Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. РЕЗИНА МАТЕРИАЛЛАР ВА ЕЛИМЛАР



Download 301,96 Kb.
bet54/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

38-§. РЕЗИНА МАТЕРИАЛЛАР ВА ЕЛИМЛАР
Резина материаллар. Резина — синтетик ва табиий каучукнинг химиявий ўзгариши (вулка­низация қилинган) натижасида ҳосил бўлган маҳсулотдир. Вулканизацияловчи моддалар би­лан реакцияга киришган каучуклар ички химия­вий ўзгаришга дуч келади ва натижада резина ҳосил бўлади.
Резина юқори даражада эластик бўлганлигидан, ундан ясалган буюмлар анча деформацияланиши мумкин. Эластиклик билан бирга резинанинг ўзилишга, ишқаланиб, ейилишга қаршилиги юқори, тебранишларни юта олади, газ ва сув ўтказмайди, химиявий барқарор, диэлектрик хоссалари бебаҳо.
Резина — турли компонентлар аралашмаси материалга керакли пухталик, эластиклик ва бошқа хоссалар бериш макса­дида каучук иссиқлайин ёки совуклайин вулканиза­ция килинади. Вулканиза­цияловчи материал сифатида каучукка 2—3% олтингугурт қўшилади. Вулканизация ўзоқ муддат давом этадиган процесс бўлгани учун уни тезлаштириш мақсадида 0,5-1,5 % магний оксиди, рух оксиди ва бошқа моддалар қўшилади. тезлаткичларни активлаштирувчилар сифатида рух белиласи ва магнезий ишлатилади.
Резина буюмларга керакли физик-механик хоссалар бериш учун композицияга тулдиргич­лар қўшилади. Тўлдиргичлар кукунсимон ва газлама кўринишида бўлади. Кукунсимон тўлдиргичларга қурум каолин, марганец карбонати, бур, тальк, барий сульфати ва бошқа модда­лар киради. Газламасимон куч тўлдиргичларига корд ва шлангбоп тўқималар киради.
Каучук оксидланганда резина эскиради, эластиклигини йўқотади, мурт бўлиб қолади, яъни эскирганда физик-механик хоссалари тикланмайдиган даражада ўзгаради. Шунинг учун резина аралашмаларига эскиришга қарши мод­далар — вазелин, воск, парафин, ароматик аминлар қўшилади. Каучук кукунсимон тулдиргичлар билан яхши аралашиши учун ҳамда унга ке­ракли даражада юмшоцлик бериш учун стеа­рин, олеин кислоталари, канифоль, парафин, қарағай смоласи каби юмшаткичлар қўшилади. Охра, ультрамарин каби буёклар каучук массасининг 10% миқдорида қушилади.
Резина ва ундан буюмлар тайёрлашда аввал хом резина олинади. У каучукнинг тўлдиргич ва вулканизацияловчи моддалари аралашмасидан олинади. Сунгра хом резина 145-150°С гача қиздирилиб вулканизацияланади. Иссиқлайин вулканизация сув буғлари билан туйинган атмосферада махсус қозонларда унча катта бўлмаган босим остида, ё сувда ёки қайноқ ҳавода ўтказилади. Агар резина буюмлар металл қолипларда шакллантирилса, шакл беришни вулканизация билан бирлаштириш максадида пресс-қолиплар қиздирилаДИ. Каучук вулканизацияланганда вулканизацияловчи моддалар билан реакцияга киришади ва эластик резина ҳосил бўлади.
Каучук тури, тўлдиргич миқдори ва хилига қараб турли хоссаларга эга бўлган буюмлар олинади. Кислотага чидамли, мой ва иссиқлик таъсирига чидамли резина хиллари бўлади. Вулканизацияланган резиналарнинг хоссалари каучук характеристикаси билан белгиланади.
СКБ (сунъий бутаденадиентли каучик) дан тайёрланган резиналарнинг ме­ханик мустахдамлиги, совукда чидамлилиги қониқарли, иссиқда чидамлилиги чекланган, эластиклиги нисбатан кичик, осон оксидланади, химиявий барқарорлиги ва газ ўтказмаслиги чекланган. Резина барча турдаги резина буюмларни тайёрлашда, айниқса автомобиль шиналарини тайёрлашда ишлатилади.
Нейритли резиналарнинг мустаҳ­камлиги юқори, иссиқда чидамлилиги 110-120°С гача, бензин ва мойларда кам букади, атмосфера ва химиявий таъсирларга чидамли. Улар асосан мой ва бензин таъсирига чидамли, шунингдек иссикда чидамли буюмлар тайёр­лашда қўлланилади, чунончи улардан махсус кийимлар, химия аппаратуралари ва валлар учун қоплама, транспорт тасмалари, аэростат қобиқлари, противогаз шлемлари, электр кабелларининг қобиқлари, турли елимлар ва материларини босувчи материаллар ишлаб чиқарилади.
П о л и с у.л ь ф и д л и резиналарнинг мустаҳкамлиги, совукда чидамлилиги ва иссиқ­қа чидамлилиги унча юқори эмас, лекин бензин ва мой таъсирига чидамли, газ ўтказмайди. Улардан шланглар, трубалар, бензин, мой ва бензол учун қистирмалар ишлаб чикарилади.
Изопренли резиналарнинг чўзилиш ва ишқаланишдаги мустаҳкамлиги, эластиклиги ва совуқда чидамлилиги юқори, иссиқда чидамлилиги чекланган (80-100°С), оксидланиши, бензин ва мойда букиши юқори, химия­вий таъсирларга чидамлилиги ҳамда газ ўтказмаслиги чекланган, умумий ишларда қўлланиладиган буюмлар ишлаб чиқариш учун яроқли.
Резинадан ременлар, тасмалар, шланглар, сальниклар, манжетлар, қистирмалар, шиналар, электр жихрзларнинг деталлари, аҳоли кўплаб ишлатадиган буюмлар ва ҳоказолар ишлаб чи­қарилади.
Хом резинада 25% дан ортиқ вулканизацияловчи модда бўлса, вулканизация қилингандан сунг эбонит (қаттиқ резина) олинади. Эбонитнинг химиявий барқарорлиги юқори, ди­электрик хоссалари яхши, осон ишлов бериш мумкин, лекин иссиқда чидамлилиги паст. Кучсиз ток билан ишлайдиган аппаратура деталларини ишлаб чиқаришда, химия машинасозлигида ишлатилади.
Елимлар. Улар турли материаллардан керакли қаттиқликдаги қисмларга ажралмайдиган бирикмалар ҳосил қилиш учун мулжалланган. Умуман бундай бирикмалар елимлаб ёпиштириладиган материаллардан ва улар орасидаги елим қатламидан иборат бўлади. Елимлаб ёпиштириш процесси елимнинг материал сирти билан илашишига асосланган. Елимлаб ёпишти­риш усули буюм тайёрлашни осонлаштиради ва технологик процессини тезлаштиради.
Елимли бирикмалар кўп ҳолларда энг рационал, баъзи хрларда бирдан-бир мумкин бол­тан бирикма хисобланади. Елимлар аҳамиятининг ошиши. елимли бирикмаларнинг парчинли, болтли, пайванд ва бошқа бирикмаларга нисба­тан афзаллиги билан белгиланади. Елим билан турли хил материалларни ўзаро бириктириш мумкин. Ҳозирги замон елимлари билан турли пластик массалар, силикат ва органик шишалар, табиий ва сунъий терилар, каучуклар ва резиналар, чинни, керамика, бетон, қоғозлар, турли жинс ёғочлар, ип-газлама, жун газлама, синте­тик толалардан тайёрланган буюмлар, шунинг­дек пўлат, кумуш, мис, алюминийли, магнийли. титанли қотишмаларва бошқа металлар, металлмас материаллар ва уларнинг бирикиш жойлари елимлаб ёпиштирилади.
Синтетик елимлар асосидаги бирикмалар­нинг атмосфера, коррозияга ва чиришга чидам­лилиги уларнинг муҳим хоссалари ҳисобланади. Елимли бирикмаларнинг афзалликларига яна қуйидагилар ҳам киради: бириктирилувчи элементларнинг кучсиз бирикадиган болтли ёки парчинли бирикмалари учун тешикларга ҳожат йўқ. Бирикмаларда кучланиш бир текис тақсимланади; елимлаб ёпиштириладиган деталларнинг сирти текис бўлади; оммавий ишлаб чиқаришда елимлаб ёпиштириладиган деталларни тайёрлаш нисбатан арзон туради. Шу билан бирга елимли бирикмалар камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Нотекис кўчирилганда елимлаб ёпиштирилган бирикмаларнинг мустахкамлиги кичик: елимнинг асосий компонентлари органик табиатли булганлиги учун кўп елимларнинг иссиқда чидамлилиги нисбатан паст (350°С гача).
Синтетик елимлар автомобиль, авиация, кемасозлик, электр ва радиотехника, химия, ёғочни қайта ишлаш, полиграфия саноатида ҳамда халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ҳам турли материалларни елимлашда кенг микёсда қўлланилади. Бу катта техник ва иқдтисодий самара беради, турли конструкциядаги элементли ва буюмларни тайёрлашни такомиллаштириш имконини туғдиради. Елимлар асосан полимелар асосидаги композициялардан иборат (19 жадвал).
Материаллар елимли бирикмаларнинг мустаҳкамлиги тушаётган нагрўзка тури билан белгиланади. Бирикмаларни конструкциялаш елимли қатламда текис тақсимланган кучлаш бўлишига эришиш лозим. Чўзилиш, сиқилиш ва силжишда бир текис ишловчи бирикмаларнинг мустаҳкамлиги катта бўлади. Силжишда мустаҳкамлик чегараси металлнинг елимли бирикмалари механик мустаҳкамлигининг курсаткичи ҳисобланади.
Елимлаб ёпиштирилган металларнинг силжишдаги мустаҳкамлик чегараси эпоксид елимлар учун 10-13 МПа га, феноль-каучукли елимлар учун 10-20 МПа га, полиуретанли елимлар учун 10-20 МПа га, полиимидли елимлар 15-30 МПа га тенг.
Елимнинг мустаҳкамлиги сиқилишидагига нисбатан 10—100 марта катта бўлади. Елимлаб ёпиштирилган бирикмани мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан температурага боғлиқ. Бунда елим тури ва кучланиш ҳолати характери катта таъсир курсатади. Эпоксларнинг иссиқда чидамлилиги 60-35 фенолоформальдегидли елимларники 60-1000С фенолполивинилацетатли елимларнинг 200-350°С, полиимид елимларники 300-3750С га тенг.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish