41-§. ҚИСТИРМА, ЗИЧЛАМА ВА ИЗОЛЯЦИОН МАТЕРИАЛЛАР
Машина деталлари бирикмаларини (трубалар, турли бирикмалар ва ҳоказолар) зич ва герметик қилиш ҳамда суюқлик хамда газ сизиб чиқмаслиги учун қистирма ва зичлама материаллар ишлатилади.
Изоляцион материаллар - оташга чидамли, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги кичик бўлган органик ҳамда ноорганик моддалардан иборат бўлади. Улар ток остида бўлган машина деталлари ва симларини изоляция қилиш учун ишлатилади. Қуйидаги қистирмабоп ва изоляцион материаллар кенг тарқалган.
Қоғоз - ўсимлик толалари ва целлюлозадан тайёрланган лист материал. Целлюлоза-смола ва бошқа компонентлардан тозаланган ўсимлик толаларидан иборат. Картон - қалинлиги 0,25—3 мм бўлган махсус ишлов берилган қалин қоғоздир. Ишлов бериш усулига қараб, у мой, бензин таъсирига чидамлилик, электр ва иссиқликни изоляциялаш хоссаларига эга бўлади. Қоғоз ва картон қистирма ҳамда изоляцион материал сифатида ишлатилади.
Фибра - қоғоз материалнинг бир тури бўлиб, рух хлориди эритмаси шимдирилган қоғоздан тайёрланади. Ўзининг мустахкамлиги, юқорилиги билан ажралиб туради, яхши механик ишлов бериш мумкин, мой ва бензин таъсирига чидамли. Фибранинг гигроскоплиги (нам ютувчанлиги) унинг камчилигидир, у намланса деформацияланади. Фибрадан шайбалар, қистирмалар ва втулкалар тайёрланади.
Асбест-кремнезем ва оз миқдорда темир оксиди ҳамда кальций оксидидан ташкил топган табиий толали оқ минералдир. Унинг оташга чидамлилиги юқори, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги кичик, 500°С температурагача қиздирилганда ўзгаришсиз қолади. Асбестдан тола, ип, шнур, пахта билан аралаштириб тўзима қилинади, соф асбест туқимаси, лист ва қистирма материаллар, асбест қоғози, картон олинади.
П а р о н и т - асбест, каучук ва тулдиргичдан иборат лист материалдир. 5,0 Мпа гача босимда, 450°С гача температурада ишлайдиган сув ва бур магистралларини, шунингдек бензин, керосин, мой каби нефть маҳсулотлари учун мўлжалланган трубалар ва арматураларни зичлаш учун ишлатилади.
К и г и з - жун толаларидан тайёрланган ғовак лист материал, ҳажмининг камида 75% ҳаво бушлиқларидан иборат. Унинг иссиқлик ва товуш изоляциялаш, шунингдек амортизацияловчи хоссалари юқори. Кигиз сальник зичламаларини тулдириш ва қистирмалар тайёрлашда ишлатилади.
Ҳозирги замон машинасозлигида оғир шароитларда ишлайдиган деталь ва йиғма бирликлар бирикмаларининг герметиклиги ҳамда зичлигини пухта таъминлаш муҳим масала ҳисобланади. Зичлама қистирмалар учун ишлатиладиган материаллар (паронит, картон ва ҳоказолар) купинча бирикмаларнинг ўзоқ муддат пухта герметиклигини таъминламайди. Температура ва вибрация таъсиридан вақт ўтиши билан қистирмаларда қатор ўзгаришлар руй бе-ради, зичлаш хоссаларини йукютади, уларда ёриқлар ва дарзлар пайдо бўлади. Ишлатиш жараёнида ёриқ ва дарзлар мой, ёнилги ва хоказолар сизиб чиқишига сабаб бўлади. Бу мақсадда турли герметиклардан фойдаланилади. Зичловчи суюқ қистирма ГИПК-244 сув, сув-буғ, кислота-ишқор ва май-бензин муҳитида ишловчи деталлар ва йиғиш бирликларининг қўзғалмас бирикмаларини герметиклаш учун ишлатилади.
Зичловчи У-20А замазкаси хаво ва сув муҳитидаги бирикмаларни герметиклаш учун мўлжалланган. Эластосил 137—83 герметиги сув, сув-буғ, кислота-ишқор ва мой муҳитларидаги қўзғалмас бирикмаларни герметиклашда ишлатилади. ДН-1 анаэроб елими 0,15 мм гача бўлган зазорларнинг герметиклигини таъминлайди.
Минерал пахта — металлургия ёки ёқилри шлакларини қайта ишлаш маҳсули булиб, паст ва юқори даражада қиздириладиган сиртларни изоляциялаш учун хизмат қилади.
Минерал пахта асосида фенол смола ёки битумли эмульсия ёрдамида елимлаб тайёрланган плиталар хам изоляцион материал сифатида ишлатилади.
Резина қопланган изоляцион т а с м а бир ёки икки томонидан ёпишқоқ хром резина аралашмаси шимдирилган юпқа дагал ип-газлама (миткаль) дан иборат.
Ёпишқоқ изоляцион тасма - перхлорвинил елими қатлами билан қопланган пластик пардадан иборат. Тасманинг қалинлиги 0,20-0,45 мм, эни 15-50 мм. Изоляцион тасмалар турли рангларда ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |