44-§. АБРАЗИВ МАТЕРИАЛЛАР ВА УЛАР АСОСИДА
ИШЛАНГАН АСБОБЛАР
Абразив материаллар. Қаттиқлиги жуда юқори, ўткир кесувчи қирралари бўлган майда заррачали ёки кукунсимон металлмас моддаларга (элеметларнинг химиявий бирикмалари) абразив материаллар дейилади. Абразив материаллар табиий (қумтош, кварц қуми, кремень, корунд) ва сунъий (синтетик олмос, электрокорунд, бор карбиди, кремний карбиди ва хоказо) хилларга бўлинади. Табиий абразив материалларнинг хоссалари бир хил бўлмаганлигидан чекланган миқдорда қўлланилади. Сунъий абразив материаллар саноатда кенг миқёсда ишлатилади. Улар силлиқлаш доиралари, сегментлар, каллаклар, брусоклар; эгилувчан силлиқлаш ва жило бериш тасмалари ҳамда терилари, шунингдек жило бериш пасталари олишда ишлатилади. Абразив зарралар қаттиқ қотишмаларни гидроабразив (абразив-суюқлик), абразив-импульсли (ультратовушли) ва абразив-химиявий ишлаш учун ишлатилади.
Абразив материаллар ўзининг абразивлилиги (кесувчанлик хоссаси) қизиб турган ҳолатда ҳам (1800-2000°С) ўз хоссаларини ўзгартирмаслиги, донадорлиги, қаттиқлиги ва ейилишига чидамлилиги билан характерланади. Абразивлилик абразивларнинг асосий сифат кўрсаткичидир. Абразивлилик материални силлиқлашда зарралар ўтмаслангунча кесиб олинадиган масса билан характерланади. Абразивлилигига қараб абразив материаллар қуйидаги тартибда жойлашади: олмос, бор, нитриди, кремний карбиди, монокорунд, электрокорунд, қум қоғоз, кремень. Зарраларининг ўлчамлари ва бир хиллиги уларнинг донадорлигини характерлайди.
Абразив материаллар туртта группага бўлинади, силлиқловчи зарралар, силлиқловчи кукунлар, микрокукунлар ва майин микрокукунлар. Ҳар бир группадаги материаллар зарраларининг номерлари билан бир-биридан фарқланади. Силлицловчи зарралар ва силлиқловчи кукунларнинг донадорлиги миллиметрнинг юзли улуши билан, микрокукунлар микрометр билан аниқланади. Юқорида қайд қилинган группалар абразив материаллар йириклигига қараб 28 номерга бўлинади; 200, 160, 125, 100, 80, 63, 50, 40, 32, 25, 20, 16 номерли силлиқловчи зарралар 12, 10, 8, 6, 5, 4, 3 номерли силлиқловчи кукунлар; М63, М.50, М40, М20, М14 номерли микрокукунлар; М10, М7, М5 номерли майин микрокукунлар бўлади.
Абразив асбоб. Абразив асбобларнинг қаттиқлигини қуйидаги ҳарфлар билан белгилаш қабул қилинган: М — юмшоқ (мягкий), СМ - ўртача юмшоқ (среднемягкий), С - ўртача (средний), СТ - ўртача қаттиқ (среднетвердый), ВТ - жуда қаттиқ (весьма твердый), СТ - ўртача қаттиқ, ЧТ - ҳаддан зиёд қаттиқ (чрезвычайно твердый). Абразив асбобларни тайёрлаш процесси қуйидаги операциялардан ташкил топади: абразив материалларни парчалаш, майдалаш; зарралар ўлчами номерига кўранавларга ажратиш; боғловчи модда билан аралаштириш ва намлаш; керакли шакл ва ўлчамли буюмлар олиш учун қолиплаш; қуритиш ва иссиқлик билан ишлов бериш.
Боғловчи абразив зарраларини бир-бирига бириктирувчи, цементловчи модда. Боғловчилар керамик, бакелитли, вулканитли ва ҳоказо бўлади. Маълум пропорцияда олинган тупрок,, дала шпати, кварц каби моддаларни майин майдалаб ва аралаштириб керамик боғловчи олинади. Сунъий смола - бакелит асосий бакелитли боғловчи ҳисобланади. Вулканитли боғловчи - мустаҳкам, қаттиқ эбонитга айлантириш учун вулканизация қилинган сунъий каучукдир.
Буюм сиртини тозалаш ва ишлов бериш учун силлиқлаш териларидан фойдаланилади. Бу абразив зарралар ёпиштирилган қоғоз ёки туқимадир.
Ишқалаб мослаш ёки ўлчамини етказиш ва жило бериш абразив ҳамда пасталар билан бажарилади. Ишқалаб мослаш ишлов бериладиган заготовкага нисбатан юмшоқроқ материалдан ясалган ишқалагич билан бажарилади. Ишқалагичга кукун ёки паста суртиб қуйилади. Ишқалаб мослаш йўли билан ишлов беришнинг аниқлиги оширилади, сиртнинг ғадир-будурлиги камайишига эришилади. Жило бериш юмшоқ абразив зарралари жуда кўп ёпиштирилган тез ҳаракатланадиган абразив тасма ёки сиртига жило бериш пастаси суртилган юмшок, жило бериш доираси (кигиздан, фетрдан, хом сурпдан ясалган) билан амалга оширилади. Жило бериш билан ишлов бериш аниқлиги оширилмайди, балки сиртнинг сифати яхшиланади (ғадир-будурлиги йўқотилади).
Пасталар абразив материалларга химиявий актив моддалар шилган суюқ, ярим суюқ ёки қаттик, аралашмалардан иборат бўлади. Ишлатиладиган материалга қараб барча абразив-ишқалаб мослаш пасталари икки группага бўлинади: қаттиқ (олмос, бор карбиди, қумқоғоз) ва юмшоқ (хром оксиди, темир оксиди, кварц). Абразив материаллардан ташқари паста таркибига химиявий актив олеин ва стеарин кислоталари, парафин, шунингдек скипидар, канифоль каби боғловчи моддалар ҳам киради.
Олмослар юқори унумли олмос асбоблар, кукунлар ва пасталар тайёрлашда кенг ишлатилади. Олмос пасталар ишқалаб мослаш ва ўлчамларини етказиш учун энг самарали восита хисобланади. Синтетик ёки табиий олмослардан олинган пасталар деталь ва буюмларнинг ўлчамларини етказиш учун ишлатилади.
Абразив асбоб унинг материали, боғловчиси, донадорлиги, қаттиқлигини билдирувчи белгилар билан маркаланади. Ушбу курсаткичларга қараб у ёки бу технологик операция учун асбоб танланади. Абразив материалга унинг маркаси қизил буёқ билан ёзиб қўйилади. Масалан, силлиқлаш доираси устига ёзилган ПП450Х50Х Х1273АЗЭ50С1Б маркировка қуйидаги маънони билдиради: ПП - доира ясси тўғри туртбурчакли профилда эканлигини; 450- доиранинг ташқи диаметрини; 50-доира баландлигини; 127- доира тешигининг диаметрини (барча ўлчамлар мм да); ЗАЗ - Златоуст абразив заводида ясалганлигини; Э - электрокорунд; 50- донадорлигини; С1-ўртача қаттиқлиги 1 га тенглигини; Б - бакелит боғловчили эканлигини билдиради.
Силлиқловчи доиралар кундаланг кесимларининг шакли ва ўлчамлари ГОСТ 2424-75 да белгиланган, унда 22 профил ва бир неча юз ўлчам хиллари кўзда тутилган. Абразив доиралар тайёрлаш учун олмос, кварц, корунд, қайроқтош, кремень, гранат каби табиий; нормал электрокорунд (Э), оқ электрокорунд (ЭБ), монокорунд (М), яшил кремний карбиди (КЗ), Қора кремний карбиди (КЧ), бор карбиди, бор-силикокарбид, хромли электрокорунд (ЭХ), титанли электрокорунд (ЭТ) каби сунъий минераллар ишлатилади. Қаттиқлигига кўра абразив асбоблар еттита группага ва 16 та қаттиқлик даражасига бўлинади. Бунда абразив асбоб қаттиқлиги деганда боғловчининг ташқи куч таъсиридан асбоб иш сиртида абразив зарралар ажралиб чиқишига қаршилик курсата олиш лаёқатига айтилади. Абразив асбоб структураси асбоб ҳажми бирлигидаги абразив зарралар, боғловчи ва ғовакликлар миқдори нисбати билан белгиланади.
Олмос доиралар қаттиқ қотишма ва ўта қаттиқ материалларни силлиқлашда ишлатилади. Доира алюминий, пластмасса ёки пўлат корпусдан ва 1,5-3 мм қалинликдаги олмос қатламидан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |