НП-207, графитли УСсА, графитол, Литол-24, синтетик солидол, пресс-солидол С, фиол ва бошқалар киради.
Консервацион сурков мойларига АСМ-1, ВТВ-1, К-17, НГ-204у, ПВК, Торспол-55 ва бошқалар киради.
Бензин таъсирига чидамли мой, вакуум мой, графитли БВН-1, Лимол, насос, резьба Р-416 мойлари герметикловчи мойларга киради.
20. Сурков мойлари

Номи ва маркаси

50°Сда қо-
вушоқлиги,
10-6 м2/с.

Ўт олиш темпе­рату­раси, СС, ка-мида

Қуюқланиш
темпе­ратура­си, °С,
к ў пи
билан

Ишлатилиши

Юқори тез-ликда ишлай-диган меха-низмларучун мой Л

4,0-5,1

112

-25

Айлана тезлиги 4,5-6 м/с булган кичик наг­рўзка ости да ишлайдиган аниқ механизмларда

МВП асбоб мойи

6,3-8,5

120

-60

Паст температураларда ишлайдиган контрол улчаш асбобларида

Индустриал мой 20

17-23

170

-20

Юқори тезликларда иш­лайдиган механизм­ларда

Индустриал мой 45

38-52

190

- 10

Кичик тезликларда иш­лайдиган механизм­ларда

 
21. Пластик мойлар

Номи ва маркаси

25° С даги пенетрация
сони

Томчилаб
тушиш тем-
ператураси,
СС

Ишлатилиши

Синтетик пресс-солидол С

200-300

85

60°С гача температурада ишлайдиган механизмларда

Қийин суюқ-ланадиган универсал УТ-2

175-225

150

60-120°С гача температурада ўртача ва кўп нагрўзка тушадиган механизмларда

ЦИАТИМ- 203

250-300

150

-50 дан -190°С гача булган температура диапазонида катта нагрўзкалар остида ишлай­диган механизмларда

ЦИАТИМ- 221 ЛИТОЛ- 24 сур­ков мойи

280-360

200
200

-60 дан + 150°С гача булган температура оралиғида худди юқоридаги механизмларда

46-§. КОНСТРУКЦИОН МОЙЛАР ВА ТЕХНОЛОГИК СУЮҚЛИКЛАР
Конструкцион мойлар. Улар гидроузатмалар, насослар, пресслар, амортизаторлар, совитиш системалари ва бошқа жойларда ишлатиладиган мой ва суюқликлардир. Ишлатилишига қараб, улар ўзларига хос хоссаларга эга (сиқилмайди, иссиқлик сиғимига эга, мўзламайди, буғланмайди ва хоказо), шу билан бирга улар нейтрал бўлиши, системани коррозияланишдан сақлаши, мойлаш хоссаларига зга бўлиши, вақт ўтиши билан ўзгаришсиз қолиши лозим. Баъзи конструкцион мойларни куриб чиқамиз.
АМГ-10 гидравлик қурилмалар учун мўлжалланган; АУ (урчуқ мойи) гидросистемалар учун, қиш фаслида мойларни суюлтириш учун, тобловчи суюкушк сифатида ишлатилади; ва­куум мойлари вакуум насосларда иш суюқлиги сифатида, ВНИИНП-403 мойи станок ва авто­матик линияларнинг гидроюритмаларида қўлланилади.
Бундан ташқари, баъзи аппаратлар, цурилма ва машина ўзелларида хладонлар ва антифризлар ишлатилади. Хладонлар совитиш системаларида хладоагент, тозалаш процессида эритувчи сифатида қўлланилади; антифризлар — мўзламайдиган суюқлик бўлиб, совитиш системаси учун мўлжалланган.
Антифризлар этиленгликолни сув билан аралаштириб тайёрланади. Сув (масалан, 33%) би­лан этиленгликол (67%) аралашмасининг қотиш температураси қуйидагича, °С:
33 + 67................................ — 75
35+65................................ — 65
45+55................................ — 40
Антифриз яхлаганда юмшоқ масса ҳосил бўлади, суюқ ҳолатдагига қараганда ҳажми кам ортади, шунинг учун совитиш системаси анти­фриз яхлаши билан ёрилмайди ва мўзламайди. Саноатда ишлаб чиқариладиган антифризлар (Тосол-А40) таркибида коррозияланишга қарши ва мойловчи қўшимчалар бўлади. Анти­фриз— заҳарли суюқлик (озиқ-овқат заҳари). Агар у одам организмига тушса, уни оғир заҳарлаши, баъзан ўлишга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун антифриз билан ишлаганда эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарур: антифризни оғиз билан суриб бўлмайди; системага қўйишда тукиб юбормаслик керак, резина қўлқопларда ишлаш ёки антифризга қўл тегмаслиги лозим; антифризни фақат бенуқсон, оқмайдиган системаларга қуйиш даркор.
Гидрофобловчи суюк,ликлар газлама, қоғоз, қурилиш материалларига сув юқтирмаслик хоссасини бериш учун мўлжалланган.
Технологик суюқликлар. Улар ёрдамчи моддалар бўлиб, технологик операцияларни тезлаштириш учун хизмат қилади. Уларга мойлаш, со­витиш суюқликлари (СОЖ), яъни сульфофрезол, эмульсоллар, ОСМ-3 ва бошқалар киради. СОЖ мойловчи парда ҳосил қилиши, заготовка билан асбоб уртасида ишқаланишни камайти-риш, иссиқликнинг яхши олиб кетилиши ҳисобига металларга кесиб ёки босим остида ишлов беришни осонлаштириш учун хизмат қилади.
Сульфофрезол- мойни активлаштириш учун фосфор, олтингугурт ва хлор қўшилган ми­нерал мойдан иборат. Кесиб ишлов бериладиган заготовка билан контактда бўладиган асбоб сиртида пайдо бўладиган юқори температура ва бо­сим остида фосфид, сульфид, хлорид каби химиявий бирикмалар ҳосил бўлади. Улар ишқала­нишни камайтириб, ишлов берилган сирт сифатини яхшилайди. Кесиб ишлов беришда ишлов бериш усулига, ишлов бериладиган материал ва асбобнинг физик-механикавий хоссаларига, шунингдек кесиш режимига караб бошқа мойлаш совитиш суюқликларидан ҳам фойдаланилади. Уларга минерал электролитларнинг сувдаги эритмалари; минерал мой ва усимлик мойлари, керосин ва сирт-актив моддаларнинг керосиндаги эритмалари; мойловчи қаттиқ (гра­фит, парафин, мум ва бошқа) моддалар қўшилган мойлар; эмульсиялар киради.
Сувли эмпульсия - таркибида маълум пропорцияда сув, мой, коррозия ингибитори (натрий нитрити), сирт-актив моддалар, эмульгаторлар бўлган мойлаш-совитиш суюқлигидир. Коррозия ингибитори суюқликнинг коррозиялаш хусусиятини камайтиради ёки йўқотади, сирт-актив моддалар суюқликнинг хулловчи хоссасини оширади, эмульгаторлар эса эмульсияни ўзоқ муддат сақланишига имкон беради, унинг сув билан мойга (желатинга) ажралишига имкон бермайди. Сувли эмульсия заготовкани кесиб хомаки ёки ярим тозалаб ишлов бериш­да кучли совитиш талаб қилинганда ишлатилади. Мойлаш-совитиш суюқликларининг яхши томонларидан бири шуки, суюқлик молекулалари кесиб ишлов бериладиган заготовка сиртидаги микроёриқдарга тушиб, ёриқ сиртида адсорбланади ва унга пона бўлиб киради. Бу кесиш қувватини 10-15% га камайтиради, кесувчи асбобнинг чидамлилигини кескин оширади ва буюмнинг ишлов берилган сиртини яхшилаш имконини беради.
Ювиш воситаларига синтетик ювиш воситалари (CMC), эритувчи - эмульгирловчи воситалар (РЭС) ва эриткичлар киради. Бу воситалар деталь ва буюмларни технологик операциялар утказишга халақит берувчи турли ифлосликлардан тозалаш учун мўлжалланган. СМСга Лабомид-101, МЛ-52, МС-6, Темп-100 киради. Улар 5-20 г/т концентрацияли сувдаги эритмалар кўринишида, 50-85°С температурада ишлатилади. РЭС га AM-15, Ритм киради. Улар пухта асфальт-смолали чўкиндиларни кетказиш учун қўлланилади. Ацетон, хлорланган углеводородлар (трихлорэтилен, тетрахлорэтилен) каби эриткичлар махсус тозалаш процессларида ишлатилади.
Контрол саволлар
1. Пластмассалар деб нимага айтилади ва улар қандай хоссаларга эга?
2. Резина нима ва унинг қандай хоссалари бор?
3. Елимнинг маркаларини ва улар қаерларда ишлатилишини гапириб беринг.
4. Лок-буёқ материаллар қандай қопланади?
5. Асосий ёғоч материалларни гапириб беринг.
6. Қистирма материалларнинг ишлатилиш соҳасини га­пириб беринг.
7. Углеграфитли материалларнинг ўзларига хос қандай хоссалари бор?
8. Композицион материалларнинг асосий компонентларини санаб беринг. Ҳар бир компонентнинг материалдаги вазифаси нимадан иборат?
9. Абразив материаллар нима мақсадда ишлатилади?
10. Ишқаланиш ўзелларида мойлар нима учун ишла­тилади?
11. Деталларни тозалашда қандай технологик суюқликлар ишлатилади?
Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish