Кадрлар тайёрлаш миллий дастури



Download 301,96 Kb.
bet56/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

ган бирик-мани ишла-гиш темпе-
ратураси, °С

Ишлатилиши

Босим, МПа

Темпе­ратура, 0С

Вақт, соат

ВИАМ Б-3

0,2-0,4

15-25

18 гача

-40дан
+70 гача

Текстолит, фанер ва eFC-чни елимлаб ёпиштиришда

Бф- 2 ва БФ-4

0,1-0,2

150 га­ча

1

-60дан
+60 гача

Металл, кртишма, керамика, шиша, ёғоч, тери, текстолит; органик ойнани елимлаб ёпиш­тиришда

88Н елими

-

10-15

48 га­ча

- 60дан
+60 гача

Вулканизация килинган рези-нани совук.лайин металл, тери, ёроч, шиша билан елимлаб ёпиштиришда

^акелитли лим

-

120 га­ча

4 гача

-60дан
+ 120 гача

Текстолит, гетинакс, шиша ва шиша тук.имани елимлаб ёпиштиришда

1ЭД-Б

0,1- 0,2

20-40

48 га­ча

-40дан
+60 гача

Винипласт, поливинилхлорид, металл ва ёғочни елимлаб ёпиштиришда

Х-153

0,05 гача

20-30

48 га­ча

-3Одан
+60 гача

Металл, шиша, поливинилхло-ридни елимлаб ёпиштиришда

ВК- 3 ва ВК-4

2,0 гача

70 гача

1

-60 дан
+ 180 гача

Пўлат, алюминий, титан, ши­ша текстолитни елимлаб ёпиштиришда

54- расм. Лок-буёқ қопламаси тўзилишининг схемаси:
1 — металл, 2 — грунт қатлами, 3 — шпаклёвка, 4 — эмаль қатлами.
Л о к л а р - табиий ёки синтетик смолал а р н и н г турли эриткичлардаги эритмасидир. Лок сиртга суртилгач, эриткич учиб кетади ва сиртда мустаҳкам парда ҳосил бўлади. Эриткич хилига қараб спиртли ва мойли локлар бўлади. Биринчи хил локлар смоланинг спиртдаги, иккинчиси алифдаги эритмасидир. Локларнинг буёқларига нисбатан афзаллиги шундан иборатки, лок суртилган сиртлар ялтираб чиқади, қуриш процесси тезлашади. Сунъий смолалар асосида тайёрланган лок пардалари юқори температура, шунингдек ишқор ва кислоталар таъ­сирига чидайди. Локнинг ҳимоя пардаси металлар сиртларига кучсиз илашиши (адгезия кучсиз) ва муртлиги локларнинг камчилиги ҳисобланади.
Эмал буёқлар (ёки эмаллар) - локларнинг пигмент қўшилган орга­ник эриткичлардаги эритмасидир. Эмал пардалари ҳам локларникига ухшаш ялтироқ бўлиб, иссиққа чидамли ва коррозияга чидамли қоплама ҳосил килади. Эмал буёқлар локларга нисбатан арзон. Боғловчи модданинг турига қараб эмал буёқларнинг қуйидаги хиллари бўлади: мойли (мойли локлар асосидаги), глифталли (глифталли локлар асосидаги), буёқлар ва нитроэмаллар (нитроцеллюлозали локлар асосидаги). Нитроэмал­лар тез қурувчи материал бўлиб, сиртга суртилгандан бир неча минут ўтгач курийди. Нитро қопламаларнинг енгил алангаланувчанлиги, иссиққа чидамлилиги ва ультрабинафша нурлар таъсирига чидамлилиги унча юқори эмаслиги уларнинг камчилигидир.
Сунгги вақтларда машинасозликда синтетик смолалар асосидаги лок-буёқ материаллар-синтетик эмаллар кенг қўлланила бошланди. Улар нитроэмалларга нисбатан қатор афзалликларга эга: манзарали сифатлари юқори, эластик, анча қаттиқ ва атмосфера таъсирига чидам­ли.
Лок-буёқ қатламини ҳосил қилиш процесси. У қуйидаги операциялардан ташкил топади: сирт буяшга тайёрлаш уни кирдан, мойдан, зангдан тозалаш, грунтовкалаш ва шпаклёвкалашдан иборат. Сирт лабомид, МС синтетик ювувчи воситаларининг сувдаги эритмаси ёки ацетон ва уайт-спирит каби эриткичлар билан мойсизлантирилади. Синтетик ювувчи воситаларнинг сувдаги зритмаларидан фойдаланиш анча унумли ва хавфсиздир. Бундай ҳолда ювиш машиналари билан деталларнинг сиртларини мойсизлантириш мумкин.
Лок-буёқ қопламаси сиртга мустаҳкам илашиши учун сиртга аввал грунтовка қ о планади. Грунтовканинг таркиби ва хили грунтовкаланадиган сирт материали ва буёқ хилига қараб танланади. Грунтовка қатлами буяш камерасидаги буёқ тўзиткич билан пуркалади. Грунтовка термокамераларда 100-110°С температурада 0,5-1,5 соат мобайнида ёки хона температурасида камида 48 соат давомида қуритилади.
Грунтланган сиртдаги нотекислик, чуқур жойларни тўлдириш ва, пардозлаш учун улар шпаклёвкаланади. Шпаклёвкалар паста кўринишида бўлиб, махсус асбоб-шпатель би­лан суртилади. Шпаклёвкаларнинг таркиби ишлатиладиган буёқга боғлиқ. Кўпинча таркибида маълум пропорцияда бур, алиф ва буёқчилик елими бўлган шпаклёвка ишлатилади. Шпак­лёвка қуригач, унинг сирти пемза билан текисланади, қум қоғоз билан тозаланади, сув билан ювиб, қуритилади.
Сиртларга маълум қалинликда буёқ суртиб буялади, сўнгра қуритилади. Буёқлар сиртга пневматик тўзиткичлар, ҳавосиз тўзитадиган қурилмалар (55-расм) ёки электростатик майдонда буяш жиҳози билан пуркалади.
Буялган сиртлар табиий шаро-итда (15-25СС хона температурасида) ёки атроф-муҳитнинг температурасини ошириб берувчи махсус қурилмалар (қуритиш камералари)дан фойдаланиб қуритилади. Табиий шароитда қуритиш 1-2 сутка давом этади. Температурани 100-110°С гача оширилиши қуритиш процессини 1-3 соатгача тезлаштиради.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish